Prokuratura Departamenti


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.П.” оилавий корхонаси иш бошқарувчиси С.А. корхона умумий ошхонасида ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 124,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Ш.Алиризаев Сирдарё вилоятида яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш ва тадбиркорлар учун соғлом рақобат муҳитини яратилганлиги аҳволи билан танишмоқда.

Хусусан, Сирдарё туманидаги “PENG SHENG” қўшма корхонаси ва “SIRDARYO GLASS” МЧЖлар ҳамда Гулистон шаҳридаги кичик саноат зонасида фаолият юритаётган “LION UNIVERSAL GROUP” ва “DO’STLIK BARAKA QOGOZ SAVDO” МЧЖларга ташриф буюриб, корхона раҳбарларига норасмий бандликни бартараф этиш, савдо тушумларини яширмаслик ва солиқ маданиятини шакллантириш борасида кўрсатмалар берилди, шунингдек 30 нафар ишчиларга солиқ ҳисоботларида 650 минг сўмдан иш хаққи ҳисобланиб, ҳақиқатда 2,5 млн сўм тўлаб келинаётганлиги аниқланиб, иш ҳақи фонди 19,5 млн сўмдан 75 млн сўмга оширилди.

Шунингдек, деҳқон бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, тегишли кўрсатмалар берди.

👉@Department_uz


Марғилон шаҳрида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.И. таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган жами 1 800 қути “Keta collagen coffee mix” маҳсулотини фуқаро М.Х.га 21 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz


Репост из: Bosh prokuratura
Жорий йилнинг 12 март куни Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман-шаҳар ҳокимлари, Республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.

Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura

Показано 7 последних публикаций.