Меҳмон қилмоқчиман сизни, Каримбек, ҳақини ўзим тўлайман, бу ёғидан хотирингиз жам бўлсин.
Ноқулай-да...
Ўзим ҳам тамадди қилиб олмоқчи эдим, барибир. Циркка кеч қолмай, деб ишдан шошиб чиқдим, овқатланишгаям фурсатим бўлмаганди. Баҳонада биргаликда қоринни тўйдирамиз.
Ресторанга кириб, жойлашиб ўтириб олганимиздан кейин, официант қиз олдимизга келтириб қўйган таомнома рўйхатига қараб қовурилган жўжа, ўн беш сих кабоб, бир шиша ароқ, яхна ичимлик буюртма қилдим.
Ота-боболаримиз айтган “Аввал таом, баъдаз калом” мақолига риоя қилиб, овқат чоғида ортиқча саволлар бергим келмади. Келтирилган таомларга ютоқиб тикилаётганидан меҳмонимнинг қорни очлиги, анчадан бери тансиқ овқат емагани сезилиб турарди.
Қани, тортинмай, бошланг, ҳужумни бошладик! – деб ҳазиллашиб, дастурхонга ундадим.
Карим Илёсов аввал бироз тортиниб турди-да, сўнг олдидаги таомларни иштаҳа билан ея бошлади. Стол устида турган ароқни олдим-да, қадаҳларга қуйдим.
− Қани, Каримбек, саломат бўлайлик! Шунинг учун, қани, бир олайлик-чи!
Шиша яримлагач, оч қоринга ичилган ароқ ўз таъсирини кўрсатди. Бир пайт қарасам, Каримнинг кўзлари жиққа ёш.
– Мен... мен.. етимчаман, ғирт етимчаман, ака! Ҳеч кимим йўқ! – дея кўкрагига муштлаб, ҳўнг-ҳўнг йиғлаб юборса бўладими!
Худо раҳмат қилгур Ҳожибой Тожибоевдан айримлар ичиб олса “Етимман”, деб йиғлашини эшитгандим-у, аммо
кўрмаганим учунми, Каримнинг бу ҳолатини кўриб, ноқулай аҳволга тушиб қолдим.
– Каримбек, ўзингизни босиб олинг! Атрофдагилар бизга қарашаяпти, – дедим уятдан ерга киргудек бўлиб.
Агар шу ҳол давом этса, официант билан ҳисоб-китоб қилиб, ўрнимдан туриб кетвораман, деб тургандим, йўқ, ҳайтовур, Карим қандай “лов” этиб ёнган бўлса, шундай “пов” этиб ўчди.
− Кечирасиз... Ўзимни бир лаҳза тутолмай қолдим. Бўлди... ўтиб кетди, кечиринг! Ака, яна бир қадаҳдан ичиб олайлик... Ваъдам эсимда, сизга бошимдан ўтказганларимни гапириб бераман.
Яна бир қадаҳни бўшатганимиздан кейин, Карим чиндан ҳам кўрган-кечирганларини бир бошдан гапира бошлади.
− Лобар билан вилоятга уюштирилган гастролдаги сафарларимизнинг бирида танишиб қолгандим. Таклифимга кўра, у мен ижодий раҳбар бўлган сайёр цирк гуруҳимизга қўшилди. Биргаликда ишлай бошладик. Мен ўша пайтлари жуда кўп пул тўплашни, қисқа фурсат ичида беҳад бойиб кетишни орзу қилардим. Шу орзуйимга етиши учун жон- жаҳдим билан ҳаракат қилардим. Назаримда, бой бўлиб олсам бас, ўз-ўзидан бахтли бўлиб қоладигандек эдим. Афсуски...
Хуллас, Лобар акробатик ўйинлари, шиша синиқлари устида ялангоёқ юришлари билан ҳаммани ўзига маҳлиё қилиб олганди. Вилоятларга сафарга борганимизда, анқайиб, оғзини ланг очиб қолган томошабинларга кўзбойлоғичлик санъатимни кўрсатардим. Томоша орасида эса кўзларини шамғалат қилиб, айримларининг чўнтакларини “тозалаб” қўярдим. Қарабсизки, кўз очиб- юмгунча анойиларнинг чўнтакларидаги пуллар, бармоқларидаги тилла узуклар, бўйинларидаги занжирлар
менинг чўнтагимга ўтиб қоларди. Лобарнинг мухлислари ва шайдолари кўплиги менга қўл келарди. Айниқса, содда довдирларнинг унга суқланиб тикилиб қолишлари айни муддао эди. Негаки, бундай пайтда улар ҳушёрликни унутиб, чалғиб қолардилар, менинг моҳир ва эпчил қўлларим ҳеч кимга билинтирмай, ўз ишини бажарарди. Бундан ўз мақсадим йўлида фойдаланишни ўйлаб қолдим. Ҳозир-ку унга яхшигина ҳақ тўлаб турибман. Аммо мендан кўра кўпроқ пул тўлайдигани топилиб қолса, қушча қўлдан учиб кетиши тайин эди. Бундан ташқари, унинг турмушга чиқиб кетиш эҳтимоли ҳам ниятларимни чиппакка чиқариши аниқ. Шунинг учун, ўйлай-ўйлай, унга уйланиб олишга аҳд қилдим. Шундай қилсамгина, кўзлаган режаларим тўла амалга ошарди. Бир қарорга келганимдан сўнг, узоқ ўйлаб ўтирмай, унга севги изҳор қилдим. Аслида, уни мутлақо севмасдим. Йигитлар билан ҳиринглашишлари, ўзини енгилтаклардек тутишидан жаҳлим чиқса-да, асосий даромадимиз манбаи бўлгани учун, унга қаттиқ гапиролмасдим. У ҳам кўп ноз қилиб ўтирмай, дарровгина рози бўлди. Мен уни осонгина лаққиллатганимдан ич- ичимдан роса суюндим! Ана энди пул деганлари, сиз бир пайтлар газетангизда таърифлагандек, “сеҳрли қўллар” воситасида оқиб келавериши турган гап эди.