@Huquqshunos_xizmati: 143-савол
❓Мен 2014 йил август ойида мактабга котиба бўлиб ишга кирдим 2015 йил октябрь ойида декретга чиқдим биринчи фарзандимга.
2016 йил апрель ойида мактаб рахбарияти таклифи билан ишга қайтдим.
2018 йил октябрь ойида иккинчи фарзандимга татилга чиқдим ва 2019 йил февраль ойида қайта ишга айтдим.
2020 йил ноябрь ойида учинчи фарзандимга татилга чиқдим ва бола парвариши татилига уланибб кетди ишга қайтмадим.
2022 йил декабрь ойида тўртинчи фарзандимга декретдан декретга чиқишни сўрадим ва чиқдим, 2023 йил январь ойида тўртинчи фарзандим нобуд бўлди ва мен ишга қайтмоқчи бўлдим мактаб рахбарига декрет қайтмоқчи эканлигимни айтдим улар йилнинг ўртаси эканлигини ва иш ўрнимни тиклаб бўлмаслигини ва олий малумотли эмаслигимни рўкач қилиб шунга ўхшаш гаплар билан рад этди.
2023 йил центябр ойида яна мактабга бордим бўш иш ўрни йўқлиги ва олий малумотли эмаслигим эслатилди менга ваҳоланки шу пайтда мен олий талим сиртқи бўлимда 2 курсда ўқийман, албатта мен ўқиётганлигимни айтдим мактаб рахбари нодавлат олий талим дипломи тан олинмайди иш беролмайман деб иш бермади иш ўрнимни тиклашга мажбур эмасликларини айтишди. хуллас рад жавобини олдим.
Мен мактабгача талим бўлимига иш сўраб бордим улар кадр етишмаётганини айтишиб мени ишга қабул қилишда ва аввалги ишлаган мактабимда яни
Хозирги кунда мактабларда очилган мажбурий талим гуруҳларига тарбиячи ёрдамчиси лавозимига жўнатишди ишлай бошладим ва мен 2024 йил август ойида бешинчи фарзандимга декретка чиқдим. Эслатиб ўтаман мен биринчи ишлаган мактабимдан ишдан бўшамаганман декретга чиққанман ва декрет татилидан қайтмаганман
Мактабгача талимда ўриндош ходим бўлиб ишладим вақтинчалик мехнат шартномаси тузилган эди бешинчи фарзандимга декрет пулини мактабгача талим бухгалтири биздан эмас асосий иш жойингиздан оласиз дедиасосий иш жойим мактабга келсам боғчаданболасиз бизни ходим эмассиз дейишди ҳуллас хозир 2025 йил январь ойи мен хали хам декрет пулини олмадим ким хақ?
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 18-бандига кўра ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.
✅ Демак, соатбай асосда ишловчи ўриндошга декрет берилади.
“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002-й.) – 48-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.
Бунда нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.
☝️Эътибор беринг! Низомнинг 52-бандида нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилиши белгиланган.
💁♂ Яъни ходим декретга чиқишидан аввалги 12 ойлик даврда ўзи ишлаётган корхонадан қандай тўловларни олган бўлса уларнинг барчаси, шу жумладан соатбай асосда олинган иш ҳақи ҳам декрет пулини ҳисоблашда инобатга олинади.
☑️Демак, Сиз декрет пули асосий ва ўриндош иш жойиздан алоҳида алоҳида олишга ҳақлисиз. Агар бермаса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati