#Хаттот_тарихи
Рожий
Яқинларга ҳам юборинг!
Каналга аъзо бўлиш:👇
👉https://t.me/buxoro_xattot
Рожий
(тахаллуси; асл исм-шарифи Идрисхўжа Маҳдум Бухорий Набирахўжа ўғли) (1880 — Бухоро — 1919) — шоир ва хаттот. Бухоро мадрасаларида таълим олган. Ёшлигидан шеърлар ёзган, хаттотлик билан шуғулланган, қўлёзма асарларни китобат қилган. Ўз даврида яшаб ижод этган шоир ва хаттотлар ҳақида маълумот берувчи хаттотликка оид «Рисолаи хушнависон» асарини яратган. Садр Зиёнинг «Рисолаи хаттотон» («Хаттотлар рисоласи») асарида ёзилишича, Рожий «Рисолаи хаттотони манзума» («Хаттотлар рисоласи манзумаси») асарини ҳам ёзган. 1907 йилда китобат қилган баёзи қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти нодир қўлёзмалар фондида сақланади.
Яқинларга ҳам юборинг!
Каналга аъзо бўлиш:👇
👉https://t.me/buxoro_xattot