Бугун Ражаб ойининг Меърож кечасидир.
Ушбу кеча ҳақида тушунча олсак:
Исро – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Қуддусга, яъни масжиди Харомдан масжиди Ақсога қилган тунгги сайрлари.
Меърож – масжиди Ақсодан осмонга кўтарилишлари.
Исро ва Меърож инсоннинг ақли етмайдиган илоҳий бир ҳодисадир. Буни қалам англата олмас. Бунда замон ва макон чегараси ўртада йўқ бўлгандир. Бу Пайғамбаримизнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) илоҳий иноятга эришишидир.
Шубҳасиз, Исро ва Меърож Аллоҳ Расулининг буюк мўъжизасидир. Исломий ойлардан бўлмиш Ражаб ойининг 27- куни Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) икки йўлчилик қилганлар. Биринчиси ер йўлчилиги, иккинчиси эса само йўлчилиги.
Меърож кечаси Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уч нарса берилди:
1. Бақара сурасининг охирги ояти — Аманар Росулу.
2. Умматидан Аллоҳга шерик қўшмаганларнинг жаннатга кириш хушхабари.
3. Меърож ҳадяси сифатида беш вақт намоз фарз бўлди.
Меърож кечасида ўқиладиган дуо
Бу қадрли кечада ўқиладиган аниқ бир дуо йўқ. Инсон қайси дуони ўқиса ин ша Аллоҳ қабул бўлади. Бу кечада Аллоҳни улуғловчи ушбу тасбеҳларни ўқиш афзалдир.
سُبْحَانَ اللّهِ وَلْحَمْدُ لِلْهِ وَلاَ إِلَهَ إِلَّا اللّه وَاللّه اَكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ اِلاَ بِاللَّهِ الْعَلِيَّ الْعَظِيْمِ
" Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла билльаҳил ’Алиййил Азийм"
"Аллоҳ нуқсонлардан покдир. Ҳамд унга ҳос ва ундан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк. Куч ва қувват олий ва буюк Аллоҳдандир".
لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنَّي كُنتُ مِنَ الظَّاِلمِينَ
" Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназзолимин".
"Сендан бошқа илоҳ йўқдир. Сен поксан, мен нафсимга зулм этганлардан бўлдим".
Меърож кечасидан кейинги кун, яъни Ражаб ойининг 27- куни рўза тутиш афзалдир. У кун пешин ва аср намозлари оралиғида тўрт ракат намоз ўқилади. Намознинг ҳар ракатида Фотиҳа сурасидан сўнг беш марта Оят-ал Курсий, беш марта Кафирун, беш марта Ихлос, Фалақ ва Нос суралари ўқилади.