📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНАА
الْحَكَمُ
АЛ-ҲАКАМ
#РУҲИЯТ
📝 Муножот
Ё ҲАКАМ, ҳукмингга тобеъдир олам,
Ҳукминг остидадир жамийки одам…
Сендан ўзга ҳеч зот қилолмас ҳукм,
Сен–ҲАКАМ, қолганлар барчаси маҳкум.
Ҳукмингга қаршилик қилгучи йўқдир,
Гўёки камондан отилган ўқдир...
Даъво ҳам қилолмас бирор бир кимса,
Даъвоси пуч эрур, гар даъво қилса.
Ҳукминг қатъий эрур, зеро Одилсан,
Адолат қилмоққа танҳо Қодирсан.
Ҳукмингда хатолик бўлмайди ҳеч бир,
Танҳо Сен беайб-у бенуқсон, ахир.
Бандаларинг барин бирдек кўрарсан,
Золимдан мазлумнинг ҳаққин сўрарсан.
Қолдирмай бировнинг ҳаққин бировда,
Ундириб берарсан тезда, дарровда.
Мабодо, унутса кимдир қарзини,
Маҳшарда тингларсан албат арзини...
Бари борлиқ агар бўлсалар қози,
Топилмас Ҳукмингдан бирор норози,
Чунки, илкингдадир одил тарози,
Ёлғиз даъвогармас, маҳкум ҳам рози…
Адлингдан лол қолиб чиқмас овози,
Зероки, ҳукмингда бўлмас кўп-ози...
Бахтлининг бахтига омад эмас ёр,
Бахтсизнинг манглайи эмас шўр-у тор–
Сенинг бу оламда синовларинг бор,
Ажр-у мукофоти Маҳшарда тайёр.
Синовдан ўтмаган насибаси нор,
Синовдан ўтганнинг манзили гулзор...
Фақат ўз амали бўлгай ҳар кимчун,
Ҳеч ким кўтармайди ўзганинг "юк"ин...
Аллоҳга қайтажак кундан қўрқ бугун,
Бирон-бир ёрдамчи топилмас у кун.
Ҳар кимнинг жазоси бўлгай муқаррар,
Ҳеч кимга қилинмас ҳеч зулм-у зарар.
Ё ҲАКАМ, ҳоким қил мени нафсимга,
Нафсим эга чиқиб олмасин менга...
Бу ҳавойи нафсим истамас нени,
Шариат ҳукмидан чиқарма мени…
Иймонга, Исломга қалбимизни бур,
Барча мўминларга паноҳ бўлиб тур.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Asmaaul_husnaa99
الْحَكَمُ
АЛ-ҲАКАМ
#РУҲИЯТ
📝 Муножот
Ё ҲАКАМ, ҳукмингга тобеъдир олам,
Ҳукминг остидадир жамийки одам…
Сендан ўзга ҳеч зот қилолмас ҳукм,
Сен–ҲАКАМ, қолганлар барчаси маҳкум.
Ҳукмингга қаршилик қилгучи йўқдир,
Гўёки камондан отилган ўқдир...
Даъво ҳам қилолмас бирор бир кимса,
Даъвоси пуч эрур, гар даъво қилса.
Ҳукминг қатъий эрур, зеро Одилсан,
Адолат қилмоққа танҳо Қодирсан.
Ҳукмингда хатолик бўлмайди ҳеч бир,
Танҳо Сен беайб-у бенуқсон, ахир.
Бандаларинг барин бирдек кўрарсан,
Золимдан мазлумнинг ҳаққин сўрарсан.
Қолдирмай бировнинг ҳаққин бировда,
Ундириб берарсан тезда, дарровда.
Мабодо, унутса кимдир қарзини,
Маҳшарда тингларсан албат арзини...
Бари борлиқ агар бўлсалар қози,
Топилмас Ҳукмингдан бирор норози,
Чунки, илкингдадир одил тарози,
Ёлғиз даъвогармас, маҳкум ҳам рози…
Адлингдан лол қолиб чиқмас овози,
Зероки, ҳукмингда бўлмас кўп-ози...
Бахтлининг бахтига омад эмас ёр,
Бахтсизнинг манглайи эмас шўр-у тор–
Сенинг бу оламда синовларинг бор,
Ажр-у мукофоти Маҳшарда тайёр.
Синовдан ўтмаган насибаси нор,
Синовдан ўтганнинг манзили гулзор...
Фақат ўз амали бўлгай ҳар кимчун,
Ҳеч ким кўтармайди ўзганинг "юк"ин...
Аллоҳга қайтажак кундан қўрқ бугун,
Бирон-бир ёрдамчи топилмас у кун.
Ҳар кимнинг жазоси бўлгай муқаррар,
Ҳеч кимга қилинмас ҳеч зулм-у зарар.
Ё ҲАКАМ, ҳоким қил мени нафсимга,
Нафсим эга чиқиб олмасин менга...
Бу ҳавойи нафсим истамас нени,
Шариат ҳукмидан чиқарма мени…
Иймонга, Исломга қалбимизни бур,
Барча мўминларга паноҳ бўлиб тур.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Asmaaul_husnaa99