#ҚОНЛИ_ҚАСОС
#Muallif_Charos_Hayitova
#H_50
Уни кўзларидаги қўрқувни кўриб анча ҳовурим пасайди. Секинлик билан ундан узоқлашиб, машинамни яна юрғиза бошладим. -- Мен билан ўйнашмаганинг маъқул. Шунчаки бугун бир неча соатга сенга берган ролимни ўйнаб бер. Истасанг бунинг учун яхшигина ҳақ тўлайман. Аммо зинхор мен билан ўйнаша кўрма.. агар жонингдан умидинг бўлса.
У ҳеч нима демади. Лекин мен жавоб кутган эдим. Ошириб юбордимми ёки?.
Ҳашаматли қасрлардек қурилган меҳмонхонага ҳам етиб келдик. Кўринишини ўзи кўзни олади. Ичкарисини тасаввур қила бошладим.
-- Энди ролингни ўйнашинг мумкин.
-- Мен актёр эмасман. Шунчаки машинасозман. Балки жуда хавфлидирсан, аммо менга барибир. Сен билан умуман ишим йўқ. Кимсан ўзи менга буйруқ берасан?. Тирик қолишим керак деб сени итинг бўлишим керакми?.
Виктор асабий чаккасини қашлаганча менга кўз остидан қараб олди. Мен уни яна қурқита олганим учун жим бўлди деб ўйлаган эдим. Аммо адашибман. Уни ғурурига тегиниб қўйдим шекилли.
-- Шунчаки бир соатга ёрдам беришинг қийинми?.
Яширмайман унга ҳурматим ошди. Жонини деб ҳамма нарсага кўниб кетавермаганидан.
-- Тахдид қилмай, ёрдам сўраш қийинми?.
-- Унда мени ёрдам сўраяпти деб тасаввур қил. Тахдид қилганимни эса унут. Лекин билиб қўй, агар ичкарида менга ёқмайдиган иш қиладиган бўлсанг.. кейин мен сенга ҳақиқий тахдид қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман. Қани кетдик.
Гапириб бўлиб, машинадан тушдим ва уни кута бошладим. У ҳам тушиб ёнимга келгач эса, кенг жилмайдимда унинг билагидан икки қўллаб тутдим.
-- Иложи бўлса сен ҳам жилмай. Ҳар холда мотам маросимига келмадик.
-- Жуда ҳам жиддий гапиришингни билармидинг?. Ҳатто кулябсан- у, аммо гапларинг яна тахдидли чиқаябди. Озроқ мулойимроқ бўла олмайсанми... янги танишим Анна.
Ичкарига томон ҳаракатланар эканмиз, унинг табора дадиллашиб кетаётганидан кулгим қистади. У менга ёки паст баҳо берябди. Ёки ростдан ҳам жонидан тўйган.
https://t.me/Hayitova_charos