Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ушбу видео ва постни фарзанди бор ҳар бир ота-она кўришини истардим
Ҳозиргина Канадада истиқомат қиладиган юртдошимиз Фарҳод Файзуллаевнинг телеграм каналидаги бир пост эътиборимни тортди: "Ўғлим дарс қиладиган пайтда Ютубда ўтирипти. Болани бўш қўйяпман шекилли😡" Бу постга қўйилган суратда болани қайси ижтимоий тармоққа қанча вақт сарфлаётгани акс этган. Мен фарзандларимнинг гаджетида бундай кузатувдан қандай фойдаланиш мумкинлигини билмайман.
Куни кеча Ютубда дахшатли бир видео кўрдим. Дахшатга тушдим!
Тўғри, бугун интернет ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб бўлди. Масалан, мен тенгқурлар интернетдан интститутга киргандан кейин "Интернет журналистика" дарсида интернет кафега кириб, энди почта очиб, фойдаланишни ўрганган бўлсак (бу тахминан 2001 йиллар) бугун болалар туғилмасидан интернетга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Кўп кўраман исталган қахвахонага киринг, 1 ёшли бола ҳам телефонга тикилиб овқат еб жим ўтиради. Уйда ҳам оналар боласи тинч ўтириши учун албатта унга Ютубда мультик қўйиб беришади.
Бугун интернет болаларни технологик аутизмга чалинишига ҳам сабаб бўлаётган экан. Буларнинг ҳаммаси Интернет қарамликкка кирса. Бундан ташқари интернет келтириб чиқарадиган хавф ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
1. Кибербуллинг: суиқасдгача олиб келиши мумкин бўлган хавф.
2. Катталар учун контент: болаларнинг руҳиятига, тарбиясига таъсир қилувчи зўравонлик, экстремистик ва ҳаттопорнографик материалларга эркин кириш имкони борлиги.
3.Хавфли танишувлар: Мен айтган видеода болалар дуч келиши мумкин бўлган айнан шундай хавф.
Табиий савол туғилади. Буларни олдини олиш учун биз катталар нима қиляпмиз?
Интернетдан тўғри фойдаланиш, вужудга келиши мумкин бўлган хавфлар бўйича тушунтириш ишлари олиб боряпмизми?
Назорат ва чегара ўрнатганмисиз? Фарзандларингиз гаджетларига қандай чекловлар ўрнатгансиз?
Интернет билан боғлиқ бўлмаган машғулотлар билан шуғулланишадими?
Бундай салбий жиҳатлар оқибатида бир неча мамлакатлар аллақачон болалар учун интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклашган экан. Масалан: Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга TikTok, Twitter ва Facebook каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланган. Норвегия яқинда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича ёш чекловини 15 ёшгача ошириш ниятини эълон қилган, ҳозиргача 13 ёш бўлган. Франция ҳам болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклади. Жанубий Корея, Германия, Италияда ҳам болалар учун интернетдан фойдаланиш борасида чекловлар мавжуд экан.
Бу чоралар болаларни интернетнинг потенциал хавфлари ва салбий таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган.
Барчамиз турмуш ташвишлари билан оворамиз, бунга доим ҳам вақтимиз ва ресурсимиз етмайди. Балки бизда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши борасида маълум бир чекловлар ўрнатиш керакдир деб ўйлаб қолдим!? Интернет фарзандларимизни "йўқотиб" қўйишимизга сабаб бўлмасин 😞
Хўш, сиз фарзандларингизни интернет хавфидан асраш учун қандай чора кўрасиз?