Репост из: Rasul Kusherbayev
Мулк дахлсизлиги яна дахл остида қолмоқда
Мана бу қонун лойиҳаси ими-жимида ўтиб кетиши мумкин.
Борди-ю лойиҳа шу туришда ўтиб кетса, унда истаган одамнинг уй-жойи ёки бошқа кўчмас мулкини реновация баҳонасида бузиб ташлаб, олиб қўйиш мумкин бўлади.
Масалан, қонун лойиҳасига кўра, қуйидагилар шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш учун асос ҳисобланади:
➖ шаҳарсозлик реновацияси ҳудудидаги ер участкаларини қайта режалаштириш;
➖ шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жой объектлар яшаш, фойдаланиш, ишлатиш учун яроқсиз бўлиб, авария ҳолига келиб қолганлиги;
➖ ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир қиладиган ҳолатларнинг мавжудлиги;
➖ шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жой объектлардан фойдаланиш ноқулай эканлиги ҳамда улардан фойдаланиш самарасиз аҳволга келиб қолганлиги;
➖ шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жой объектларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмалари замонавий талабларга жавоб бермаслиги, энергия самарадорлик кўрсатгичлари паст эканлиги;
➖ шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида атроф-муҳитнинг меъморий қиёфаси экологик жиҳатдан зарарли бўлиб қолганлиги.
☝️Эътибор қилган бўлсангиз реновация қилишнинг чегараси деярли йўқ. Истаган одам, истаган ерини реновация қиламан деган ниқоб билан юқоридаги асосларга киритиб, олиб қўйиши мумкин.
Қонун лойиҳасида бир гуруҳ лоббистларга ишора қилувчи белгилар кўриниб турибди. Афтидан хусусий мулк дахлсизлигига тупуриб қўядиган айрим бизнес гуруҳларнинг таъсири бўлса керак.
Бунга бефарқ бўлмаслик керак. Киринг ўқинг ва албатта муносабат билдиринг! Бу ҳар биримизга тегишли масала.
Лойиҳа матни қуйидаги ҳаволада:👇👇
https://regulation.gov.uz/uz/d/101957
👉 @r_kusherbayev