Бу ерда мен каби ишчилар анчагина ва ҳар бирига алоҳида бўлим тозалашга берилган экан. Менга суратга олиш майдончаси топширилди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, кийимларимни алиштириб ўзимга тегишли ҳудудни тозалашни бошлаб йўбордим. Ишимни якунлаб қўйишимга озгина қолганда, у ерда одам гавжумлана бошлади. Уларни орасида Асалга ҳам кўзим тушди ва нигоҳимни ундан ололмай қолдим. Уни эгнидаги нафис либос чиройига чирой қўшиб турарди. Буттирилмаган пардози ўзига жуда ҳам ярашган. Узун сочлари эса тўлқинланиб ўзгача жило таратиб турар эди... Асални кўзи менга тушиши билан шундай мағрур нигоҳларда қарадики, бу ҳудди, ( Кўриб қўй. Мен шунақа энг зўрига лойиқман.) дегандек эди...
Мана энди тушунгандекман, нега бу ерда ишлашимни истаганини. Мен билан ўртасида осмонча фарқ борлигини, мен фақат ўзи айтганидек, иркит ўрдакчалигимни, мен уни соясига ҳам арзимаслигимни билдириб қўймоқчи бўлган. Эҳ опа, вақтингиз бекорга кетди. Мен шундоқ ҳам буларни жуда яхши биламанку.
Нозланиб расмга тушаётган опамни ёнида пайдо бўлган одамни кўриб, ҳаёлларим тим-тарақай ҳар ёнга қочди. Ақлдан озиб қолаёздим. Кўзойнагимни тўғирлаб, айнан у эканлигига амин бўлгач, тезликда у ерни тарк этдим. Аёллар ҳонасига кириб, кўзгуга қарарканман уни охирги гаплари қулоғим остида жаранг соча бошлади.
"-- Ҳали яна учрашамиз..."
*
Шоҳрух бу ерда нима қилябди?. Ёки у ҳам шу ерда ишлайдими?. Мени кўриб қолмадимикан?. Таниб қолган бўлсая... Йўқ кўрмади. Кўрса нима?... Шундай келишган йигит менга қарармиди?...
Тўхта-тўхта, ҳозир нима дедим? Мени устимдан кулган одамни келишган дедимми? Ҳаҳаҳаҳа ақлдан озибман. Келишганмуша... Қизларга суяги йўқ аҳмоқ-ку у. Йўқ бунақаси кетмайди. Ўзингни йиғиштириб ол Алия. Аҳмоқ бўлма.
Бир пастда нималар деб ташладима? Ўзимга келиб олишим учун юзимни муздек сувга ювмоқчи бўлдим. Аммо кеча опам қолдирган изларни яшириш учун, бир соат ҳаракат қилганимни эслаб фикримдан қайтдим. Пардоз қилишнику эплай олмайман. Бироқ қўлимдан келганча ҳаракат қилиб қизаришларни беркитган эдим.
Дилбарга илтимос қилиб, суратга олиш майдончасига жўнатиб юбордим. Унга берилган ҳонани эса ўзим тозалашга киришдим. Майдончага қайтиб боришга юрагим бетламади.
Хонада тозалаш ишларини олиб боябману, ҳаёлим суратга олиш майдончасида. Товба, нега мен уни ўйлаяпман ўзи? Аслида у сабаб ҳозир шу ерда юрибманку ахир...
Эшик очилиб- ёпилгани диққатимни тортди. Бир зумга нафар ростлаб ортимга қараганимни биламан, қаршимдаги инсонни кòриб тошдек қотиб қолдим. У бўлса мамнум жилмайганча менга яқин келди. Қизиғи эса мени кўриб умуман ҳайратланмади ҳам.
-- Ҳали яна учрашамиз дегандим. Аммо ўзинг, ўз оёқларинг билан келишинг ҳаёлимга ҳам келмаганди.
Давоми бор.