"Онам 2 йил давомида ойлик маошларини ҳаммасини менинг шартнома пулимга тўлаганлар",
— бугун "Зулфия" Давлат мукофотига сазовор бўлган қизларимиздан бири Умматой Йщлдошева онажонисининг унинг илми ва бугунги ютуқлари йўлидаги ана шу захматини эслади.
"Қаранг онажон, яхшиям ўшанда ўқитган экансиз, ҳозир сиз 1 йил қийналиб тўлаган пулингизни 1 ойда қийналмасдан топяпман", деб онажонимга раҳмат айтаман.
Мукофотни олганимни билганларида онам менга: "Раҳмат юзимни ёруғ қилдинг қизим, барча қийинчиликларим ортда қолди. Сенга ишонардим", деганларида мендан бахтиёр инсон йўқ эди.
Фарзанд учун ота-онасини орзусини амалга ошириши ва уларнинг кўзидаги қувонч ва бахтни кўриш ўзгача туйғу бўлар экан.
Умматой IT Investments Center Next Up hub Start-Up Studio лойиҳа менеджери ва “Anora” лойиҳаси асосчиси INHA университети битирувчи ва «Yangi O‘zbekiston» университети магистранти.
У илк бор Давлатимиз томонидан АйТи йўналишида ҳам берилган "Зулфия" Давлат мукофотига сазовор бўлган қизларимиздан. Биз эса у каби илмли қизларимиз сафи кўпайишининг тилакдошимиз. Ҳар бир қизга насиб қилсин бу мукофот.
#ҚизингизгаПулТикинг
#ТаълимгаИнвестиция