Суд низолари тарафлар келишуви билан тугатилганда божлар камайтирилади
Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, аҳоли ва тадбиркорларга давлат божининг бир қисми қайтариб берилади. Бу биринчи инстанция суди учун 70 фоизни, апелляция ва кассацияда эса 30 фоизни ташкил этади.
Айрим фуқароларга фарзандларининг боғча харажатлари учун моддий ёрдам берилади
Ёлғиз она ёки отага бир нафар фарзанди учун болалари 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланишга БҲМ (375 минг сўм)нинг 1,5 баравари яъни 562 минг сўмгача миқдорда моддий ёрдам берилади. Бунда маблағлар эгизакларнинг ҳар бири учун тақдим этилади.
Пенсиялар ҳеч қандай ҳужжатларсиз автоматик тайинланади
60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга ёшга доир пенсияни уларнинг мурожаатисиз бир кунда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади.
Бунда фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи (тўланган ижтимоий солиқ суммаси) ва оила таркиби (турмуш ўртоғи ва фарзандлари) каби маълумотлари вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинади.
Амалда фуқаролар пенсия ёшига етгач, пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармаси бўлимига, Давлат хизматлари марказига ва Ягона портали орқали мурожаат қилишлари керак. Янги тартиб билан эса қўшимча ҳужжатлар йиғиш ҳамда жамғарманинг ҳудудий бўлимига мурожаат қилиш талаб этилмайди.
Шунингдек, фуқаро пенсия ёшига етиб, меҳнат фаолиятини давом эттириш истагини билдирса, проактив шаклда тайинланадиган ёшга доир пенсияни рад қилиш тартибини ҳам жорий этиш белгиланмоқда.
Экологик стикер бериш бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида қайд этилишича,
“Экологик транспорт” тизимини жорий қилиш
1 мартдан бошлаб босқичма-босқич йўлга қўйилади. У қуйидагиларни назарда тутади:
ҳудудларни улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба ва инновацион технологиялар асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ранглар билан белгиланадиган “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” экологик зоналарга ажратиб бориш;
транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини автоматик баҳолаш тизимига асосан диагностика текшируви жараёнида аниқлаш ва натижалари бўйича қалбакилаштиришдан ҳимояланган ҳамда электрон белгига эга бўлган экологик стикерлар бериш орқали транспорт воситаларини “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ранглар билан белгиланадиган “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” экологик тоифаларга ажратиб бориш;
экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш.
2025 йил 1 мартдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида босқичма-босқич амалга оширилади.
“Экологик транспорт” тизими биринчи босқичда (2025 – 2026 йилларда) Тошкент шаҳрида,
иккинчи босқичда- (2026 – 2028 йилларда) Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари ва бошқалар), шунингдек, учинчи босқичда (2028 – 2030 йилларда) бошқа барча ҳудудларда жорий этилади.