🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲
ЯНГИ ЙИЛ
Янгиланмоқ фурсатидур, катта байрам, янги йил,
Янги орзулар биланким дилга ҳамдам, янги йил.
Оқ кўнгилдай оқлигу ҳам беғуборлик унга хос,
Беғубор оппоқ мисоли тонгги шабнам, янги йил.
Янги келинчакдайин воҳ, нозланиб кўк арча ҳам,
Айлабон кўз -кўз чиройин бунда бекам, янги йил.
Совғалардир ранг-баранг оҳ, товланиб кўз оладир,
Барча эртак қаҳрамонлар бирлашиб жам, янги йил
Бахтиёрлик бирла кутгум ҳар йили зор соғиниб,
Шодлигимнинг чеки йўқдур жонга малҳам, янги йил.
Қанча ният қилса одам хўб ижобат шунчалар,
Қалби топгай кўп шифоким оби замзам, янги йил.
Бор аламниким унутгил, куйламоқ они бугун,
Зуҳрахоннинг қалбида ғам энди барҳам, янги йил.
ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи
@HASANvaZUHRA