Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди
1 март куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 4 мавзесида жойлашган кўпқаватли уйларнинг биридаги хонадонда газ портлади.
Тошкент шаҳри ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари ушбу манзилга етиб бориб, 9 қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонда газ портлаши оқибатида ёнғин содир бўлганини аниқлаган.
Ёнғин ўчирилган, 6 нафар фуқаро қутқарилиб тез тиббий ёрдам хизматига топширилган.
ФВБ хабарига кўра, ёнғин содир бўлган хонадонда фуқаро ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга урунган. Газ портлаб, ёнғин юз бергач, ўзини 9-қаватдан пастга ташлаб, ҳалок бўлган.
@insideruzbek