Ноябрь ойида кўчмас мулк бозорида нималар бўлди?
Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ноябрда аввалги ойларга нисбатан кескин ўзгаришларга учрамади.
Ой давомида 21,9 мингта уй сотилди ва октябрга нисбатан 2,5 фоизга кўп бўлди. Йиллик ҳисобда фаоллик 0,8 фоизга ошди.
Иккиламчи уйлар нархи деярли ўзгармади — атига 0,3 фоизлик ўсиш қайд этилди. Йиллик ўсиш мамлакат бўйича 6,2 фоизни ташкил қилди.
Тошкентда уйлар нархи ўтган 0,2 фоизга бироз ўсган бўлсада, сўнгги бир йил учун нархлар 1,5 фоизга пасайган.
1 кв метр учун пойтахтдаги иккиламчи уйлар нархи ўртача 1 102 доллар бўлиб турибди. Бу туманларга қараб ўзгаради
Тошкент ижара бозори
Ижара бозорида нархлар ўзгармади ва 1 кв метр учун ўртача 8,3 доллар бўлиб турибди. Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида нарх юқорилигича қолмоқда — 10-11 доллар.
Шаҳарда ўртача ижара нархи ўтган йилга нисбатан 10,7 фоизга пасайди. Йил давомида нархларнинг энг катта пасайиши Учтепа (14,5 фоиз), Яшнобод (14,3 фоиз) ва Юнусобод (13,8 фоиз) туманларида қайд этилди.
Маълумотлар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим қилинди.
@bankir