Amu-Qashqadaryo ITHB


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


©Amu-Qashqadaryo irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining telegram kanaliga xush kelibsiz !!!
☎️ Bog'lanish uchun:
75-226-14-88, 75-226-23-48,
📩 E-pochta:
aq.havza@minwater.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК – ҚЎШИМЧА  ДАРОМАД

 “Қарши” гидроузелида ёрдамчи хўжаликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Айни пайтда гидроузелга боғланган 1 гектар майдонда пиёз, шолғом, сабзи, исмалоқ, лавлаги, саримсоқпиёз каби тўқсонбости экинлар парвариш қилиняпти.

Шунингдек, паррандачиликка ҳам эътибор қаратилган бўлиб, товуқ, ўрдак боқиш йўлга қўйилган. Яқинда яна 100 та ўрдак олиб келиш режалаштирилган.

 Қолаверса, 1,5 сотих майдонда иссиқхона ташкил этилиб, лимон парваришланяпти.

Гидроузелга туташ майдонларга 1500 та "Калифорния" тераги экилган.

Шунингдек, боғда 100 дан ортиқ мевали дарахтлар бор.

Шу кунларда гидроузел бошлиғи Ахрор Бердиев ташаббуси билан  гидроузел минтақа муҳофаза майдонидан  2 гектар ер майдони ўзлаштирилди.  Мазкур ерда агротехник тадбирлар амалга оширилиб, 200 туб мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Албатта,  етиштирилган маҳсулотлар ишчиларга тарқатилиб, ёрдамчи хўжаликдан тушган маблағлар ходимларини қушимча рағбатлантиришга қаратилади.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз туман “Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси томонидан кузги-қишки тадбирлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Айни пайтда "Сандал" гидро участкасидаги "Чорбоғ" ички канали механизм ёрдамида лойқадан тозаланяпти.

"Чоршанбе" участкаси ходимлари "Туркменкент-2" каналида бетонлаш тадбирларини олиб боряпти.

Шунингдек, "Қуйи танхоз" участка ишчилари "Арген" каналини қўл кучи билан тозалаш, дукерни бўёқлаш ишларини бажармоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Қашқадарё вилояти

Жорий йилда Муборак туманида 85 км ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш режалаштирилган.

Шу кунларда туман “Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси ва "Гулистон" ҳудудидаги "Шавкат Жамшидбек" ва "Хайдарбобо Бердимуродов" фермер хўжаликлари аъзолари ҳамжиҳатликда ички ариқларни бетон қиляпти.

Шунингдек, ҳудуддаги "30-Х-1" ички канали механизм ёрдамида лойқадан тозаланяпти.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎥 Косон туманида каналлар ва ички суғориш тармоқларини бетонлаш тадбирларидан репортаж.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎥 Қашқадарё вилоятида каналлар ва ички суғориш тармоқлари жадаллик билан бетонлаштирилмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Репост из: Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СУВНИ БУГУН ТЕЖАМАСАК, ЭРТАГА УНИ ТОПА ОЛМАЙМИЗ

(Ҳужжатли фильм)

(Тўлиқ варианти)


#фотo_факт

Яккабоғ тумани "Жуман Михлиев" ҳудудидаги "Тўқбой" каналини бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


#ФОТО_ФАКТ

Касби туман “Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси ҳисобидаги “Фазли-2” каналининг умумий узунлиги 5,2 километр.

Айни пайтда ДМ томонидан каналнинг 2 километр қисмини механизм ёрдамида тозалаш ҳамда дарвозаларини таъмирлаш   ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


#фотo_факт

Жорий йилда Ғузор туманида 95 километр ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш режалаштирилган бўлиб,  ҳозирги кунда ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. 

Бугун Ғузор туман “Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси ходимлари ёрдамида  "Охунбобоев"  ҳудудидаги "Файзуллаев Бахтиёр Олимжонович" фермер  хўжалигининг 1,5 километр ички суғориш тармоқларида бетонлаштириш ишлари амалга оширилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB



Показано 10 последних публикаций.