Abdulaziz Ahmad | Blog


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


25 ёш йигитнинг камтарона ҳаёт йўли...
• Филолог
• Журналист
• SMM менежери
• Балиқчи ошпаз
• Маҳдининг дадаси... :)
🇹🇷 Оилам билан Анкарадаман. Туркияда оила бўлиб яшаш, ишлаш, бизнес қилиш... хуллас, “тирик қолиш” ҳақида ёзаман!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Turk tilini o‘rganish uchun professional ustoz qidirib yurganlarga bitta yaxshi, bitta yomon xabarimiz bor!

Yomoni 12.01.2025 da ochilgan A1 daraja guruhimiz to'ldi va qabullar yopildi. Ular hademay uzoq yillik tajribaga ega mutaxassisdan uydan chiqmagan holda turib til o‘rganishni boshlashadi!

Yaxshisi esa, sizda ham hali imkon bor. Talab va istaklarga ko'ra, ikkinchi A1 daraja guruhi ochilmoqda. Ulgurib qoling!

✅ Ushbu guruhning darslari haftaning juft kunlari (Seshanba, Payshanba, Shanba) soat 18:00-20:00 da bo'lib o'tadi.

Birinchi probniy darsimiz 19.01.2025 (yakshanba kuni) soat 20:00 da boshlanadi. Probniy darsimizga qatnashish mutlaqo TEKİN.

🏃‍♂️‍➡️🏃‍♀️‍➡️Joylar soni cheklangan. Guruh to'lib qolmasidan ro'yxatdan o'ting.
Batafsil ma'lumot uchun @NUMONNASR manziliga murojaat qilishingiz mumkin.

Dunyongiz chegarasi Siz bilgan tillarchalik!

@NumonNasrullayev


Кўзлар бир гўзаллик кўрсин!

Роппа роса бир йил олдин ҳужжат ишларини тушунмай, қочоқ қолиб, Грузияга, Ўзбекистонга чиқиш-кириш қилиб, қарзга ботиб, туртилиб-суртилиб юргандик. Бугун эса...

Нималар бўлиб кетмадией, нимммалар ўтмади бошимиздан, эҳҳе!

Бу Туркиядаги яшаш рухсатномаси, “İkamet izni”. Учаламизнинг ҳам ҳужжатимиз тўлиқ бўлди, Алҳамдулиллаҳ!

Сабр, ҳалол меҳнат, аёвсиз ҳаракат... Худо шундай йўллар очиб ташларканки, тўхтаб қолмасдан, тош келса кемириб, сув чиқса симириб турсангиз бўлгани!

Туркиядаги энг актуал мавзу яшаш рухсатномаси, одамлар кимларгадир миллионларни бериб, ҳужжатни ҳам, пулини ҳам қайтариб ололмаяпти, қочоқ қолганлар сон мингта.

Изландик, ўргандик, ҳеч қандай консалтинг фирма ёки ширкатлар ёрдамисиз Худонинг изни билан ўзимиз қилдик ҳаммасини! Энг муҳими, уддаладик!

Туркиядаги ҳаётимни 3:0 ҳисобда ютқазиш билан бошлаган эдим. Бугун эса, ҳисобда ааанча ўзиб кетдик, шу темпда давом этиб, диплом олволсак бўлгани...

@Ijoddardi

464 0 1 12 65

Репост из: Sitora Qarshiyeva | Blog
Hujjatingizni biz topshirib beramiz!

Bu grant qo‘mitasi juda mavhum saralash mezonlari asosida faoliyat yuritadi. Qo‘mita tomonidan bu borada aytarli bir ochiqlama, munosabat yoki kichkina bo‘lsa-da ma’lumot hech qayerda e’lon qilinmagan.

Burs yutish-yutmasligingiz baholar, diplom bali, jamoat ishlarida faolligingiz, til sertifikatlari, niyat maktubi va referanslarga bog‘liqdir.

Qolaversa, hujjatlaringizni tizimga to‘g‘ri shaklda yuklash ham imkoniyatingizni karrasiga oshiradi. Bu uchun esa sizga o‘z xizmatimizni taklif etamiz!

❗️ Marhamat, tanishib chiqing: https://telegra.ph/T%C3%BCrkiye-Burslar%C4%B1ga-hujjat-topshirib-berish-xizmati-01-11

📩 Agar xizmatimiz ma’qul bo‘lsa, quyidagi havola orqali biz bilan bog‘lanishingiz mumkin: @sitora_qarshiyeva

Barchaga omad yor bo‘lsin, yaxshi kunlarda yorug‘ yuz bilan ko‘rishguncha! 

@sitoraqarshiyeva


Репост из: Sitora Qarshiyeva | Blog
Türkiye Bursları podcast!

Diqqat, suhbatni vanihoyat rejalashtirdik. O‘zim bu grandni yutib, 1 yildan beri Anqarada oilam bilan yashayotgan talaba sifatida tajribalarimni siz bilan bo‘lishishga tayyorman!

Suhbat 9-yanvar, O‘zbekiston vaqti bilan soat 21:00 da bo‘ladi. O‘tkazib yubormang!

Avval hech qachon auditoriya oldiga chiqmaganman, nasib, barcha kerakli ma’lumotlarni qisqa, lo‘nda, tushunarli tilda yetkazishga maksimal harakat qilaman!

Izohlar ochiq, bu grand dasturi bo‘yicha sizga nimalar qiziq, savollaringizni yozib qoldirsangiz suhbat davomida javob beriladi.

Ertaga, xuddi shu qadrdon manzilda ko‘rishamiz. Yaqinlaringizni, bu grandga qiziquvchi tanishlaringizni taklif etib, qo‘llab-quvvatlasangiz, mamnun bo‘lardik. Rahmat! 😊

@sitoraqarshiyeva


Ойига неча сўмлик газ ва свет ёқяпсиз?

Ўтган ойлардаги коммуналь тўловларимизни атайин эълон қилмаганман, чунки 2 кишигина бўлиб нимаям ёқардинг, дейдиганлар топиларди.

Бу ой жуда кўп овқат пиширдик, орада янги йил буюртмалари бўлди, килолаб ошлар дамланди, қасқонлаб хоним, манти, камига электр духовкада сомса, торт тайёрладик ва ҳоказо...

Шундай шароитда 1800 лира газга тўлаяпмиз, 700 лира электрга. Айтганча, Маҳди совуққотмасин деб ҳар куни кечқурун электр печкани ҳам қўшамиз, атапления учун газ кетади, Анқаранинг совуғи жуда ёмон.

Умумий ҳисобда 2500 лира бўляпти, буни сўмга чевирганда, жами 920 минг сўм чиқаркан. Биз уйда овқат пишириб, электр духовка ва печка қўшиб, атапления доим баланд турадиган шароитда ойига шунча тўлаяпмиз.

Газ фақат шу ой бунчалик кўп ёнибди. Ўтган ойлар 1000 лирага ҳам етмасди. Ёздаку, умуман арзон келади, ойига иккаласига умумий 500-600 лира тўлардик.

Сизда нима гаплар, ойига неча сўмлик газ/свет ёқяпсиз?

@Ijoddardi

570 0 1 14 14

​​Yangi yilni yangi til bilan boshlamoqchi bo‘lsangiz, turk tilidan A1 daraja guruhiga qabul ochildi!

Turk tilini uzoq yillik tajribaga ega mutaxassisdan uydan chiqmay turib o‘rganmoqchi bo‘lsangiz, fursatni qo‘ldan boy bermang!

Turkiyada yashab, ta’lim olish bilan birga ko‘plab talabalarga bu til sir-asrorlarini o‘rgatib kelayotgan ustoz bilan yangi tilni nafaqat oson, balki juda maroqli o‘zlashtirasiz:

• Birinchi dars BEPUL!
• Noodatiy va kreativ usullar;
• ZOOMda jonli darslar, videolar, o‘yinlar va hayotiy vaziyatlar;
• 4 ta ko‘nikma (Yazma, Okuma, Dinleme, Konuşma) asosida tizimli tayyorlov!


❗️ Darslar haftaning toq kunlari 18:00-20:00da bo‘lib o‘tadi.

✅ Birinchi mutlaqo tekin probniy darsimiz esa 12-yanvar 20:00da boshlanadi.

☝️ Shoshiling, joylar soni cheklangan!

Bundan tashqari boshqa darajadan davom etish imkoni ham bor!

To'liq ma'lumotni @NUMONNASR manzilidan ola olasiz!

@NumonNasrullayev


​​Демирай бейларни меҳмонга чақирдик...

Бу инсоннинг оиласига бўлган муносабати, ҳурмати аввалдан ҳайрон қолдирарди. Лекин бу гал янаям ҳайратландик!

Қачон вақтларингиз бор, бугун кечга ёки эртага келоласизларми десак, кенжа қизимнинг волейбол мусобақаси қачонлигини аниқлаштирай, шунга қараб жавобини айтаман, деди.

Тушуняпсизми, қизи волейболга қизиқаркан, уни бу тўгаракка боришига имкон яратиб, камига қўллаб-қувватлаяпти!

Эртага борамиз, дейишди. Кейин ўша волейболчи қизи вигитарян, гўшт, балиқ маҳсулотлари емаслигини айтиб, у учун алоҳида макарон пиширсак ёки картошка қовурсак, жуда хурсанд бўлишини тайинлади.

Бу энг кичик қизи, 19-20 ёш. Вигитарян, волейболчи. Ота-она эса унинг қарорлари билан ҳисоблашади, ҳурмат қилади, қўллаб-қувватлайди...

Яна икки қизи бор, Мерве опа оилали, 8 ойлик Асал исмли қизчаси бор. Бу киши билан ҳаётда биринчи марта кўришдик, аввал фақат телефонда, почча иккаласи иссиқ-совуғимиздан хабар олиб турарди.

Жансу опа оила қурмаган. Қизлар орасида энг каттаси. Ўта самимий инсон. Физик муҳандис, яхшигина иши, машинаси бор, яқинда Умрага бориб келди, хуллас маза қилиб ўз ҳаётини яшаётганлардан бири. Бироз аввал уйимизда меҳмон бўлганди...

Энг муҳими, фарзандлари олий маълумотли, ҳаётда ўз ўрнини топишган, шунчаки ҳавас қиласизда уларга!

...Боланинг ҳамма айтганини қилаверсанг талтайиб кетади, қиз болага спорт нима керак, ўқиб олим бўлармиди, қиз бола бировнинг хасми, тезроқ эрга бервор ва ҳоказо...

Йўқ, энг муҳими гўзал тарбия ва оилавий муҳит экан! Мана гапимнинг яққол исботи! Тўғриси, 25 йиллик ҳаётим давомида бундай аҳил, иноқ, тарбияли, энг муҳими, бахтли оилани кўрмаганман!

Айтганча, кеча уларни меҳмонга чақирдик, оилавий келишди, маза қилиб гурунглашдик, расмга ҳам тушдик бу сафар.

Тўлиб-тошиб келишибди, Маҳдига кийимчалар, ўйинчоқлар, ҳовлисидаги товуқлар қўйган уй тухуми, боғидан бехилар келтиришибди, еҳҳе...

Биз ҳам ош дамладик, Ҳуля хоним Ҳамси балиғини ёқтиради, ўз қўлларим билан балиқ ҳам пиширдим. Маза қилиб гурунглашдик!

Тўғриси, бу инсонларни бизга Худо юборган, буни энди Анқарада ҳам бир оилангиз бор, дея қайта-қайта такрорлашлари, қачон “тупик”ка кирсак, ёнимизда пайдо бўлишлари, меҳр-муҳаббатлари, меҳрибончиликларидан сезамиз, ҳис қиламиз. Аллоҳ рози бўлсин!

Яхшилар бор...

@Ijoddardi


Репост из: Fayoz Akhmedov | Blog
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Shimoliy Koreya chegarasi, uyqudagi vulqon, -22 daraja sovuq va biz bulutlardan ham yuksakdamiz!

天池 Tianchi— heavenly pond (samoviy hovuz). Xitoyning Jilin provinsiyasi va Shimoliy Koreya chegarasidagi vulqonli 长白山 — Changbai mountains!

Ortiqcha yozib o‘tirmayman, videoni o‘z ko‘zingiz bilan ko‘rganingiz yaxshi, shu yerlarga ham oyog‘imiz yetdi, Alhamdulillah!

@Fayozakhmedov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қафасга қамалган тулпор😂

Маҳдига аккумляторли мошинча олгандик, бошида қизиқди, кейин овозидан қўрқиб бошлади. Шифоньер тепасига олиб қўйганмиз, сал катта бўлса ҳайдайди, насиб!

Тахминан 3-4-синф эдим. Ҳар ёзги таътилни Навоий шаҳарда ўтказардим. Тоғамнинг кафеси бор эди, у ерда худди шунақа 2 та машина билан бир батутим бўларди.

Машинада “катайса” қилиш минг сўм эди, батутда эса 10 дақиқа сакраш минг сўм. Муштдайгина бўлиб, кунига 30-40 минг савдо қилардим.

Иш ҳақим - кунлик минг сўм. Бибимнинг уйида яшаб, сандиғининг тагига иш ҳақларимни тийинлаб йиғардим. Пулимга “Бетмен”, “Ниндзя черепашки”, “Наруто” дискини, қиммат эртак китоблар, энциклопедиялар сотиб олардим, мактабга кийим қилардим, эҳҳе...

Тоғам талтайиб кетмасин деб кунлик минг сўмдан берарди, лекин ҳар ой сўнггида қўлимга яна 50 минг, 100 минг сўм тутиб юборарди.

Мошинчани олдимда, ўша кунларни эсладим. Роса қизиқардим. Ҳар янги йил марказдаги арча ёнида бўларди бундан, миниб расм тушардик, ўзимда бўлишини доим орзу қилганман...

@Ijoddardi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туркияда иш бор, лекин...

Асосан эркакларга мўлжалланган ишлар ва маошларни ёзаман, 1 йил давомида ичкаридан вазиятни яхши ўрганганим учун аниқ биламан буларни, хотин-қизларга тўғри келмаслиги мумкин, балки бир хилдир...

Анкарада асосан ошхона ишлари бор. Ресторанларда официант ёки коми (официантга овқат элтиб берадиган ёрдамчи) бўлиб ишлашингиз мумкин. 12 соат иш, гоҳида бундан ҳам кўпроқ қолиб кетасиз, лекин кўпинча бунга қўшимча ҳақ тўлашмайди...

Мен бошида коми/авёр бўлиб ишлаганман. Ойлигим ўша пайтдаги “Asgeri Ücret” - 17 000 TL, тахминан 520$ атрофида эди. 2 маҳал овқат ресторан ҳисобидан. Лекин айтарли зўр таом кутманг, берганига рози бўласиз...

Коми/авёрлик қилаётиб, ошхонага ўтишга ҳаракат қилдим. Бунда 1-2 минг лира кўпроқ ойлик оласиз, ҳам тайёр ҳунар ўрганасиз, ҳам кун бўйи овқат тўла патнос кўтариб юраверишдан оёқларим йиғлаб юбораётганди.

Ошхонага ўтиб, эплаб кетдим. Катта-катта балиқларни бўлиб, кесиб, пиширишни бошладим. Секин-аста ойлигим ҳам кўтарилди. Умрида товуқ сўймаган бола эдим масалан :)

Ишни, тилни ўрганиб, муҳитга мослашганингиз сари маошингиз ҳам ошаверади. Масалан мен бошида 17 минг лира иш ҳақи олган бўлсам, ишдан бўшаганимда 24 минг лира олардим. Кетишимга қўйишмаган, истасанг маошингни ошираман, 27-28 минг лирагача беришга тайёрман дейишганди...

У пайт “Asgeri Ücret” 17 минг лира эди. Яқиндагина энг кам ойлик иш ҳақи 22 минг лирага кўтарилди. Агар ҳозир қайтиб борсам, тажрибам бор, ишни ўрганганман, тил биламан, 30 минг лирадан камига ишламаслигим аниқ...

Тил билмасангиз, тажрибангиз бўлмаса, энг кам ойлик иш ҳақи, яъни “Asgeri Ücret”га рози бўлишга мажбурсиз...

Қурилишда, бозорларда ҳам иш бор. У ёқдаги вазиятни очиғи билмайман. Ундай катта фарқ қилмаса керак деб ўйлайман. Бу ерда ресторан соҳаси ривожланган, иссиқ жой/овқат, ҳам тайёр ҳунарлиги учун мен шу йўлни танлаганман...

Турклар сизга ўзлариникидай муносабатда бўлмайди. Улар ишга кеч қолишлари, ухлаб қолишлари, ноҳақлик бўлса ёки жаҳли чиқса, қўпол муомала қилишлари табиий ҳол. Лекин сиз ундай қилдингизми, камида гап эшитасиз ёки ишдан ҳайдаласиз...

Яна бир ҳолат, аксар ҳолларда туркларга кўпроқ ҳақ тўланади. Масалан, 12 соат ишлайдиган мен 24 минг лира маош олсам, 10 соат ишлайдиган турк йигит 35-40 минггача ойлик оларди. Вазифамиз бир хил, унинг ягона устунлиги турклиги эди холос...

Аммо Ироқ, Сурия ё Афғонистон фуқаролари биздан ҳам оз ойликка ишлайди. Мен 24 минг олганимда, айни иш қиладиган ироқлик ҳамкасбим 19 мингга ишларди...

Иш жойида ўзбеклар бўлса яхши, бўлмаса унданам яхши. Билмадим, балки менга шунақалар йўлиққандир, энг кўп ёмонликни ўзимизникилардан кўрганман. Мусофирмиз, дуо қилиб қўйсанг бас, ёрдам қиляпман, деган манипуляциялар қилиб, кийдириб, ухлатиб кетишади. Эҳтиёт бўлаверинг... :)

Ошхона иши яхши, ҳар ҳафта охирида бўладиган 20 та кўзи бор, мойга ботиб, қотиб кетган газ ўчоғини ювиб тозалаш азоб, овқат пишириш яхши, ҳар куни тонгда қоп-қоп кўмир ёнадиган изгара кулини тўкиб, уни янгитдан ҳозирлаш ёмон. Ҳунарли бўлганим яхши, миллатим ўзбеклиги учун кўп иш қилиб, турклардан кам ойлик олганим ёқмасди... :)

Ҳамма жойда ҳам эмас, лекин кўп ерда турклар чет элликларни арзон ишчи кучи сифатида кўради. Турк эмасмисиз, иккинчи сортсиз, суриялик, ироқлик, афғон бўлсангизку, қадрингиз учинчи сортга тушади.

Туркияга ишга келмоқчимисиз, шу ҳолатларга тайёр туринг. Илоҳим йўлингиз очилиб, фақат яхши инсонларга йўлиқтирсин Худо, мободо шундай вазиятларга юзлашсангиз, менга ўхшаб шокка тушиб қолманг дея ёзиб қўйдим :)

@Ijoddardi

1k 0 4 15 44

​​Икки киши бўлиб бошлаган йилимизни уч кишилашиб якунладик. Бизга жуда кўп нарсани ўргатди бу йил...

• Оиладаги ҳаловат умримизга, ризқимизга қанчалик барака олиб келишини қайта-қайта англадик...

• Талабалик йилларимни жуда кўп қўмсадим. Маза қилиб ўқимаганимга, ўрганмаганимга афсусландим ҳам...

• Топган пулимизнинг қанчалиги эмас қанчалик баракали ва ҳалоллиги муҳимлигини тушундик...

• Фарзандли бўлгач, ҳалол-ҳаромга жиддийроқ эътиборли бўлдим, Ситора оналик меҳрини, мен оталик масъулиятини ҳис этдим бу йил...

• Бировнинг ҳақига ҳеч қанақасига хиёнат қилиб бўлмаслигини, ишчининг пешана тери қуримасдан маошини бериш кераклигини англатди Туркия...

• Бу йил деярли қарз олмабман. Ўзи ёмон кўрардим, лекин мажбур қарз олардим Ўзбекистонда. Шукр, қарзсиз бахтли яшаш ҳаловатини ҳис этдик бу йил...

• Насиб, Маҳди ўқишга кирса, талабаликда умуман ишлатмасликни, у улғайгунича максимал шароит яратишим кераклигини англадим, керак бўлса ҳозирдан орттириб, йиғиниб боришни режа қиляпман...

• Аввал айфонсиз СММ имконсиз деб юрардим. Ишлаган ерларимдаги раҳбарларимга айфон олсаккина ишимиз зўр бўлади, дердим. Адашибман, оддий телефон билан ҳам жуда кўп нарсаларни эпласа бўларкан, муҳими фойдали, манфаатли ва ҳалол меҳнат қилиш...

• Оилавий бирор ресторанга овқатланишга вақтлироқ бориш кераклигини тушундим. Агар ташрифимиз ошхона иш вақтининг тугаш арафасига тўғри келадиган бўлса, емакни интернетдан буюртма бериб қўя қоламан. Ишлаганимда, тозалик битиб, уйга кетамиз деб турган жойимизда келадиган хўрандаларни кўришга кўзим, отишга ўқим бўлмасди...

• Қизим бўлса, таълимидан ташқари пишириқ, тикиш-бичиш, ҳамширалик ва бошқа ҳунарларни ўргатишим эртага ўзи учун қанчалар фойдалилигини англадим. Аёлимнинг ота-онасидан жуда кўп маротаба миннатдор бўлдим бу учун...

• Фарзандларимга ҳеч қандай мажбурият юкламасликка, турли юклар билан улғайтирмасликка қарор қилдим. Албатта, ўз ҳолига ташлаб, кунингни қандай кўрсанг кўравер, менга индамасанг бўлди, демайман. Шароит яратиб, гўзал тарбия қилсак, ўзларидан орттириб нима қилсаям бош устига, қилмаса ҳам...

• Ҳа, ўғлим Маҳди, эсон-омон туғилиб, соғ-саломат улғаяётганинг билан олдимиздаги барча қарзингни узиб бўлгансан. Биз сендан ҳеч нарса кутмаймиз, ўқи, ўрган, ривожлан, бахтли яша. Ёрдам керакми, тортинмасдан сўра, ич-этингни еб-юрма, бор-йўғимиз сизларники...

• Бола мисоли ғордир. Бўм-бўш. Уни қарғаб, сўкиб, сиқиб, чегаралаб, эътибор кутиб бўлмайди. Ғорга сен ҳеч нарсага ярамайсан, турган-битганинг зарар дея бақириб, “Ота, она, сизларни яхши кўраман!” деган садо кутманг!

• Диплом унчалик муҳим эмас, давлат иши бўлмаса, бошқа касб-ҳунар билан ё ресторанда, уйда туриб ҳам яшасанг, ҳатто анчагина бахтли яшасанг бўларкан, ҳаракат қилиб турсанг бўлгани...

• Байрам қилмасанг ҳам янги йил кириб келаверади. Масалан, ўтган йили ҳам айтарли нишонламаганмиз бу кунни, кеча дастурхон ҳам безамадик, музлаткич тўла, ҳамма нарсамиз бор, гўштсиз таом емаяпмизми, ҳар кунимиз байрамдир!

Янги йил муборак, бугун умр ҳисобимизга туширилган 365 кунни мазмунли, манфаатли, бахту қувончга тўлдириб ўтказайлик илоҳим. Ҳаётимизнинг янги бир даври, саргузаштли саҳифаси остонасидамиз. Алҳамдулиллаҳ...

@Ijoddardi

948 0 7 23 49

Бу йилги сарҳисобим, хулосаларни кейин ёзаман. Фикрлар ҳаммада ҳар хил бўлиши мумкин, худди ҳаёт йўлларимиз, мақсадларимиз турлича бўлгани каби...

Нумон ака билан ўзи яқин эдик, кейин у киши ҳам уйланиб, оилавий борди-келдини йўлга қўйдик, муносабатларимизни янада мустаҳкамладик. Бу энг тўғри, ҳаётимизда алоҳида ўрни бор қарор эди...

Улар билан оилавий Сафранболу, Амасра саёҳатига бордик, таассуротларни таърифлаб беролмайман...

Грузияга чиқиш-кириш қилганимиз бефойда, қўшимча 3 ой виза бермаслиги аниқ бўлди. “Тупик”ка кириб қолгандим худди. Кейин фавқулодда Ўзбекистонга ҳам бориб келдим. Туркиядаги ҳужжат масаласи бўйича анча-мунча тажриба тўплаб олдик...

Уйга бориб келгач, иш қидирдим. Аёлим билан ресторанма ресторан юриб, эр-хотин роса сарсон бўлгандик. Ўшанда “нон олиб келиш” билан “нон топиб келиш”нинг фарқини жуда чуқур ҳис қилганман...

Пулга қийналдик. Ўзбекистонда бир икки хусусий собиқ ишхоналаримга, раҳбарларимга ҳақимни беришини, ярмини бўлса ҳам беришини сўраб ёздим. Ололмадим. Табиий, бу бизда одатий ҳол афсуски...

Маҳди туғилди. Тайёргарлик кўришга улгурмаганмиз. Янги ишга кирганимга энди 3 кун бўлганди. 2 кун балиқхонага боролмадим. Ишга келиб ўтирма, ўрнингга бошқа одам олдик дейишди. Депрессия...

Ситора касалхонадан чиқиши билан ишга кетдим. Янги чақалоқ билан уйда ёлғиз қолди. Мен саҳардан ярим кечагача балиқхонада бўлардим. Ойлиги кам, ҳадеганда етавермасди. Кейин Худо йўлимизни очиб, яхшиларни юбориб бошлади...

Ишдан бўшадим. Уйда овқат пишириб, китоб ишимизни ривожлантириб, онлайн соҳаларга диққат қаратишга жуда катта таваккал қилдик. Умуман афсусланмайман!

Оиламга кўпроқ вақт ажрата бошладим. Каналдаги контентларга маъно, янги орзу-мақсадлар, ҳаётимизга эса ранг қўшила бошлади.

Миямдаги стереотиплар, менталитет қобиқларини бир-бир синдира бошладим, меҳрибон ота, эътиборли эр бўлишга ҳаракат қилиб бошладим...

Орада аям ва бибим келишди. Улар билан Анқарани ўзимиз учун ҳам қайта кашф этдик, умримизда биринчи марта Истанбулга бордик, тажрибасизлигимиз учун гўллик қилиб у ёқда ҳам анча стресс яшадик афсуски. Уйдагиларни кўнглимдагидек жўнатолмадим...

Аёлимга блог очдик, гарчи фаол юритишга вақти бўлмаса ҳам, янги пост қўйишга имкон тополмаса ҳам, ҳарҳолда ўйлаганимдан кўра анча сифатли юритиб бошлади канални...

Укамга блог очдик, энди унинг ҳам яхши-ёмон кунларини тарихга муҳрлаб борадиган майдони, кузатувчилари бор!

Ҳа, 2024 йилнинг энг эсда қоларли воқеалари шу бўлибди. Ўйлашингиз мумкин, “янги уй олдик”, “машина олдик”, “дунёнинг фалон давлатларига саёҳат қилдик” деган гаплар қани?

Бизнинг орзулар рўйхатимизда булар умуман йўқ эди. Қолаверса, хорижга бой бўлиш учун эмас, шунчаки бахтли ҳаётимизни қуриш учун келганмиз. Озми-кўпми, буни уддалаяпмиз. Алҳамдулиллаҳ!

@Ijoddardi


Азоблаш хизматига мен асос солганимни билармидингиз?!

2013 йил. Дадам ҳарбийдан нафақага чиқиб, Россияга ишлагани кетганди. Биз ҳали ёшмиз, “одноклассники” жуда оммалашганди ўшанда. Дадам, Украинада ўқийдиган аммамнинг ўғиллари ва бошқа четда ишлайдиган қариндошлар билан шу платформада гаплашардик...

Кимга, нимани исботламоқчи бўлганман, билмадимкуя, “одно”даги эски профилимни тиклаганимдан бери ўзимни ўзим тинмай сўкиб юрибман. Негааа бундай қилган эканман а?! :)

Актёр-санъаткорларга мен шоирман, шеъримни юборсам қўшиқ қиласизми, дейишга нима бор?! Тағин Тошкент шевада, “ў”ни “6”, “ш”ни “w” деб ёзиб😁

Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ, кўринг, фақат йиғламанг, 14-15 ёшли Абдулазизнинг ёзишмалари булар😂

P.s. Ҳа, болалигимизда чет элда ўқийдиган, ишлайдиган, яшайдиган қариндошларимиз кўп бўларди. Энди эса, ўзимиз ўша “қариндош”миз...

P.s. Яхшиям булар уйланганимдан кейин чиқди. Йўқса, хотинсиз қолиб кетармидим😂

@Ijoddardi

867 0 1 48 71

Репост из: Sitora Qarshiyeva | Blog
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Galereyamizdagi turli vaziyatlarda tushirilgan tasodifiy videolarni yig‘ib chiqdik...

Fondagi monologni judayam yaxshi ko‘rib eshitardim. Xo‘jayinimga g‘oyasini tushuntirsam, shu rolikchani yasab berdi. Keyin...

Har ko‘rganimda yig‘laydigan video bo‘ldi. Xuddi boshqa bir baxtli insonlarning hayotini tomosha qilayotgandek edim. Lekin bu - bizmiz!😊

Shukr qilishga arziydigan lahzalarni, shunday chiroyli, baxtli onlarni yashattirganiga shukr, havas qilgan barchaga bundan ming chandon ortig‘i nasib etsin. Alhamdulillah!

@sitoraqarshiyeva


Эрталаб телеграмга қарасам, курсдошим, қадрдон дўстим Мирали Ғиёсов шу аудиони жўнатиб, қуйидагича изоҳ қолдирибди:

Ассалому алайкум Жўра! 4-курслигимиздан хотира. Кўчадамиз, ўқишдан қайтаётгандик. Ишга кетаяпмиз менимча. Йўл-йўлакай телеграмда овозли хабар ёзишни ёққандим, сизга айтмасдан, сиз эса шеър ўқиб бергандингиз. Мен, сиз ва Сардор! Зўр кунлар эди жўра. Кўўўўп пулимиз йўқ эди, аммо жудаям бахтли эдик...


Ҳа, ўзимизча бахтли эдик, дунё фақатгина китобдан, шеърдан иборат деб ўйлардик. Адабиётни севадиган бири эдик учаламиз ҳам!

Бир-биримизни кўрганда “Чантриморе!”, “Каламакаторе!” деб сўрашардик ўзимизча. Шунақа шеърлар ҳам ёзган эканман. Эркин Аъзамни ўқимаганлар бизни жинни деб ўйлашарди😁

Афсуски, улғайганимиз сари ҳаёт жуда кўп нарсамизни тортиб олди. Китоб ўқишга вақтимиз йўқ, олдингидай илҳом ҳам келмайди, мияда мингта ташвиш, энди ундай шеър ўқишлар қайда...

Ҳаммамиз ҳар тарафга сочилиб кетдик, фақат шу хотиралар қолди, яширинча ёзиб олинган овозлар, туширилган суратлар қолди...

@Ijoddardi


​​Чойчи амаки, салатчи хола ва официант бува ҳақида

Ресторанда чойчи амаки бор эди. Зренияси пастроқ, кўзойнак тақарди. Ўғли талаба, нафақаси етмагани учун қўшимча у ёқда ҳам ишларди. Хотини бор-йўқлигини билмас эканман очиғи...

Салатчи хола, у ҳам нафақада, ишга янги келганди. Умри давомида бунақа иш қилмагани билинарди опанинг, ҳар куни камида 2-3 ерини пичоқ кесиб кетарди.

Тажрибасизлиги учун “абла”га нисбатан кам ҳақ тўлашарди. Кўпроқ маош олиш илинжида эрталаб вақтли келиб, ҳаммадан кеч уйга қайтарди. Тозалик ишларида фаррошларга ёрдам берарди...

У ҳам нафақада эди. Аввал нима иш қилганини билмайман, ёлғиз боши билан бир қиз катта қилибди, хўжайини ҳақида гапирмасди, ташлаб кетганми, вафот этганми, менга қоронғи.

Хуллас, у қиз ҳам ўқишга кирган, фарзандининг таълим харажатлари учун қора меҳнатда эди, университетни битириши билан кетаман бу ерлардан деб юрарди...

Официант бува. Уни мижозлар жуда яхши кўрарди. Доим энг кўп чой-чақани шу инсон оларди. Лекин ошхонадагиларнинг эрмаги эди бечора, қаттиқ ҳазиллашишарди, ҳатто устидан кулишарди, уришишарди...

Қари эмасми, буюртмаларни кўп чалкаштирарди, 1-столнинг овқатини 2-столга элтарди, битта балиқни 2 та деб ёзиб юборарди. Тишини тишига қўйиб, сабр қилиб юрарди...

Билсам, буванинг кампири ҳам қаердадир фаррош бўлиб ишларкан. Ўғли ҳам бошқа ресторанда официант, унинг хотини йўқ, ташлаб кетганми, вафот этганми, ишқилиб бир қизи бор, ота билан қолган. Набираси, яъни ўша якка қиз Туркиядаги энг рейтинги баланд университетлардан бири - “ODTÜ”да ўқиркан.

Хуллас, бутун оила аъзолари ягона мақсад атрофида бирлашган. Биринчи ишлаган жойимдаги Сотилмиш бува тақдири қанчалик таъсирлантирган бўлса, иккинчи ишлаган ресторанимдаги бу уч ҚАҲРАМОН шунчалик эътиборим марказида эди.

Чойчи амаки ва салатчи опа аввал давлат ишида ишлагани, турклар тилида “memur” бўлгани билан фарзанди учун шунақа иш қиларди. Официант бува эса қариган чоғида, ҳатто бутун оиласи билан талаба қизга имконият яратиш пайида эди...

Қизиғи, 5-6 ой шу жойда ишлаган бўлсам, бирортасининг талаба боласи/набираси уларнинг ёнига келмади ёки мен кўрмаганман. Улар доим фан билан машғул, бўш вақти бўлса, катта эҳтимол билан талабалик гаштини суриб юришарди...

Ҳозир ўқишга борамизку, тўғриси, университетдаги талабаларга ҳавас қиламан. Бир-иккита чиқиб қолмаса, аксариятининг хаёлида ишлаш йўқ, луғатида унақа сўз бўлмайди умуман.

Ётоқхона муаммосиз, стипендияни харажатларини қоплашга етказса бўлади, бошқа “форс-мажор” ҳолатларга эса ота-она, бобо-буви “бетон” бўлиб туриб беради!

Истар-истамас хаёл ўзимнинг талабалигимга, ҳозир университетда таълим олаётган, ўқишдан кейин ярим кечагача ишлаб юрган яқинларим, танишларимга кетади. Қизиқ, бизда дарсдан сўнг ишламайдиган, стипендияга бемалол яшайдиган, турар-жойи муаммосиз, олтин даврнинг гаштини маза қилиб суриб юрган талабалар, йигитлар қолдимикан?!

P.s. Сурат архивдан, Маҳди энди туғилган пайтлар, айни ўша уч қаҳрамон бўлган иккинчи иш жойимдан эсдалик. Бари ортда қолди, алҳамдулиллаҳ!

@Ijoddardi


Қалбан “Регистон”ликман...

Университетда 2-курс эдим. “Регистон” ўқув маркази иншолар танлови ташкил қилди. Ўшанда “Отамдан қолган далалар”ни филологча нигоҳ билан қайта ўқиб, таъсиридаги ўйларга қоришиб юрганим учун шартта у китоб ҳақида биннарса ёзиб топширдим.

Жавоблар чиқди, иккинчи ўринни олибман. Планшет совға қилишди. Бу ёзган ижодий иши билан доим мақтов ёрлиғи, стакан, коса, чойнак-пиёла олиб юрган қишлоқи талаба йигитнинг илк марта бундай тақдирланиши эди...

Кейин марказ раҳбари Аваз ака билан танишдим, ёнига чақиртириб, rgn.uz сайтида таълимга оид жиддий мақолалар билан чиқиш қилишимни сўради, албатта, яхшигина ҳақ эвазига. Жон деб қабул қилгандим!

“Ёшлар овози” газетасида 0.25 ставкада ишлайдиган, 700-800 минг сўм маош оладиган бола учун бу жуда зўр имконият эди. Камига онлайн ишлардим, ҳар ой сўнггида нақд ойлигимни олгани Аваз аканинг ёнига борардим, бўлди. Янги ғоялар, топшириқлар бериб юборардилар ҳар сафар...

Онлайнми, офлайнми, фарқи йўқ, бу жамоада озми-кўпми фаолият юритганимдан, расмий сайтида мен ёзган мақолалар энг кўп ўқилган материаллардан бири сифатида турганидан ҳамиша фахрланаман!

Кеча ўқув марказ 10 ёшга тўлибди. Аваз ака тадбирга таклиф қилгандилар, бир қадам узоқдаман деб узримни сўрадим. Тошкентда бўлсам, албатта борардим!

Фильм тайёрлашибди. Аёлим билан кўнглимиз ҳапқириб, йиғлаб кўрдик тўғриси. У кишиям курсдоши билан оила қурган эканлар, билмагандим, янга ўқитасизми деб сўраганларида албатта дея ваъдасининг устидан чиққанлиги, кўрган қийинчиликлари, елкама-елка келишаётгани ва айни дамдаги муваффақиятлари бошқача мотивация берди бизга...

Ўқув марказининг ўзидан ўзи қурилиб қолмагани, ортида жуда катта тарих ва машаққат борлигини билардим, лекин бунчалик даражада деб тасаввур қилмаганман очиғи.

Ҳалолингиз бўлсин, ака! Тузган жамоангиз, қўл остингиздагиларни ишчи, ходим деб эмас, балки шогирд, “жангчи” деб аташингиз, муомала ва муносабатингизга тан берганман.

“Регистон”нинг келажаги порлоқ бўлсин, юзингиз ҳамиша ёруғ бўлаверсин, энг олий мақсадингизга энг қисқа фурсатда эришинг илоҳим. Зеро, жамоа зўр, мақсад аниқ, барча ресурслар ҳозир, пойдевор эса мустаҳкам!

Регистонликларга байрам муборак, қаерда бўлмайлик, қанча пайт бирга ишламайлик, барибир ҳаммамиз қалбан регистонликмиз!

Тўғриси, кўплаб хусусий ва давлат ташкилотларида ишладим, лекин “Регистон”нинг ҳаётимда бошқача ўрни бор, яхши хотираларим кўп у билан. Ҳамма-ҳаммаси учун ташаккур!

P.s. Фильмни, албатта, кўринг, хоҳ иш, хоҳ ўқиш бўлсин, келажагингизни “Регистон”га бемалол ишониб топшираверинг, у бунга арзийди!

@Ijoddardi

2.9k 0 10 13 49

Сен нима дейсан, тўғри айтибманми, Ситор? :) 👀

@Ijoddardi


Тоқ кетдингми, тоқ қайтгинда ишқилиб 😁🤦‍♂

@Ijoddardi

891 0 1 10 32

Репост из: Fayoz Akhmedov | Blog
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Pekin xalqaro talabalar kechasidan esdalik

Umrimda birinchi marta professional studiyaga kirdim, ovoz yozdik, qo‘shiq aytdim, kamiga xitoy tilida, 3 soatdan keyin O‘zbekistonga uchib ketishim kerak bo‘lib turgan sharoitda katta sahnada kuyladim, Alhamdulillah, hammasi ko‘ngildagidek o‘tdi, ulgurdim...

So‘nggi paytlarda katta rejalar, ishlar, maqsadlar ichidaman. Juda tez oqadigan daryoga tushib qolganday his qilyapman o‘zimni. Harakat qilib, Xudo deya suzib tursangiz bo‘lgani, o‘xshab ketaverarkan hammasi, to‘xtadingizmi, cho‘kasiz!

Hamd, begona davlatda o‘qib, ozmi-ko‘pmi hurmat-e’tibor qozonib, kunimni ko‘rib, eplab yuribman, hamma-hammasi uchun bitmas-tuganmas shukronalar bo‘lsin!

Videoni tomosha qiling, hamyurtim bo‘ladi, bu bolani taniyman deb faxrlanib qo‘ysangiz ham mayli, muhimi orzu qilishdan, O‘zidan eng yaxshisini so‘rashdan, harakatdan to‘xtamang, albatta, kutganingizdan ham ziyodasini beradi!

Osuda tun...

@Fayozakhmedov

Показано 20 последних публикаций.