Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
МАРДЛАР БОР ЭКАН
Ватан осудадир мард бедор экан,
Юртим яшнаб борар тинчлик ёр экан.
Гўзаллик қутқарар бутун дунёни,
Йигит юрагида номус бор экан!
Яхшиям дунёда мардлар бор экан,
Мудом қалбларида номус, ор экан!
Тонгда эшитилар она алласи,
Мусаффо осмонда қушлар ялласи.
Юртимда янграйди бахт таронаси,
Тинчликдан даракдир ахир хаммаси!
Яхшиям дунёда мардлар бор экан,
Меҳрга юраги ташна, зор экан!
Лайлию Мажнунлар сойнинг бўйида,
Учрашар пинҳона, эрта тўйи-да.
Элимга ярашар тўю тантана,
Эзгу ишлар тўла халқим ўйида.
Яхшиям дунёда мардлар бор экан,
Қувончу шодликка кўнгил зор экан!
Йигиту, ўғлонлар бўлингиз омон,
Яхшилар кўпайсин қолмасин ёмон.
Сиз юртим посбони, асрайсиз ҳар он,
Сизнинг қўлингизда келажак, замон!
Яхшиям дунёда мардлар бор экан,
Элу юрт корига мададкор экан!
ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи
@HASANvaZUHRA
Ватан осудадир мард бедор экан,
Юртим яшнаб борар тинчлик ёр экан.
Гўзаллик қутқарар бутун дунёни,
Йигит юрагида номус бор экан!
Яхшиям дунёда мардлар бор экан,
Мудом қалбларида номус, ор экан!
Тонгда эшитилар она алласи,
Мусаффо осмонда қушлар ялласи.
Юртимда янграйди бахт таронаси,
Тинчликдан даракдир ахир хаммаси!
Яхшиям дунёда мардлар бор экан,
Меҳрга юраги ташна, зор экан!
Лайлию Мажнунлар сойнинг бўйида,
Учрашар пинҳона, эрта тўйи-да.
Элимга ярашар тўю тантана,
Эзгу ишлар тўла халқим ўйида.
Яхшиям дунёда мардлар бор экан,
Қувончу шодликка кўнгил зор экан!
Йигиту, ўғлонлар бўлингиз омон,
Яхшилар кўпайсин қолмасин ёмон.
Сиз юртим посбони, асрайсиз ҳар он,
Сизнинг қўлингизда келажак, замон!
Яхшиям дунёда мардлар бор экан,
Элу юрт корига мададкор экан!
ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи
@HASANvaZUHRA