Вилоят ҳокими Қарши шаҳри, Қарши, Нишон, Касби ва Миришкор туманларида бўлди
Муротжон Азимов вилоят ҳудудлари бўйлаб ўрганишларини дастлаб Қарши туманидан бошлади. Жойларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ва қишлоқ хўжалиги жараёнларининг бориши вилоят раҳбарининг диққат марказида бўлди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Касби туманида бўлиб, каналларни бетонлаштириш ишларини жойида кўздан кечирди. Шу билан бирга туман ҳудудидаги ўрдакхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, Муротжон Азимов Миришкор туманида ҳам ўрганишлар олиб борди.
Шунингдек, йўл-йўлакай Қарши шаҳри ва Нишон туманида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишилди.
Вилоят ҳокими ҳудудлардаги мавжуд ҳолатни ўрганиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X