Жаҳон адабиёти
Н. Перепелкина
Супургидаги "шаҳзода"
Тун.Кўча.Чироқлар... Магазинда сотувчи бўлиб ишлайдиган икки ўрта ёшли аёл ишдан қайтишмоқда эди.Йўл-йўлакай ўзлари,оилалари ҳақида гап сотишарди.Биринчи аёл иккинчисига:
-Бугун итдай чарчадим.Қани ҳозир бирон улов бўлса-ю,"ғирр"этиб уйимга ташлаб қўйса.Вертолёт бўлсаям майлийди.Бу ёқда аллақачон трамвай ҳам кетиб бўлган,-деб зорланди.
Иккинчи аёл бўлса юзига истеҳзоли табассум ёйиларкан:
-Қўйсанг-чи,раҳмат,ундан кўра ўзим кетганим маъқул,-дея,ён-верига олазарак кўз югуртираркан, бошидан кечган воқеани ҳикоя қила кетди:
-Кунларнинг бирида ишдан чиқиб ,бекатда
трамвай кутмоқда эдим.... қош қорайиб,вақт алламаҳал бўлган,кўчада қимирлаган зоғ йўқ,ҳар доимгидай трамвай ҳам кетиб бўлган,сумкаларим зил-замбилдай... Мундоқ қарасам,узоқдан аллакимнинг сакраб-сакраб келаётган шарпаси кўринди.Юрагимни ваҳима босиб ,бекат бурчагига сурилдим,не кўз билан кўрайки... бир йигит супурги миниб олган,ликиллаб келиб,рўпарамда тўхтади ва дабдурустдан:
-Нима,трамвай йўқми?-деб сўради.
Қўрққанимдан юрагим қинидан чиқиб кетаёзди,ўзимни қўлга олиб,зўрға:
-Ҳозирча йўқ,аммо тезда келиб қолади,-дедим эшитилар-эшитилмас.
У бўлса:
-Бекорга овора бўласан,вақт алламаҳал бўлиб қолди,бўл,ўтир,уйингга элтиб қўяман!-деди қовоғи солиниб.
Мен нафасим ичимга тушиб :
-Раҳмат,ўзим бир амалларман,-деб эътироз билдирдим.
У бўлса кескин оҳангда:
-Қани,тез бўл,деяпман,орқамга ўтир,бўлмаса бензин тугаб қолади.Бир пасда уйингда бўласан,-деди қўполлик билан.
Оёқларим қалтирай бошлади,атрофга кўз югуртирдим:на трамвайдан,на бир одам зотидан дарак бор... Йигит бўлса девдай...Ўзимча,бирон руҳий касалликлар шифохонасидан қочган бемормикин,деб қўяман.Агар,Худо кўрсатмасин,бошимга манави супургиси билан бир туширса борми,минг уринай,исмимни эслолмай қолсам керак.... Қўлимдан нимаям келарди,ноилож эдим, тўрва-халтамни олдим-да,оёғимни кўтариб,машинага чиққан "йўловчи" каби супургига жойлашиб олдим.Бироздан сўнг икки киши супургида йўрғалай кетдик.Аҳёнда у менга маслаҳат бериб қўяди:
-Холажон,сен бундай жим кетма,ҳар замонда :"Йехууууууу,қора отли шаҳзодам келди"... дея қичқириб қўйгин !"
Шундай қилиб,биз биргаликда сакраб йўлга тушдик,гоҳида бақириб ҳам қўяман,аммо юрагимни ваҳима кемиради:хўш,уйгача етиб борарман,у ёғи нима бўлади?Бу жиннисифат мени яна нималар қилишга мажбурлар экан,куним битмаган бўлса гўргайди,ким билсин,унинг ноқис миясида яна не режалар бор... Сакрай-сакрай уч бекатни ортда қолдирдик , сайр қилиб, қўлтиқлашиб юрган ёшлар тўхтаб,бизни телефонга суратга олар,кексароқлар қўрққанидан ён-атрофга тумтарақай бўлишарди. Ниҳоят уйимиз ёнига етиб келдик.Минг бир таҳликада секингина супургидан тушиб,навбатдаги буйруқни кута бошладим."Ҳайдовчи" тилга кирди:
- Мана,теп-текинга уйингга ҳам етволдинг,миннатдорчилик билдирарсан?))
Унга жавобан:
-Мени соғ-саломат олиб келиб қўйганингиз учун,мингдан минг раҳмат,жаноб,-дедим-да кўз қиримни ундан узмаган ҳолда,ортимга бурилдим... У бўлса бир кўзини қисиб:
-Бемалол!Эҳтимол, сени эшигинггача кузатиб қўйиш керакдир?-деб сўради.
Мен шоша-пиша:
-Ҳожати йўқ,ўзим амаллайман,-деб узиб бердим.
"Ҳайдовчи":
-Майли,ўзинг биласан,-деди-да,супургисини "ниқтаб",кўздан йўқолди.
Квартирамга томон ўқдай отилдим.Эшикни қарсиллатиб ёпарканман,сумкамни дуч келган томонга ирғитдим,пешонамдан икки чаккамга оқиб тушган терни сидириб,полга чўкдим... Хонасидан чиқиб келган қизим афту ангоримга қараб:
-Ойи,намунча кечга қолдингиз,нима бало, пиёда келяпсизми?-дея суриштира кетди.
-Ҳа,пойи-пиёда келяпман!
Унга бўлиб ўтган воқеани сўзлаб бердим.
Эртаси кун,навбатдагидай ишга отланарканман,туйқус эшик қўнғироғи жиринглаб қолди.Қўрқа-писа тирқишдан мўраласам,бир даста гул кўринди.Хайрият,қизимнинг йигити келибди,деб ўйладим.Эшикни очиб,не кўз билан қарайки... остонада кечаги супургили йигит қўлида гулдаста тутиб турибди.Тезда ортимга бурилиб,эшикни ёпмоқчи бўлдим, у бўлса йўлимни тўсиб: