Дилдан ёзилади гўзал мисралар,
Аслида шуъурнинг ноласи баёт.
Ёзиқлар чин бўлса бўлмас бесамар,
Шоир бор ўлкада, ранг баранг хаёт !
Гоҳо ғамгин дардлар, гоҳо шодон завқ,
Хислати хисларнинг турфа томони.
Шоир ёзар бўлса ким хақ ким ноҳақ,
Демаким шоирнинг келган замони !
Дилдаги туғёнлар тўсиқ билмайди,
Тоғлардан ошади тўғон қурсанг хам.
Юрагин кунда бир тафтиш тирнайди,
Бўлмайди сира ҳам шоир хотиржам!
Шоирнинг тунлари оромига қаст,
Ҳаёли кезади турфа йўл, манзил,
Шоирлик шунчаки дилҳушлик эмас,
Шоирнинг хаётин билмагин ҳазил !
📝: Дилноза Абдуқаюмовна
02.09.2024
@dilim_siyoh
Аслида шуъурнинг ноласи баёт.
Ёзиқлар чин бўлса бўлмас бесамар,
Шоир бор ўлкада, ранг баранг хаёт !
Гоҳо ғамгин дардлар, гоҳо шодон завқ,
Хислати хисларнинг турфа томони.
Шоир ёзар бўлса ким хақ ким ноҳақ,
Демаким шоирнинг келган замони !
Дилдаги туғёнлар тўсиқ билмайди,
Тоғлардан ошади тўғон қурсанг хам.
Юрагин кунда бир тафтиш тирнайди,
Бўлмайди сира ҳам шоир хотиржам!
Шоирнинг тунлари оромига қаст,
Ҳаёли кезади турфа йўл, манзил,
Шоирлик шунчаки дилҳушлик эмас,
Шоирнинг хаётин билмагин ҳазил !
📝: Дилноза Абдуқаюмовна
02.09.2024
@dilim_siyoh