Bushro.uz | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон туманининг расмий телеграм канали!
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
📬 Мурожаат учун:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАНПАРВАРЛИК ВА МИЛЛАТЧИЛИК – ИСЛОМ НУҚТАИ НАЗАРИДАН

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Мадаминов Исмоилжон
Наманган шаҳар “Мирёқуббой Мирҳакмбой” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РАМАЗОН САХОВАТ БИРДАМЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ОЙИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Пахриддин Юсупов,
Наманган туман бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулбосит Юнусов,
Янгиқўрғон тумани “Исҳоқ ҳожи” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 РАМАЗОН ОЙИДА ГУНОҲ ҚИЛМАНГ!

📚 "Рамазонни қандай ўтказамиз?" китобидан

#ramazon #kitob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Ифторлик_вақти
#Тўрақўрғон_вақти_билан

3 Март Душанба 2025 йил

🌃 Ифторлик вақти 18:14

🔹 ИФТОРЛИК ДУОСИ

"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту."

Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Яқинларингизга ҳам улашинг❕
┈┉┅۩❀
@Bushro_uz ❀۩┅┉┈


Илмда хотиржамликни ҳис қилиш

Инсоннинг ҳақиқий муваффақияти қайси ўринда бўлмасин Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқидан сўнг илмга бўлган ҳиммати ва ихлосига боғлиқдир. Бу барча илм билан шуғулланувчиларга тегишлидир. Олим кишининг илмида юксакликка эришиши учун ўз йўналишида тўғри манҳажни ушлаши лозим. Шу қатори илмий даражасини баҳс-мунозара, ёзув-чизув ва дарс бериш каби йўллар билан оширишга кун-у тунини сафарбар қилиши муҳим аҳамият касб этади.

Албатта, толиби илм илм талаби ва таҳсили учун бор кучини сарфласа, қийинчилик ва машаққатларга бардош берса ва улардан ғолиб келса, Аллоҳ таоло унинг ҳаракатини зое қилмайди, одамлар унинг ҳаққини олиб қўймайди ва ундан юксалиш ва ривожланиш ортга сурилмайди. Дарҳақиқат, юксалиш учун катта сабр талаб қилинади.

Бироқ, узундан-узун орзуларга берилган, дангасаликка одатланган, роҳат талабида бўлган, муваффақиятга осонликча эришишни хоҳлаган, шириндан-ширин таом еган, чиройли кийимларни кийган, узундан-узун уйқуларни яхши кўрган ва фаслларнинг ўзгариши уни илм олиш ва таҳсилидан машғул қилиб қўйган кишидан илм қанчалар узоқда! Ундан илм қанчалар нафратда!
(«Софаҳот мин собрил уламо» китобида келган 368-369-бетлар).

Бундай машаққат ва қийинчиликларни ошиб ўтиш олий ҳимматга эҳтиёж сезади. Ҳиммат соҳиби бўлмаган кишига довон ошишнинг, чўққини забт этишнинг ва мақсадга етишишнинг имкони йўқ!

Нақл қилинган ва фойдаланилган илмни ҳосил қилиш, тушуниш, ёдлаш ва мустаҳкамлашнинг ўзига яраша машаққатлари ва қийинчиликлари бор. Чунки, ҳар бир илмнинг узоқ ва яқин бўлган бошқа бир илмга боғлиқлиги бор. Илмлар гўёки шохлари кўп сербаргли дарахтга ўхшайди. Киши бир илмни унга боғлиқ бўлган илмни ўрганмагунча, ёхуд пишитмагунча пухта ўргана олмайди.
(«Софаҳот мин собрил уламо» китобида келган 363-бет).

Олдинги уламоларимиз ютуқларга етишиш учун бор вақтларини Аллоҳ йўлида илм ўрганиш ва ўргатишга бахшида қилганлар. Сўнгра юқори даражаларга эришганлар. Имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг айтган сўзларига қаранг: «Ўғлим вафот этганида уни дафн қилиш учун тайёрлашга ҳам, жанозасига ҳам бора олмадим. Абу Ҳанифадан бирор нарсани ўтказиб юбориб, кейин пушаймон чекмаслик учун бу ишни қўшниларим ва яқинларимга топширдим». («Қийматуз замон» китобида келган 30-31-бет).

Имом, муҳаддис Мунзирий роҳимаҳуллоҳ «Комилия» ҳадис мадрасасига устоз этиб тайинланганларида, бор эътиборини унга жалб этдилар ва ҳаётларининг охирги йигирма йилини китоб ёзиш, ҳадис айтиш, маъноларини тушунтириш ва ҳадисларни тахриж қилишга эътикоф ниятини қилиб, у ерда ўтказдилар. Мадрасадан фақат жума намози учунгина чиқар эдилар. Ҳатто, у зотнинг катта ўғиллари Ҳофиз Рошидуддин Муҳаммад 643-ҳижрий йили вафот этганида, жаноза намозини мадраса ҳовлисида ўқидилар ва жанозасини мадраса эшигигача кузатдилар. У зотнинг ўғилларига айтган сўнгги сўзлари: «Болажоним, сени Аллоҳ таолога топширдим» бўлди ва жанозадан ажралдилар. («Жавобул Ҳофиз Мунзирий» китобида келган 26-бет).

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг
«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

———
Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


❗️Фақатгина ошқозонинг рўзадор бўлмасин!!

Кўзларинг номаҳрамдан;
хаёлинг исёндан
забонинг ғийбатдан;
қўл-оёғинг зулмдан рўза тутсин.

Акс ҳолда, Рамазондан топганинг очликдан бошқаси бўлмайди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
 
Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


#ЭСЛАТМА:

Рамазондаги энг афзал амаллар


Рамазон ойи
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг наздида йилнинг энг афзал ойидир. Бу ой мусулмонлар учун ҳасанотларини, савобларини кўпайтириш мавсумидир. Рамазоннинг рўзаси балоғатга етган, ақлли мусулмоннинг зиммасида фарздир. Ушбу рўзани тутмаслик Аллоҳ таоло рухсат берган кишиларгагина мумкиндир. Улар бемор билан мусофирдир. Уларнинг рўза тутмаслигига рухсат бўлиши учун беморнинг касали кучайиши, тузалиши ортга сурилиши ёки ўлим хавфи юзага келиши керак. Мусофирга эса агар рўза тутса, сафар асносида машаққат бўлиб, сафари оғирлашиши керак. Агар мазкур ҳолатлар бўлмаса, бемор ҳам, мусофир ҳам рўза тутади.
Аллоҳ таоло Карим Зотдир. Рўза учун берадиган савоби улкан бўлиб, миқдори қанчалигини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди.
Шундай улуғ ойда қилинадиган буюк амалларни қуйида келтириб ўтамиз:

Рўза
Саҳиҳ рўза мусулмоннинг бу ойда адо этадиган энг афзал амалларидан биридир. Рўза – ният билан таом, ичимлик ва жимоъдан тийилишдир. Бундан ташқари ёлғон гапиришдан, ғийбатдан, чақимчиликдан, ҳаромга назар солишдан, ҳаром нарсаларга қулоқ солишдан ва барча ёмон иллатлардан тийилиш ҳам киради. Рўзадор одам кўзини ва қулоғини, тилини, умуман, барча аъзоларини ҳаромдан тийиш шартдир. Ҳадисларда рўзадор одам гуноҳлардан тийилмаса, аъзоларини ҳаромдан тиймаса, унга фақат оч қолиш ва чанқашгина қолиши айтилган.

Қуръони Карим қироати
Мусулмон киши Рамазон ойида Қуръони Карим тиловати билан вақтини ўтказиши энг афзал амаллардандир. Қори ўқиган ҳар бир ҳарф учун ҳасана олади. Бир ҳасана ўнтага кўпайтириб берилади. Рўзадор киши ухлаб, телевизор кўриб, беҳуда гап-сўзлар билан вақтини ўтказиш ўрнига Қуръон қироатига берилиши, уни ёдлаш, маъноларини тадаббур қилиш билан вақтини ўтказиши лозимдир. Зеро, Рамазон Қуръон нозил бўлган ойдир.

Садақа
Оддий кунларда садақа қилиш Аллоҳ таолога маҳбуб амаллардан биридир. Рамазонда эса бу амалнинг савоби янада кўпаяди. Садақанинг турлари кўп. Масалан, фақирларга таом бериш, мол билан садақа қилиш, либос садақа қилиш ёки кимнинг нимага эҳтиёжи бўлса, ўша нарсани садақа қилиш. Айниқса, саҳарлик ва ифторликда егулик топишга қийналадиган камбағалларга таом ва бошқа егуликлар садақа қилиш ёки шунинг пулини бериш айни муддаодир.

Қиёмул лайл
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида таҳажжуд намозини асло қолдирмас эдилар. Чунки бу ойда қилинган нафл ибодатга бошқа ойлардаги фарз ибодатнинг савоби берилади. Масжидларда таровеҳ намозини имом билан бирга жамоат бўлиб адо этган киши ҳам кечани бедор ўтказган ҳисобланади. У зот алайҳиссалом бу ойнинг охирги ўн кунларида масжидда эътикоф ўтирардилар. Чунки, охирги ўн кунликда минг ойдан яхшироқ бўлган қадр кечаси бордир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини бу ойнинг кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилганлар.

Умра
Рамазон ойида умра қилиш ҳаж қилганлик савобига тенг дейилади. Ким бу ойда умра қилишга имкони бўлса, умра қилсин, зеро бунда катта ажр бордир.

Аллоҳнинг зикри
Аллоҳни зикр қилиш улуғ амалдир. Зикр деганда Аллоҳни “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Астағфируллоҳ” каби лафзлар билан ёки намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилиб зикр қилишга айтилади. Шу амалларни Рамазон ойида қилиш эса савобнинг кўпайишига сабаб бўлади. Оғиз очиш пайтида кўп дуо қилишга уриниш керак. Бу пайтда қилинган дуо ижобат бўлиши хабарларда айтилган.

Силаи раҳм
Силаи раҳм – қариндошлар билан алоқани боғлашдир. Бу амал оддий кунларда ҳам жуда савобли, инсоннинг умри, ризқи баракали бўлиши сабаб бўлади. Аммо шу амални Рамазон ойида бажарилса, савоби ҳам, умрга, ризққа келадиган барака ҳам зиёда бўлади.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


❄️ Қор ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

💨 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#zakot #fitr #fidya #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум!
☘️
Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!
☘️
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
💡 “Ким Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йиллик масофа) узоқ қилади”, дедилар”.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


#ТАФАККУР:

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Салафлар ибодатни рўзада ё намозда эмас, балки одамларнинг обрўсини тўкишдан тийилишда кўрганлар. Кечаси қойим ва кундузи сойим киши агар тилини эҳтиёт қилмаса, қиёматда синган (банкрот)лардан бўлади".

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ramazon hikmatlari

RAMAZON 3-KUN

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "Ramazonning birinchi kechasi bo‘lganda shaytonlar va bebosh jinlar kishanlanadi, do‘zax eshiklari berkitiladi, ulardan birortasi ham ochiq qo‘yilmaydi va jannat eshiklari ochiladi, ulardan birortasi ham yopilmaydi. Har kecha bir jarchi: "Ey yaxshilik talabgori, kelgin! Ey yomonlik talabgori, to‘xtagin!", deydi", deganlar (Imom Termiziy, Nasoiy va Ibn Hibbon rivoyati).


🤲 Alloh taolo tutayotgan ro‘za va qilayotgan duolarimizni husni qabul etsin!

#ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Рамазон2025
#Рамазон_таровати

Наманган масжидларида МОҲИ РАМАЗОН шукуҳи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


#Саҳарлик_вақти
#Тўрақўрғон_вақти_билан

3 Март Душанба 2025 йил

🌅 Саҳарлик вақти 05:27

🔹 САҲАРЛИК ДУОСИ

"Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар."

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингизга ҳам улашинг❕
┈┉┅۩❀
@Bushro_uz ❀۩┅┉┈


Жаҳолатнинг ягона қўрқуви - аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


#Ифторлик_вақти
#Тўрақўрғон_вақти_билан

2 Март Якшанба 2025 йил

🌃 Ифторлик вақти 18:13

🔹 ИФТОРЛИК ДУОСИ

"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту."

Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Яқинларингизга ҳам улашинг❕
┈┉┅۩❀
@Bushro_uz ❀۩┅┉┈


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аброрҳўжа Рашидов,
Чортоқ тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ғийбатнинг зарарлари

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

“Дин насиҳатдир” китобидан.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


#Эътироф


Рамазонда аёлларнинг ажр-мукофоти мунча ҳам улуғ-а!

Рўза тутадилар, рўзалари учун ажр оладилар.
Уй юмушларини бажарадилар, унга ажр оладилар.
Рўзадорларга ифторлик ҳозирлайдилар, у учун ажр оладилар.
Ота-она, фарзандларига хизмат қиладилар, унга ажр оладилар...

Аллоҳ ажрингларни зиёда қилиб берсин, бор бўлинглар, тан-жонинглар соғ бўлсин доим.

              
Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi

Показано 20 последних публикаций.