"Besh_kappa"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

2025 йил 27 январь – Ражаб ойининг 27 куни – Меърож кечасидир.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 27-Январь , ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

⏰ ТОНГ - 06:17 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 06:59
⏰ ҚУЁШ - 07:39
⏰ ПЕШИН - 12:41
⏰ АСР - 15: 52
⏰ ШОМ - 17:36 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -18:52

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz


26.01.2025 йил.
Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиев Чанги қишлоғида жойлашган "Файзуллохонбой" жоме масжидига хуфтон намозига ташриф буюрди. Хуфтон намозини жамоат билан адо этиб, намоздан сўнг йиғилган жамоатга "Ёшларни ёт ғоялардан асраш" мавзусида сухбатлар қилиб берди.

Паркент тумани бош имом хатиблиги матбуот хизмати.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


#mutolaa #isro #meroj #namoz
😀 МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҚАЧОН?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


💬Исро нима дегани?
“Исро” (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.

💬Меърож нима дегани?
“Меърож” (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.

Исро ва меърож кечаси қачон бўлган?
Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят), дейилган.
Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Аллома Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ “Ар-Раҳийқул махтум” китобида “Исро ва Меърож” воқеаси қачон содир бўлгани тўғрисида айтилган қуйидаги олти хил қарашни келтирган:

🫥Исро Аллоҳ таоло у зотни нубувватга мушарраф этган йили бўлган.

🫥Пайғамбар бўлганларидан беш йил кейин бўлган.

🫥Нубувватнинг ўнинчи йили ражаб ойининг 27-кечасида бўлган.

🫥Ҳижратдан ўн олти ой олдин нубувватнинг 12-йили рамазон ойида бўлган.

🫥Ҳижратдан бир йилу икки ой олдин нубувватнинг 13-йилида муҳаррам ойида бўлган.

🫥Ҳижратдан бир йил олдин нубувватнинг 13-йилида робиъул аввал ойида бўлган.

📚БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 185-190-оятлар.
Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Таҳоратда нечта фарз бор ? "Мўминнинг меърожи" китобидан
Опрос
  •   7та
  •   5та
  •   3та
  •   4та
160 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Umr nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


#Савол_733 Акса уриб ҳамд айтган одамга нима дейилади? "Одоблар ҳазинаси" 1-китобидан
Опрос
  •   Алҳамдулиллаҳ
  •   Ярҳамукаллоҳ
  •   Субҳаналлоҳ
  •   Энди билиб оламан
143 голосов


#Савол_732 Жаннатий саййидалари деб тўрт аёлга айтилади, яъни энг буюк жаннатий аёллар деб! Улар қайсилар?
Опрос
  •   Ҳадича, Омина, Оиша ва Фотима оналаримиз
  •   Осиё, Марям, Ҳадича ва Фотима оналаримиз
  •   Осиё, Марям, Ҳадича ва Оиша оналаримиз
125 голосов


#Савол_731 Оиша розияллоҳу анҳо онамизнинг оналарининг исми нима бўлган?
Опрос
  •   Умму Дардо
  •   Умму Айман
  •   Умму Рувмон
  •   Энди билиб оламан
130 голосов


#Савол_730 Оиша розияллоҳу анҳо онамиз қайси саҳобанинг қизим бўлганлар?
Опрос
  •   Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуни
  •   Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳумни
  •   Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни
132 голосов


#Савол_729 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмаган, лекин саҳобаларни кўрган инсонларни ким деб аталади?
Опрос
  •   Ансор
  •   Тобеъийн
  •   Муҳожир
  •   Энди билиб оламан
132 голосов


#Савол_728 Мадина шаҳрида асосан қайси мева етиштирилади?
Опрос
  •   Анжир
  •   Зайтун
  •   Хурмо
  •   Олма
  •   Банан
138 голосов


#Савол_727 Ҳадиси шарифда бир яхшиликнинг савоби неча баробар кўпайтириб берилиши айтилган? Ҳадис ва ҳаёт 9-жуз
Опрос
  •   10-700 баробаригача
  •   20-700 баробаригача
  •   70-700 баробаригача
  •   Энди билиб оламан
131 голосов


#Савол_726 Азон қачон жорий қилинган?
Опрос
  •   Ҳижратдан олдин
  •   Ҳижратнинг биринчи йили
  •   Ҳижратнинг иккинчи йили
  •   Энди билиб оламан
134 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Юз йилдан кейин, яъни 2120 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз. Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиққан мол -мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).

Бизлар ўша пайтда фақат, ёзув, сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқку?!

Бизнинг борлиғимиз коинот умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб -юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга топшириб, байроқни тутқазадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар.

Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.

Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз.

Қанийди, умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


#садака5
🍀 Ишонч

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди. Негадир кўнгли анор тусади. Буни эри - ҳазрати Алига айтди. Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.
Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради. Иймон ва ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар. Тиланчи хурсанд бўлди. Уйга келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар. Ҳазрати Фотима узрни қабул қилиб:

- Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин, - деди.
Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди. Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий турибдилар. Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.

- Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бериб юбордилар, - дедилар Салмон.

- Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.

Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:

- Баракот учун олиб қолган эдим, - дедилар.

🍀 Ризқ борасида Аллоҳга нисбатан гўзал гумонни кўринг... Садақа қилинган молни Аллоҳ камида 10 баробар қилиб қайтаришга нисбатан гўзал ишончни кўринг... Аллоҳнинг суйгани Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) дек зотнинг куёвлари ва қизларининг турмуш тарзини ва гўзал сабрини кўринг... Сиз-у биз боя нимадан нолиб турган эдик...!?

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Қиёмат кунидаги "ютуқ"ларнинг бир-биридан қандай фарқи бор?
1. Аниқ ютуқ
2. Улкан ютуқ
3. Буюк ютуқ

1. "Аниқ ютуқ": дўзахдан нажот топишдир. Аллоҳ таоло айтади:
مَنۡ يُّصۡرَفۡ عَنۡهُ يَوۡمَٮِٕذٍ فَقَدۡ رَحِمَهٗ‌ؕ وَ ذٰ لِكَ الۡـفَوۡزُ الۡمُبِيۡنُ
"Ким ўша куни ундан четланса, бас, батаҳқиқ, Аллоҳ унга раҳм қилибди. Ана ўша аниқ ютуқдир" (Анъом сураси, 16-оят).

2. "Улкан ютуқ": жаннатга киришдир. Аллоҳ таоло айтади:
اِنَّ الَّذِيۡنَ اٰمَنُوۡا وَعَمِلُوا الصّٰلِحٰتِ لَهُمۡ جَنّٰتٌ تَجۡرِىۡ مِنۡ تَحۡتِهَا الۡاَنۡهٰرُ ؕ ذٰلِكَ الۡفَوۡزُ الۡكَبِيۡرُؕ
"Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир" (Буруж сураси, 11-оят).

3. "Буюк ютуқ": Аллоҳ таолонинг розилигига эришишдир. Аллоҳ таоло айтади:
وَعَدَ اللّٰهُ الۡمُؤۡمِنِيۡنَ وَالۡمُؤۡمِنٰتِ جَنّٰتٍ تَجۡرِىۡ مِنۡ تَحۡتِهَا الۡاَنۡهٰرُ خٰلِدِيۡنَ فِيۡهَا وَمَسٰكِنَ طَيِّبَةً فِىۡ جَنّٰتِ عَدۡنٍ‌ ؕ وَرِضۡوَانٌ مِّنَ اللّٰهِ اَكۡبَرُ‌ ؕ ذٰ لِكَ هُوَ الۡفَوۡزُ الۡعَظِيۡمُ
"Аллоҳ мўмин эр ва мўмина аёлларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир. Ана ўша улкан ютуқдир" (Тавба сураси, 72-оят).

Аллоҳим бизларга, ота-оналаримиз, зурриётларимиз ва барча мўмин-мўминаларга Ўзингни розилигингни насиб эт.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

Показано 20 последних публикаций.