Advokat Amirov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу каналда адвокат Амировнинг ҳуқуқий йўналишда фикр-мулоҳазалари, муносабатлари ва маслаҳатлари бериб борилади
Мурожаат учун👇
Ёрдамчим:+998907998777
@Advokat_907998777

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


​​Бугун, 8 март — “Халқаро хотин-қизлар байрами” билан барча аёлларни чин юракдан табриклаймиз

Азиз онажонлар, опа-сингиллар барчаларингизни бугунги байрамингиз билан табриклаймиз! Барчангизга оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, саодатли умр, соғлик-саломатлик ва Аллоҳдан икки дунё саодатини тилаб қоламиз!

Байрамингиз муборак🌹


Кибрга берилган судьялар.

Ғаззолий кибрни: «У ўзини улуғ санаш ва қадрини бошқанинг қадридан устун қўйиш», деб таърифлаган.

Куни кеча пойтахтдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларнинг бирида содир бўлган бир ҳолат мени жуда ранжитди.

Хуллас, ушбу судда соат 14-30га суд процессимиз тайинланган эди. Судья шу суднинг раиси. Тайинланганига ҳали кўп бўлмаган. Мен ва ҳимоямдаги даъвогар эртароқ, соат 14-10да судда ҳозир бўлдик. Бир неча дақиқалардан сўнг Жавобгар томон судга етиб келди. Соат 14-30 бўлди, лекин суд бошланишидан дарак йўқ.

Билсак, шу судьяда соат 14-15да суди бўлиши керак бўлган шахслар ҳам судьяни кутиб туришган экан. Суд раиси бирон бир суд процессида иш кўраётган бўлса керак деб кутишни давом эттирдик.

Соат 14-47да раис ўз хонасидан икки нафар “меҳмон” билан чиқди ва ўринбосари билан меҳмонларни суд биноси ташқарисига турган машинага қадар кузатиб қўйди. “Меҳмон”лардан бири машинага ўтириб кетди. Биз “ана энди судимиз бошланади” деб хурсанд бўлиб турган эдик, чучварани ҳом санабмиз. Раис ўз ўринбосари ва кейинги “меҳмон” билан ташқарида кулишиб ва нималарнидир ўзаро гаплашиб туравердилар, туравердилар, туравердилар. Бу ёқда эса биз ва бизга ўхшаган қанча одамлар булар учун худдики йўқ одамдек кутиб ўтиравердик.

Шунда ногаҳон Ғаззолийнинг юқоридаги гапи эсимга тушиб кетди. “Кибрга берилган судья” деб қўйдим ичимда. Ўша судда бўлган тақрибан 30 нафар фуқароларнинг кўнглидан шунга ўхшаш фикр ўтган бўлса керак.

Хуллас, судья 15-10ларда хонасига қайтиб кириб, мантиясини кийиб чиқди. Бизни ишни кўришни бошласа керак деб турган эдик, адашибмиз. Биздан олдин яна бошқа иш бор экан, ўша ишни кўрди. Бизни иш эса 15-40да бошланди.

Элёр Абдуллаев

👉@yuristkadr


Адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга доир қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади – президент

Президент Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш фаолияти юзасидан кенгайтирилган йиғилишда айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётганини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари одил судловни амалга ошириш учун – адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ёрдам кўрсатишига имконият яратиш кераклигини айтди.

Президентга кўра, суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши лозим.

Йиғилишда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилганига қарамай, судяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди. Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”,

деди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги, бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

“Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди”,

дейилади президент матбуот хизмати хабарида.


ШАВКАТ РАҲМОНОВНИНГ ШАРМАНДАЛИ ФИНАЛИ!

Сарлавҳани ўқиб, гап асли ўзбекистонлик қозоқ ЮФС жангчиси Шавкат Раҳмонов ҳақида кетяпти, деб ўйласангиз — адашасиз. Гап унинг адаши, полковник Шавкат Наврузович Раҳмонов ҳақида.

Гапнинг индаллосига ўтайлик…

3 март, душанба куни Ички ишлар вазирлигида янги вазир — Азиз Тошпўлатов вазирлик раҳбариятига расман таништирилди. Мажлисга бош вазир Абдулла Арипов шахсан ўзи раислик қилган.

Мажлис иштирокчиларидан бирининг Элтузга маълум қилишича, Абдулла Арипов нафақат янги вазирни таништирган, балки кутилмаганда экспресс-люстрация ҳам ўтказган.

Люстрациянинг "бош қаҳрамони" Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов бўлган.

У атиги бир неча дақиқа ичида "тегиниш мумкин бўлмаган шахс"дан "кераксиз одам"га айланган.

Бош вазир ўзига хос бўлмаган даражада шиддат билан ҳаракат қилиб, Раҳмоновни шунчаки ишдан бўшатмаган — у полковник карьерасига бутун зал олдида том маънода нуқта қўйган.

“Абдулла Ниғматович ўта қаттиқ гапларни айтди: "Сен ифлосни бугун президент ишдан бўшатди! Сен бу лавозимга нолойиқсан! Ҳамма жойни расво қилдинг!" деди,"

— дея ёзади мажлисда иштирок этган Элтуз манбаси.

Унинг сўзларига кўра, бу кескин сўзлардан кейин Раҳмонов шок ҳолатига тушиб, оғзи қуриб, ҳатто гапиришга ҳам тили келмай қолган. Бош вазир уни мажлисдан итдай ҳайдаб чиқаришни буюрган.

Бош вазирнинг бу қарори мажлисда ўтирган кўплаб генерал ва полковникларни қувонтирди, дейди Элтуз манбаси.

Сабаби аниқ: Шавкат Раҳмонов икки йилдан буён вазирликнинг Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган, бироқ унинг вазирликдаги обрўси анча шубҳали эди.

Унинг "ҳамтовоқлари" орасида Президент Администрациясида ҳуқуқ-тартибот органлари бўйича маслаҳатчи Дониёр Қодиров ва Тошкент шаҳар ИИББ собиқ бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳозирда қамоқда бўлган Дониёр Тошхўжаев бўлгани айтилади.

Уччовлонни вазирликда “погондаги ОПГчилар” деб аташган, дея изоҳ берди Элтуз манбаси.

Вазирликдаги Элтуз инсайдерларига кўра, Шавкат Раҳмонов жиноятни беркитиш эвазига пора олиш, жиноятчилар ва уюшган жиноий гуруҳлар манфаатини ҳимоя қилиш, тергов делоларини сохталаштириш ҳамда давлат бюджетидан маблағларни ўзлаштиришда бевосита иштирок этган.

Шунингдек, жаноб полковник уюшган жиноий гуруҳлардан молиявий ёки бошқа манфаатлар эвазига уларни ҳимоя қилиш билан мунтазам шуғулланган.

Манбаларнинг маълум қилишича, янги вазир Азиз Тошпўлатовнинг ўзи ҳам айнан “погонли ОПГчилар” дан «кўп азият чеккан».

3 март куни 53 ёшли Шавкат Раҳмоновнинг ички ишлар тизимидаги 30 йиллик хизматига аянчли нуқта қўйилди.

Энди унга уйида ўтириб, эшик таққиллашини қўрқув билан кутишдан бошқа чора қолмади.

Элтуз жаноб полковникка иссиқ робалар ва жун пайпоқларни тайёрлаб қўйишни тавсия қилади.

Шунингдек, ўзининг хос сартарошини чақириб, сочини нолга олдиришни ҳам унутмасин.

Вазирликда бўлиб ўтган томошанинг кузатувчилари бир нарсани яхши билишади: агар кимдир омма олдида сазойи қилинган бўлса, демак, сценарийда кейинги “қаҳрамонлар” аллақачон ёзиб қўйилган. Уларнинг исм-шарифларини Элтуз мавриди келганда ошкор этади.

Шавкат Раҳмонов ҳозирча қамағда эмас.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судида Жиноят кодексининг 25,97 ва 97-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқлиб, судланувчига 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram


Amerika huquq tizimi butun mamlakatni qamrab oluvchi federal qonunlarga va faqat ma'lum bir shtatni qamrab oluvchi shtat qonunlariga asoslanadi.

Federal va davlat tizimlari ham fuqarolik, ham jinoiy ishlarni ko'rib chiqadi. Federal sudlar bankrotlik kabi fuqarolik masalalarini, shtat sudlari esa ko'chirish va ajralish kabi fuqarolik masalalarini ko'rib chiqadi.

Fuqarolik ishi, odatda, bir shaxs, da'vogar, boshqa shaxs, javobgar, da'vogarga qonunga zid ish qilib yoki qonuniy ravishda bajarishi kerak bo'lgan ishni qilmasdan zarar yetkazganligini da'vo qilganda boshlanadi.

Jinoiy ishlar shaxs jinoyatda ayblangan yoki "ayblangan" paytdan boshlanadi. Hukumat fuqarolik ishlaridan farqli ravishda jinoyat ishlarini tuman prokuraturasi orqali olib boradi. Jabrlanuvchi ishda ishtirok etmaydi.

https://t.me/Advokat_Amirov


Тошкент вилоятида марихуана етиштириш учун лаборатория ташкил қилган фуқаро ушланди

Фуқаронинг уйидан 200 туп марихуана ўсимлиги ва 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79358

@uznewsuzb


ЖЧ-2026 саралаш: Рамазон сабаб Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ўртасидаги учрашув вақти ўзгарди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни Жаҳон чемпионати 2026 саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради. Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учрашув вақтини ўзгартириш бўйича ОФКга сўров юборди.

Сўров қаноатлантирилиб, ўйин 20 март куни Тошкент вақти билан соат 21:15 га кўчирилди.

@uznewsuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sen yetim emassan filmi 1962-yilda suratga olingan.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov


Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Юқоридаги Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

- Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

- Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

- Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

Йўл безорилиги учун;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.) қабул қилинди

Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

- Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

- Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

- Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

- Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

- Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Чинозда тергов органи вакили судя билан жанжал қилган» — Олий кенгаш судяларга босим ҳақида

Судялар олий кенгаши суд ишларига аралашиш, судялар дахлсизлигига таъсир ўтказиш давом этаётганини маълум қилди. Хусусан, Чиноз туман суди раиси чиқарган қарордан норози бўлган тергов органи вакили судя билан жанжал қилган. Кенгаш ҳолатни таҳдид сифатида қабул қилиб, прокуратурага тақдимнома киритди.

👉 https://kun.uz/kr/57440871

Kun.uz расмий канали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олий Мажлис Сенати мажлисининг жонли эфирида "ухлаб қолган" депутатни пайқаб қолишди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашида иштирокчи йиғилиш давомида ўзини ёмон ҳис қилгани, бироқ томошабинларга у ухлаб қолгандек туюлгани ҳақида хабар берилди.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хулоса Сиздан!!!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди

Жумладан, Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи, 1969 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳридаги туристик фирмада иш юритувчи бўлиб ишловчи, 1981 й.т. шахс 2 нафар фуқарони ушбу фирма орқали жорий йилги “Ҳаж” мавсумида эзгу амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Гурлан туманида яшовчи, 1974 й.т. шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарони Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, лекин тегишли лицензияга эга бўлмаган туристик фирма орқали “Умра” зиёратига юбориш эвазига 3450 АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошлоқ туманида яшовчи, 1981 й.т. шахс “Умра” зиёратини ташкил этишга ваколати бўлмасада, виза расмийлаштириб бериш орқали, Қўштепа туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони “Умра” сафарига жўнатиш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қува туманида қайд этилган ҳолатда, 1980 й.т. шахс “Телеграм” мессенжеридаги профили орқали гўёки “Умра” зиёратига юбориш билан шуғулланувчи фирмаси борлигини айтиб, айнан “Умра” визаси билан 2 нафар фуқарони зиёратга жўнатиш эвазига 3100 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
✅Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3605, 07.02.2025 й.);

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳасида самарали давлат назорати амалга оширилади ➖ Манба: (ПФ-20-сон, 10.02.2025 й.);

✅Айрим касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланди➖ Манба: (ВМҚ 72-сон, 10.02.2025 й.);

Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди➖ Манба: (ВМҚ 76-сон, 11.02.2025 й.);

✅Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПФ-17-сон, 30.01.2025 й.);

Микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади ➖ Манба: (ЎРҚ-1026-сон, 11.02.2025 й.);

✅Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди ➖ Манба: (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.);

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилади➖ Манба: (ПҚ-51-сон, 11.02.2025 й.);

✅Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-48-сон, 10.02.2025 й.);

✅Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланади ➖ Манба: (ВМҚ 78-сон, 11.02.2025 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1 та китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

ЖКга китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1(прим 1)-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга (яъни "УДО" ёки "замена" қўлланмайдиганларга) нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда. Демак, ушбу норма қабул қилинган тақдирда ҳам, ҳамма маҳкумларга эмас, балки фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга татбиқ этилади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (УДО) ёки енгилроғи билан алмаштириш (замена) масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
TILIGA ERK BERGAN QIZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу олтин қоидани ҳеч қачон унутманг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Абдуқодир Ҳусанов “Manchester City”да илк голини урди

Захирадан майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов “Manchester City”нинг голига муаллифлик қилди.

Рико Луиснинг узоқдан берган зарбаси йўл-йўлакай Абдуқодирга тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov

Показано 20 последних публикаций.