2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида қандай хатарлар бўлиши мумкин?
Марказий банк пул-кредит сиёсати шарҳида Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир қилиши мумкин бўлган бир қанча хатарларни санади.
Ташқи ноаниқликлар
Дунёда протекционистик (божлар қўйиш) сиёсатни қўллаб-қувватловчи давлатлар кўпаймоқда. Айниқса АҚШнинг бир қанча маҳсулотларга бож жорий қилиш сиёсати жаҳон иқтисодиётига жиддий таъсир қилади.
Глобал савдодаги чекловлар натижасида халқаро таъминот занжирларида муаммолар юзага келиши мумкин. Бу эса нархлар ошишига босимни юзага келтиради.
Буларнинг барчаси Ўзбекистонга ҳам таъсир қилади.
Ички ноаниқликлар
2025 йилда энергия ислоҳотининг навбатдаги босқичи амалга оширилади. Бунда юридик шахслар учун ҳам энергия таърифлари оширилади.
Натижада ишлаб чиқариш харажатлари ошади. Бу эса инфляцияга сезиларли таъсир қилади.
Апрел ойида газ тўлдириш компрессор шаҳобчалари учун табиий газ улгуржи нархи оширилади.
Бу эса транспорт харажатларини қимматлашиши орқали маҳсулотлар нархи сезиларли кўтарилишига олиб келиши мумкин.
Иқлим ўзгариши бўйича хатарлар
Тадқиқотларга кўра, глобал ҳароратнинг 1C га ортиши, жаҳон иқтисодиётини 12 фоизга қисқаришига олиб келади.
Ўзбекистон учун иқлим ўзгариши асосий муаммолардан бири ҳисобланади.
Мамлакат иқтисодиётда ҳамон кўмирдан фойдаланишни қисқартираётгани йўқ. Кўмир иқлим ўзгаришининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Бироқ, сўнгги йилларда кўмир ишлаб чиқариш ҳар йили юқори суръатларда ўсиб бормоқда.
Иқлим билан боғлиқ хатарлар банк тизимида ҳам молиявий хатарларни юзага келтиради.
Шундай қилиб 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига жиддий таъсир қилувчи бир қанча хатарлар мавжуд. Ҳукумат буларни ҳисобга олиб чоралар кўриши керак.
@bankir