ФУНЦИОНАЛ ДИСПЕПСИЯ
Дипепсия – (дис-бузилиш, пепсис-ҳазм қилишнинг бузлиши). Фунционал
диспепсия - бу, гастродуоденал соҳанинг ферментатив-секретор (пепсин, HCL) функцияси бузилиши ҳисобига келиб чиқувчи, клиник белгилари эса ўз-ўзидан пайдо бўлиб ва йўқолиб туриш характерига эга бўлган, асосан, эрта ёшда боланинг 4-кунидан бошлаб 2-ойгача, кеч ёшда эса 5-15 ёшли болалар орасида кўпроқ учровчи ҳолат ҳисобланади.
ЭТИОЛОГИЯСИ
∎ Алиментар омил – бунга овқатланишга боғлиқ ҳар қандай омиллар киради.
∎ Нерв-психологик омил - боланинг тарбиясига оид бўлган хатоликлар: ота-онасининг ортиқча қаттиққўллиги, атрофдаги яқинларининг салбий
муносабатлари ва бошқа шу каби ҳолатлар.
ПАТОГЕНЕЗИ
Фунционал диспепсия патогенезида юқорида келтирилган омилларнинг
таъсир этиши натижасида ошқозонинг секретор-мотор функциясининг бузлиши кузатилади. Ҳам секретор функция (HCL, ферментлар, ГМП ишлаб чиқарилиши), ҳам мотор функциялар (эвакуация, овқатни аралаштириш) пасаяди. Натижада, овқатнинг парчаланиши, сўрлиши бузилади, овқатнинг ошқозон деворига механик таъсири ҳисобига силлиқ мушакларда спазм бўлиб, беморда оғриқ белгилари намоён бўлади.
КЛИНИКАСИ
Деярли барча беморларда учровчи асосий клиник белгилар моторевокуатор функциянинг бузилиши билан намоён бўлади.
• Асосий клиник белги оч қолганда, кечаси эпигастрал соҳада оғриқ
бўлиши. Ва бу оғриқлар овқатланганда кучаяди. Ошқозон юқори қисмида дискомфорт бўлиши билан намоён бўлади.
• Қоринда дам бўлиш ҳисси.
• Қоринда оғирлик ҳисси- яъни абдоминал оғриқлар. Деярли 90% ҳолатларда ёш болалардаги оғриқлар айнан шу фунционал касаллликлар ҳисобига бўлади. Абдоминал оғриқлар 10-15% болаларда учрайди. Оғриқлар асосан эпигастрал соҳада бўлади. Дефекацияга боғлиқ бўлмайди.
• Кекириш.
• Кўнгил айниши.
• Иштаҳанинг пасайиши.
Фунционал диспепсияни 3 га бўлиб ҳам ўрганиш мумкин.
1.Ярага ўхшаш турида- нахорда, кечқурун бўладиган ва овқатдан кейин бўладиган эпигастрал соҳада оғриқ бўлади.
2.Дискенетик турида- қориннинг юқори қисмида дискомфорт, кўнгил айниши, кекириш, иштаҳанинг йўқлиги, қориндаги оғирлик белгилари хос.
3.Носпецифик турида - юқоридаги клиникалардан ташқари бўлган ҳолатлар хос.
ДИАГНОЗ
1. Анамнезига тўлиқ эътибор қаратамиз. Масалан, бу касалликда ҳеч қандай интоксикацион белгилар (иситма, оғриқлар), ич бузилишининг яққол намоён бўлиш ҳолатлари, яраларга хос белгилар кузатилмайди.
2. Керак бўлган вақтда УЗИ қилиш мумкин.
3. Касалликни сурункали гастиртлардан дифференсия қилиш керак.
Эслатма: Яра ва гастритларда меъда шиллиқ қаватида морфологик ўзгаришлар бўлади, диспепсияда эса йўқ.
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov