РАМАЗОНГА ОЗ ҚОЛДИ
Бу ой келганда юрак бошқача уради, кўзлар намланади. Тонг саҳарлари бир олам сокинлик, кечалари эса Қуръон садолари билан тўлади.
Масжидда ёнма-ён турган қавм, тарових намозида елкаси елкага текканда юракни босган ўша илиқ туйғуни эсладим. Саждада қолганда ичимдагиларни фақат Аллоҳ билишини ҳис қилардим. Кечалари дуо қилиб, Аллоҳдан сўраб, йиғлаган онларни эсладим.
Ифтор чоғидаги ширин суҳбатлар, дастурхондаги барака, "Аллоҳим, яна Рамазонга етказ" деган ниятлар… Буларнинг барчасини жуда соғиндим.
Рамазон… Қалбимизни поклайдиган, дардларимизга малҳам бўладиган, ғамимизни енгил қиладиган энг гўзал ой. Энди яна келишини сабрсизлик билан кутябман. Балки бу Рамазон ҳаётимиздаги энг унутилмас Рамазон бўлар… Балки бу сафар юрак тубидан ҳис қилган ҳолда, янада чуқурроқ ўзгара олар…
Аллоҳим, бизни Рамазонга етказ… Ва Рамазонни бизга етказ…
Абдулхамидқори жомеъ масжид имом хатиби
К. Умурзаков