#Адиб_хаттот
Муқимий (1850-1903)
Яқинларга ҳам юборинг!
Каналга аъзо бўлиш:👇
👉https://t.me/buxoro_xattot
Муқимий (1850-1903)
Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли Муқимий 1850 йили Қўқон шаҳридаги Беквачча маҳалласида новвой оиласида туғилди. Отаси Мирзахўжа асли тошкентлик, онаси Бибиойша хўжандлик бўлган. Улар тўрт қиз ва бир ўғил кўрганлар. Қизларининг оти Тожиниса, Улуғбиби, Сайдиниса, Меҳриниса.
Муҳаммад Аминхўжанинг онаси Бибиойша адабиёт ва санъатни севувчи, сўзга уста аёллардан бўлган. Бўлажак шоир эски мактабда хат-савод чиқаргач, 1864 йилдан Қўқондаги «Ҳоким ойим» мадрасасида ўқийди. Муҳаммад Аминхўжа 1872-1873 йилларда Қўқон мадрасасини битириб, Бухорога йўл олади. 1876 йилгача Бухоро мадрасаларидан бирида ўқийди, сўнг Қўқонга қайтади. 1890 йили отадан қолган ҳовлини сотиб, мадраса ҳужрасига кўчиб ўтишта мажбур бўлган. Хаттотлик ҳунари жонига ора кирган. Кишилар учун хат (китобат) ёзиб, китоб кўчириб, шундан келадиган даромад ҳисобига кун ўгказган. Адабиёт-санъатни яхши кўрган давлатманд кишилар моддий ёрдам берганлар.
Яқинларга ҳам юборинг!
Каналга аъзо бўлиш:👇
👉https://t.me/buxoro_xattot