Репост из: Buxoro yoshlari | Расмий канал
Шахсий манфаатларсиз нима қолди?
Яхшилик қиламиз, яхшилик қайтиши учун. Дўст бўламиз, бирон фойда кўзлаб. Ширин сўзлаймиз, ишимиз битиши учун. Ҳатто оила қурамиз, шахсий манфаат йўлида.
Кўчадaги тиланчига одатдагидан ўн баробар кўп пул берсанг. Тиланчи ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Бир инсонни инсон бўлгани учун яхши кўрсанг. - Мен сизни яхши кўраман, десанг. У ҳайрон. савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Ёрингга фақат ёринг бўлгани учун эмас.. совғалар берсанг, ширин сўзласанг. Ёринг ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Бир инсонни учратсанг. Ҳеч вақосиз, гадой сифат. - Мен сиз билан дўст бўлмоқчиман, десанг. У ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Ҳеч қандай манфаатларсиз шунчаки яхши кўриш мумкинку!
Шунчаки яхшилик қилиш мумкинку!
Шунчаки дўст бўлиш мумкинку!
Мен инсонман, сиз инсонсиз, у инсон, анави лаънати ёмон бўлсада, у ҳам одам. Келинг, бир-биримизни яхши кўрамиз, бир-биримизга яхшилик қиламиз, бир-биримизга меҳр улашамиз. Нима учун дейсизми? Шунчаки!