Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча яхшиликка эришолмассиз
Имом Нофеъ нақл қилади: «Абдуллоҳ ибн Умар бирор нарсани қаттиқ яхши кўриб қолишини истамас эдик, чунки нимани яхши кўрса, дарҳол ўша нарсани инфоқ қилиб юборар эди».
Абдуллоҳ ибн Умар «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз» ояти нозил бўлганида унга биринчи бўлиб амал қилган саҳобалардан эдилар.
Имом Нофеъ айтади: «Бир куни Абдуллоҳ ибн Умарнинг балиқ егиси келиб қолди. Бозорга бориб, балиқ олиб келдим. Аёли балиқни пишириб, унинг олдига қўйди. Шу пайт эшик очилиб, бир фақир «Аллоҳ учун садақа беринглар», –деб қолди. Абдуллоҳ бизга ҳам айтиб ўтирмай, ўзи туриб балиқни олиб, фақирга бериб юборди. Бу ҳол бир неча марта такрорланди.
Биз унинг одатини билганимиз учун уй бекаси билан келишиб олган эдик. Фақир-мискинлар келиб қолса, Абдуллоҳга билдирмай, дарҳол бир нарсалар бериб, уларни кетказиб юборардик. Шундай қилмасак, нимани яхши кўрса ёки олдида нима бўлса, ўша нарсани шу заҳоти инфоқ қилиб юборар эди. Туяларининг олдига бориб, бирортасига узоқроқ тикилиб қолса, ўшани инфоқ қилиб юборар эди».
Имом Нофеънинг шундай дегани ҳам ривоят қилинади: «Бир сафарга чикдик. Абдуллоҳ минган туясига тез-тез қараб қўяр эди. Сўнг мендан унинг гўзаллиги ҳақида сўради. Мен бу туяни «Ҳақиқатан ҳам гўзал» дея олмадим, чунки бериб юборишини билардим. Лекин барибир бироз юрганимиздан кейин у туясидан тушди-ю, уни инфоқ қилиб юборди».
@Haniyf_uz