«Динамо» мухлислари диққатига!
Суперлига 22-тури доирасида «Динамо» бугун «Насаф» жамоасини қабул қилади.
«Динамо» ПФК шуни маълум қиладики, Самарқандда ўтган сўнгги ўйин – «Динамо» ва «Навбаҳор» (0:1) ўртасидаги учрашувда айрим томошабинларнинг ножўя хатти-ҳаракати ва марказий (CIP) ҳамда 4-5-секторлардан майдонга турли буюмлар улоқтирилгани сабабли, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг №09-сонли баённомасига кўра, «Динамо» - «Насаф» учрашувида «Динамо» стадионидаги марказий (CIP) – VIP трибуна остидаги ҳамда 4-5-секторлардаги ўриндиқлар учун чипта сотуви тақиқланган ва бу секторларни ушбу ўйинда ёпиш ҳақида ЎФА қарори қабул қилинган.
Шу боис, «Динамо» - «Насаф» ўйинида мухлислардан имконқадар эртароқ келиб, бошқа секторлардан жой олиш сўралади. Соат 18:15да бошланадиган ўйин учун чипталар 20 минг сўмдан сотилмоқда. Ўйингоҳимизга марҳамат!
👉 «Динамо» ПФК