"Besh_kappa"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


"Исро" сўзининг луғавий маъноси қандай?
Опрос
  •   Кўтарилиш
  •   Сайр қилиш
  •   Нарвон
  •   Сўзлашиш
  •   Энди билиб оламан
139 голосов


Бир нарса ҳақида қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапириш нима дейилади? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Фосиқлик
  •   - Ёлғон
  •   - Кибр
  •   - Энди билиб оламан
170 голосов


❓САВОЛ: Қуръони каримда нечта пайғамбар алайҳимуссаломларнинг исмлари зикр этилган?
Опрос
  •   1. 15
  •   2. 20
  •   3. 25
  •   4. 30
231 голосов


❓САВОЛ: Ҳанафий мазҳабида витр намози қандай амал ҳисобланади?
Опрос
  •   1. Фарз
  •   2. Вожиб
  •   3.Суннат
  •   4. Мубоҳ
234 голосов


Аллоҳ таоло шамолларни қайси пайғамбарга бўй сундириб қўйган?
Опрос
  •   Нуҳ алайҳиссаломга
  •   Сулаймон алайҳиссаломга
  •   Закариё алайҳиссаломга
231 голосов


"Байтул Мақдис" неча йилда қуруб биткизилган?
Опрос
  •   Етти йилда
  •   Ўн йилда
  •   Ўн уч йилда
212 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#isro #meroj
🗣РАСУЛУЛЛОҲГА ФАРИШТАСИЗ НОЗИЛ БЎЛГАН 2 ОЯТ

🌙 Ражаб ойининг 27 куни - Исро ва Меърож кечаси


🎙Айюбхон домла СЎПИЕВ"Сузук ота" жоме масжиди имом-хатиби

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 191-196-оятлар.
Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАНДА САНО ДУОСИ ЎҚИЛАДИМИ?

❓Cавол: Баъзи вақтларда жамоатга кечикиб келиб, такбир айтиб, жамоатга қўшиламиз. Шу ҳолатда санони ўқиймизми?

💬 Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.

Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди.

Агар биринчи ракатни топса, лекин имом қироатни бошлаган бўлса, санони ўқимай, жим туради. Чунки санони ўқиш суннат, имомнинг қироатига қулоқ солиш вожиб саналади. Бу ҳақида “Фатовои оламгирия”да қуйидаги маълумотлар келтирилган: “Намозга кечикиб келган шахсга оид ҳукмлардан яна бири шуки, намозхон имом жаҳрий қироат қилаётган вақтда қўшилса, санони ўқимайди. Мазкур муқтадий имомга яқин ёки узоқда бўлса ҳам, ёки имомнинг қироатини эшитмайдиган кар бўлса ҳам санони ўқимай, жим туради. Имом салом бергандан кейин улгурмаган ракатларини ўқиш учун турганда санони ўқиб, ортидан аъузуни айтади.

Махфий қироат қилинадиган намозларда шундай ҳолат бўлиб қолса, иқтидо қилган ракатида санони ўқийди.

Киши биринчи ракатни топса-ю, аммо имом фотиҳани ўқишни бошлаган бўлса, жим туради.

Имомни руку қилаётган ёки сажда қилаётган ҳолда топса қарайди, агар санони ўқиб руку ёки саждага улгура олишига кўзи етса, тик турган ҳолда санони ўқийди (кейин имомга иқтидо қилади). Агар улгуришига кўзи етмаса санони ўқимасдан имомга иқтидо қилади.

Агар имомни қаъдада топса, санони ўқимайди, балки намозга киришиш учун такбир айтади, сўнгра эгилиш учун такбир айтади, сўнгра қаъдага ўтиради. “Баҳрур роиқ”да шундай келган”.

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИНСОН ОДОБИ БИЛАН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


12424. Сен машҳурлигинг ва одамлар орасида овоза бўлганинг билан ғурурланма! Чунки бу нарсалар Аллоҳ таолодан узиб қўювчи энг улкан нарсалардир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК ВАЗИФА

Бу кеча яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нималар берилди?

Бу кеча - беш вақт намоз фарз бўлди,
Аллоҳга шерик қилмай, гуноҳларига тавба қилганларнинг кечирилиши ҳақидаги хушхабар берилди ва
"Бақара" сурасининг сўнгги уч ояти нозил бўлди...

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

(ТАСАДДУҚ Ё РАСУЛУЛЛОҲ КИТОБИДАН)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


#кун_ояти

لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَىٰ وَزِيَادَةٌ ۖ وَلَا يَرْهَقُ وُجُوهَهُمْ قَتَرٌ وَلَا ذِلَّةٌ ۚ أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ.

"Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар".
(Юнус сураси, 26-оят).

Тафсир: Аллоҳга иймон келтириб унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса бу дунёда қилган гўзал амаллари учун
савоб оладилар жаннатга дохил бўладилар. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Уларга зиёдалик ҳам бордир. Бу зиёдалик шуки, уларга гўзал амалларининг савоби етти, етмиш, етти юз ва ундан ҳам ортиқ марта кўпайтириб берилади. Шунингдек,
жаннатдаги олий мақомлар нозу неъматлар ва бошқа ато қилинадиган нарсалар ҳам шу зиёдаликка киради. Энг улкан зиёдалик эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг жамолини кўришга муяссар бўлишдир.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Beshkappa_uzz


#qarz_ğam_mahzun_dangasa
ҚАРЗДАН ҚУТИЛИШ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман (Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Қарзи бор яқинларимизга улашиб қўямиз,
тезда қарздорликдан қутилсин
🤲🏻📲

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️❄️ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️☘️

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/Beshkappa_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

2025 йил 27 январь – Ражаб ойининг 27 куни – Меърож кечасидир.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 27-Январь , ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

⏰ ТОНГ - 06:17 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 06:59
⏰ ҚУЁШ - 07:39
⏰ ПЕШИН - 12:41
⏰ АСР - 15: 52
⏰ ШОМ - 17:36 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -18:52

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz


26.01.2025 йил.
Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиев Чанги қишлоғида жойлашган "Файзуллохонбой" жоме масжидига хуфтон намозига ташриф буюрди. Хуфтон намозини жамоат билан адо этиб, намоздан сўнг йиғилган жамоатга "Ёшларни ёт ғоялардан асраш" мавзусида сухбатлар қилиб берди.

Паркент тумани бош имом хатиблиги матбуот хизмати.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


#mutolaa #isro #meroj #namoz
😀 МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҚАЧОН?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


💬Исро нима дегани?
“Исро” (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.

💬Меърож нима дегани?
“Меърож” (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.

Исро ва меърож кечаси қачон бўлган?
Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят), дейилган.
Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Аллома Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ “Ар-Раҳийқул махтум” китобида “Исро ва Меърож” воқеаси қачон содир бўлгани тўғрисида айтилган қуйидаги олти хил қарашни келтирган:

🫥Исро Аллоҳ таоло у зотни нубувватга мушарраф этган йили бўлган.

🫥Пайғамбар бўлганларидан беш йил кейин бўлган.

🫥Нубувватнинг ўнинчи йили ражаб ойининг 27-кечасида бўлган.

🫥Ҳижратдан ўн олти ой олдин нубувватнинг 12-йили рамазон ойида бўлган.

🫥Ҳижратдан бир йилу икки ой олдин нубувватнинг 13-йилида муҳаррам ойида бўлган.

🫥Ҳижратдан бир йил олдин нубувватнинг 13-йилида робиъул аввал ойида бўлган.

📚БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 20 последних публикаций.