"Абдулҳамид қори" жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Андижон вилояти, Хонобод шаҳар, Кампирравот МФЙда жойлашган "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг расмий канали.
Имом-хатиб: +998998785622
Имом ноиби: +998996125057

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#hikmat

📚 Китоб – жонсиз қоғозлар йиғиндиси эмас. Балки у саҳифаларда яшайдиган ақллардир.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

✅ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

🤲 Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🇺🇿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


#duo

Дуо қилишда шошилди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Аллоҳга ҳамд ва салавот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб: "Бу киши дуо қилишда шошилди", дедилар. Сўнгра уни чақириб: "Сиздан бирортангиз дуо қилса, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, салавот йўллаб, кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин", дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


#tafsir

Мени ёд этинг, сизни ёд этаман

Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳ "Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман…" оятини "Банданинг Роббини ёд этиши тоат-ибодат билан, Аллоҳнинг ёд этиши эса бандасининг гуноҳларини мағфират этиши билан бўлади", деб тафсир қилган.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи: "Ер юзи Саид ибн Жубайрнинг илмига муҳтож", деган.

Манба

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Репост из: Nuriddin Domla Muftiy haziratlari
Шаввол ойининг рўзасини қачондан бошлаб тутиш керак?

❓Унинг ҳукми қандай ҳамда саҳарлик ва ифторлик қачон қилинади?».

Бугунги кунда кўпчилик мана шундай саволларга жавоб излаяпти.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон рўзаси ўн ой рўзага тўғри келса, Шавволнинг олти куни икки ойга тўғри келади, натижада бу бир йил рўза бўлади”, дедилар. Бошқа ривоятда: “Ким фитрдан кейин олти кун рўза тутса, бир йил тўла рўза бўлади”, деб зикр қилинган (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Шаввол ойининг рўзасини Шаввол ойи мобайнида исталган кунларда тутишингиз мумкин, бироқ солиҳ амалларнинг яхшиси тезрок бажариладиганларидир. Шунинг учун Ҳайитнинг 3-кунидан бошлаб тутиш мумкин. Ҳайитнинг эртасидан тутса ҳам бўлади. Мазкур кунлардаги рўзани Шаввол ойининг ҳоҳ аввалида, ҳоҳ ўртасида ҳоҳ охирида узлуксиз тутиш мумкин. Ёки Шаввол ойи давомида кун оралатиб тутиш ҳам дурустдир.

Бирор кишида рамазон рўзасининг қазоси бўлса аввал қазо рўза тутилади. Чунки рамазон рўзаси фарз.

Шаввол ойи рўзасининг ҳукми — нафл.

Саҳарлик бомдод вақтининг кириш вақтидир. Ифторни эса шом намози вақти кириши билан қилинади.

@muslimunuzz


САХОВАТ – ЖАННАТГА ЕТАКЛОВЧИ ФАЗИЛАТ

Динимиз таълимотларида дунё ҳаёти имтиҳон, синов майдони ҳисобланади. Шунинг учун дунёда ҳамма мўмин ёки ҳамма бой эмас, ёки умр фақат яхши кунлардан иборат эмас. Бу Аллоҳ таолонинг иродаси ва адолати. Бу адолатнинг сирини англашдан банда ожиз. Аллоҳ таоло бандаларига унинг тақдири ва тақсимига рози бўлиш, имон келтириб, солиҳ амаллар қилишни буюради.
Дунёдаги имтиҳондан яхши ўтиш учун борига шукр қилиш, ҳалолдан топиб, эзгуликка сарфлаш, сахий бўлишни буюради. Уни бахилликдан, ҳаддан ошиб кетишдан қайтаради. Камбағалликда тушкунликка тушмаслик, Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик, сабр-тоқатли бўлиш, ҳалол касб-кор билан аҳволини ўнглашни буюради.
Саховат – бу икки тоифа ўртасини боғловчи, уларни улфат қилувчи ва ҳар иккисини дунё имтиҳонидан яхши ўтишига ёрдам берувчи амаллардан биридир. Қуръони каримнинг 70 дан ортиқ оятларида одамларга инфоқ-эҳсон қилиш, яъни саховат ҳақида гап кетади. Исроф ва бахиллик қилмасдан эҳсон қилинса, албатта Аллоҳ таоло унинг ўрнини тўлдиради. Бу ҳақда ояти каримада шундай дейилади:
яъни: “Айтинг: “Албатта, Раббим бандаларидан Ўзи хоҳлаганига ризқни кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаганига ризқни) танг қилур. Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир” (Сабаъ сураси, 39-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
яъни: “Бандалар тонгга етадиган ҳар бир кунда икки фаришта тушади. Улардан бири: “Эй, Аллоҳ! Инфоқ-эҳсон қилувчининг молига халаф (ўрнини тўлдирувчи) бергин”, - деса, бошқаси: “Эй, Аллоҳ! Бахилнинг молига талофат бергин” – дейди” (Муттафақун а). Дарқиқат, Аллоҳ таоло фаришталар томонидан сахий ва бахил ҳақида қилинган дуони ижобат қилади. Чунки фаришталарнинг дуоси қабул.
Яна бир ҳадиси қудсийда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:
: “Аллоҳ таоло айтди: “Эй, Одам боласи! Инфоқ қил, сенга ҳам инфоқ қилинади”.” (Муттафақ.а). Албатта, Аллоҳ таоло ваъдасига хилоф қилмайди, инфоқ қилганга ўзининг фазли билан ризқ етказади.
Саховатдаги яна бир асосий қоидалардан бири эҳсондан кейин миннат ва азиятнинг бўлмаслигидир. Мана шундай гўзал яхшиликнинг мукофотини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олади:

яъни: “Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, кейинчалик берган нарсалари кетидан миннат ва озор етказмайдиган кишилар учун Парвардигорларидан мукофот бордир. Уларга хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эҳсондан кейинги миннат ва азият ёмонлигидан огоҳлантириб шундай дейдилар:
яъни: “Уч киши борки, Аллоҳ таоло уларга Қиёмат куни гапирмайди ҳам, қарамайди ҳам, уларни (гуноҳлардан) покламайди ҳам ва уларга аламли азоб бўлади. Улар – берганини миннат қилувчи, изорини (кийимини кибр билан) судраб юрувчи ва молини ёлғон қасам билан ўтказувчи кишилардир” (Имом Аҳмад “Муснад” китобида ривоят қилган).
Динимизда мақталган олижаноб хислатлардан яна бири ўзи яхши кўрган нарсадан ўзгага ҳам эҳсон қилишдир. Яхшиликнинг мукофоти жаннатдир. Унга етиш учун сахийликнинг мана шу довонидан ўтиш керак бўлади. Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Абу Талҳа Ансорийлар ичида хурмо боғлари кўп киши эди. Унинг энг севимли боғи Байроҳа эди. Боғ масжид (набавия)нинг рўпарасида бўлиб, унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирар ва ширин сувларидан ичар эдилар. “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша  олмайсизлар... (Оли Имрон сураси, 92-оят)” ояти тушганда Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бориб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ таоло сизга, “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша  олмайсизлар”, оятини туширди. Менинг энг севимли молим эса Байроҳа боғидир. У Аллоҳ йўлига садақа бўлсин! Унинг савоби ва (охиратга) захира бўлишини Аллоҳдан умид қиламан! Боғни Аллоҳ сизга билдирган жойга сарфланг!” – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бай-бай, жуда фойдали мол, жуда фойдали мол! Гапингни эшитдим, боғни қариндошларингга бўлиб беришингни маъқул кўраман”- дедилар.

"Абдулхамид қори "жомеъ масжиди имом ноиби
Б.Алижонов


🇺🇿 Айни вақтда "Абдулҳамид қори" жомеъ масжиди ўз бағрига намозхонларни жалб қилиб, Ийди Рамазон ҳайит намозини ўқишлик учун хозирланмоқда.

Барчамизга Ийди Рамазон муборак бўлсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон ҳайитини қандай ўтказамиз?

1. Рамазон ҳайитига ўтар кечани Қуръон тиловати, зикр ва нафл намозлар билан ўтказиш. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: "Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас", деганлар.

2. Ғусл қилиш.

3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиб, хушбўйланиш.

4. Ҳайит намозига чиқишдан олдин бирор нарса тановул қилиш. Набий алайҳиссалом бир нечта хурмо тановул қилиб чиқардилар.

5. Масжидга имкон қадар пиёда ва эртароқ бориш.

6. Масжидга боргунча "Лаа илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтиб бориш.

7. Ҳайит намозидан олдин нафл намоз ўқимаслик.
Масжидга боргандан сўнг нафл намоз ўқилмайди, балки зикр қилиб ўтирилади.

8. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.

9. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.

10. Қавм-қариндош, ёши улуғларни зиёрат қилиш.

11. Таниш-билиш, ёру дўст, қўшниларни байрам билан табриклаш.


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#диққат

Азизлар, масжидда бир соатлик иш қолди. Эртанги Ийд Рамазонни чиройлик кутиб олиш мақсадида ифтордан сўнг масжидга чорлаб қоламиз.

Барчангиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон_2024

📆 9-апрел ⏰ 18:47

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


#ҳашар

ДИҚҚАТ! МАСЖИДДА ҲАШАР!

Азизлар!

Кириб келаётган Ийд Рамазонни муносиб кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида масжидда КАТТА ҲАШАР режалаштирилмоқда.

Бугун, 9-апрел куни бомдод намозидан сўнг масжид ҳудудини тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ўтказилади. Барчангизни бўладиган ҳашарда ҳиссангизни қўшишга чорлаб қоламиз!

Эртанги ҳашарга:

🔹 арава;
🔹 лопаталар;
🔹 кетмонлар керак бўлади.

Бундан ташқари, супуриш, тозалаш, ойналарни артиш учун аёллар ҳам ташриф буюриши мумкин.

🔹 Эслатма: ўзингиз билан иш қуролларини олиб келишингиз сўралади.

☎️
+998990905002, +998906242960

Аллоҳ тақдирингизни гўзал ва хайрли қилиб, босиб келган қадамларингизга хасанотлар ато қилсин. 🤲


РЎЗАСИНИ ОЧСА БАХТИ ОЧИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Aндижонданман. Бизда баъзилар арафа куни тушликдан кейин “Бахти кушод” яъни қизларни бахти очилади деб, қизларга рўзани очтиришади. Шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асло тўғри эмас. Бу шариатимиз кўрсатмаларига мутлақо зид. Бу одамлар орасида асоссиз шаклланган жоҳилона урф одатлардандир. Агар рўзадор рўзасини атайлаб очса қаттиқ гуноҳкор бўлади. У ўша бир куни учун кейинчалик олтмиш кун кетма-кет рўза тутиб бериши ва бир кун қазо рўза тутиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Манба: @diniysavollar

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/m
uslimun.uz
@@andijonhanaf' rel='nofollow'>muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ! 

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти   06:00
2. Наманган вилояти   06:00
3. Фарғона вилояти   06:00
4. Тошкент вилояти   06:10
5. Тошкент шаҳри   06:10
6. Сирдарё вилояти   06:10
7. Жиззах вилояти   06:15
8. Самарқанд вилояти  06:20
9. Сурхондарё вилояти   06:25
10. Қашқадарё вилояти   06:30
11. Навоий вилояти   06:30
12. Бухоро вилояти   06:30
13. Хоразм вилояти   06:50
14. Қорақалпоғистон
      Республикаси   06:50 


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон_2024

📆 9-апрел ⏰ 04:17

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон_2024

📆 8-апрел ⏰ 18:46

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


#ҳашар

ДИҚҚАТ! МАСЖИДДА ҲАШАР!

Азизлар!

Кириб келаётган Ийд Рамазонни муносиб кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида масжидда КАТТА ҲАШАР режалаштирилмоқда.

Эртага, 9-апрел куни бомдод намозидан сўнг масжид ҳудудини тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ўтказилади. Барчангизни бўладиган ҳашарда ҳиссангизни қўшишга чорлаб қоламиз!

Эртанги ҳашарга:

🔹 арава;
🔹 лопаталар;
🔹 кетмонлар керак бўлади.

Бундан ташқари, супуриш, тозалаш, ойналарни артиш учун аёллар ҳам ташриф буюриши мумкин.

🔹 Эслатма: ўзингиз билан иш қуролларини олиб келишингиз сўралади.

☎️
+998990905002, +998906242960

Аллоҳ тақдирингизни гўзал ва хайрли қилиб, босиб келган қадамларингизга хасанотлар ато қилсин. 🤲


Аллоҳим тутган рўзамизни қабул эт, рамазонга яна етказ

Шайх Аҳмад Ийсо Маъсаравий айтадилар: "Рамазон жўнаб кетиш учун кунларини йиғиштиришни бошлади. Аллоҳим, бу ойнинг муаттар ҳидидан нафас олдирдинг. Ўзингга беадад ҳамдлар бўлсин! Аллоҳим, бу ойга Ўзинг бизни саломат етказгандинг, энди Ўзинг бу ойда қилган ибодат ва дуоларимизни ҳам қабул айла. Қабулидан маҳрум этма!".

Аллоҳим, берган барча неъматларинг учун Ўзингга ҳамд, шукру саноларимиз бўлсин! Яна узоқ йиллар қалбимиз хотиржам бўлган ҳолда муборак Рамазон ойига, унинг фазилатларига етказ!

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#xatmi_quron

📖 ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФО ВА РАҲМАТ

📖 29-жуъз (Мулк сураси 1-оятидан Мурсалот сураси 50-оятигача)

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

☪️ Устоз Жаҳонгир қори Неъматов (Тошкент ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири)

“Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги ҳақида башорат берур” (Исро сураси, 9-оят).

Показано 20 последних публикаций.