Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида бериш қуйидаги шахслар томонидан амалга оширилади: дорихона мудири; фармацевт (провизор); дорихона фармацевти ассистенти.
Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рецепт бланка асосида берилади. Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат
битта номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори етти кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак.
@insideruzbek