— Линда.... — миямга ва тилимга келган биринчи сўзни айтдим.
— Линда?
— У ким?
— У сени дугонанг, энг яқин дугонанг.
— С-са-ид-чи? — яна бир исмни айтдим.
— У ....у ...сенга... — тамом, жим бўлди. Ҳатто нафас олиши ҳам эшитилмаётган эди назаримда.
— Малак айтасанми? Ким у?
— У...у одам...
— Малак айтгин ким у?
— Телефонингдаги.. сен.. билан.. бир-га расм-га туш-ган йи-гит. — ичидан шу сўзларни зўрға чиқарди. Гапини тугатгунча жинни бўлиб қолай дедим.
— Нима? Телефонимдаги йигит Саидми?
— Ҳа.. — шивирлади.
— Ким эди у? Малак айт илтимос!
— Афсус буни айтишим мумкин эмас. Сен ўзинг эслашинг керак.
— Қачонгача давом этади бу ҳолат. Чарчаб кетдим ахир. Бир нарсани айтасан, иккинчисини эса йўқ. Мени ҳар гал чигал вазиятда қолдирасан. Малак, мен бундай яшашдан чарчадим! — чидаб туролмай унга ичимдагиларни тўкиб сочдим.
— Сабр қил, Орзу. Мана бир йил ўтди, баъзи нарсалар ёдинга тушди-ку. Яна озгина сабр қил. Албатта барини эслайсан. Илтимос Орзу, озгина сабр қил. — бағрига босди келиб.
— У... яхши одаммиди? — кутилмаган саволимга Малак эсанкираб қолди.
— Орзу, сен атай қилаяпсанми? — менга бежо кўзлари билан тикилди.
Малак ҳақ эди. Мен чиндан ҳам атай қилаётган эдим. Чунки, бари эсимга тушди. 19 ёшга тўлганимдан бошлаб ҳозирги лаҳзаларгача...
— Тушунмадим, нега атай қилишим мумкин? — ёлғон гапирдим.
— Орзу, сен уни... ёмон одаммиди, дединг.
— Ҳа, шундай дедим. Нима қилибди? — бошимни икки тарафга чайқаб, елка қисдим.
— У... Ўша сен айтаётган Саид ҳатто, ёмон одаммиди, дейишингга ҳам арзимайди.
— Нега?
— Чунки у ёмондан ҳам баттар. — ўзи билмаган ҳолда барча сирларини айтиб қўяётган эди. Мен эса бундан завқланардим. — Аслида ўша иблис.... — сотиб қўяётганини сезиб қолдими дебман. Лекин ундай эмас экан, бироз тўхтаб сўнг яна давом эттирди. — Ўша иблис бизга қанча ёмонлик қилганини сен ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсан.
— Тасаввур ҳам қила олмайман? — ўзимни худди ҳеч нимани билмайдигандек тутардим.
— Эсингдами, сенга баъзи ҳақиқатлар бор деган эдим?
— Ҳа эсимда.
— Ана ўшанда сенга ҳақиқатларни айта олмасдим. Энди эса баъзи бирларини айтсам бўлади.
— Яна қандай ҳақиқат?
— Хуллас, эшит. Саид аслида биз ўйлагандан ҳам хавфлироқ. Сен хотирангни йўқотганингда у биласанми нима қилди?
— Хўш...
— Сен жарликдан тушиб кетган кунинг....у шунчаки ўлишингни кузатиб турган экан.
— Нима? — Саид мен тушиб кетганимда «ОРЗУ» деб бақирганини аниқ эшитгандим. Лекин Малак айтаётган гаплар умуман бошқа.
— Ҳа, аслида у сени жарликдан ташлаб юбормоқчи бўлган экан.
— Малак, нималар деяпсан? — ҳаммасини билсамда бироз рўл ўйнашга тўғри келди.
— Орзу, буларни бари ҳақиқат. Товушинг чиқмай қолганидан кейин сени қутқаришни ўрнига мени ёнимга келди.
— Сабаб?
— Мени ҳаммасидан хабардор бўлганимни билар экан. У сени ўз хоҳишинг билан ташлаб юборганингни айтди. Мен бунга ишонмадим албатта. Ундан сен қаерда эканлигингни сўрадим. Борганимизда жарлик тубида сен йўқ эдинг. — кўзига ёш келди. — Ишонасанми, ўша вақтда Саидни ўлдиришга ҳам рози эдим. У ердан жуда ёмон ҳолатда қайтдим... Бир-икки кун ўтиб, сени кимдир топиб олибди, эшитишимизча тирик экансан. Телевизор орқали ҳаммага сен ҳақингда хабар беришди. Ўша лаҳзада мендан бахтли одам йўқ эди. Яқинларинг қўнғироқ қилиши керак бўлган рақамларга қўнғироқ қилдик. Улар сени шифохонадалигингни айтишлари биланоқ олдингга учиб борганимни билмай қолдим. Афсуски, сен бошинг билан жароҳат олганинг учун кома ҳолатига тушиб қолгандинг..... Саид эса... сени кўришга бир марта ҳам келмади.
Орадан олти ой ўтганида докторлар сени ўзига келмйди дейишган эди. Аммо мен бунга ишонмадим ва сени ҳаммага ўлганинг ҳақидаги маълумотни тарқатдим. Ўзим эса сени яширинча даволатишни давом эттирдим. Бу ҳақида Саид эшитиб бизларни тинч қўйди. Аммо аҳволи чидаб бўлмас даражага келганди. У... сени чиндан ҳам севаркан.
— Бўлиши мумкин эмас. Нима, Саид мени тириклигимни билмайдими?
— Умуман билмайди.