ҚОРАҚАЛПОҚ САФАРИ
қандай бўлди энди, деб сўрамасангиз ҳам ўзим айтиб берақолай.
Ҳайрон қолганим Тошкентдан учишда аэропортдаги текширувдан бошланди. Металлодетектордан ўтаётганда устимиздаги қалин кийимларни, шимдаги камарни ва ҳатто оёқ кийимимизни ечиб ўтдик. Бу қанақа ялангоёқлар бўлди, деб ҳайрон қолишмасин деб оёқларимизга бахила беришди.
Камаримни ҳам ечганим учун шимим тушиб кетмасин, деб оғзимдан тўлдириб ичимга ҳаво юбориб қорнимни қаппайтириб турдим. Шунақа пайтда катта қорин росса қўл келар экан.
Негадир қайтишда бунақа текширув таомилига дуч келмадик. Текширувга навбатда турган пайт олдиндан тайёр турай деган ниятда «ё, бисмилло», деб камарларимни, оёқ кийимимни ечишга шайланаётган эдим нима бало, жинними бу деб ҳой-ҳойлаб тўхтатиб қолишди (тез ечиниб-кийинишга бирам устаман-ей).
Тахминан бир ярим соатча Airbus самолётида учиб Нукус заминига қўндик (олдиндан айтиб қўяй, бу менинг ҳаётимдаги илк «хорижий» сафарим эди). У ёқлар биздан кўра анча совуқ бўлса керак, деб ичимдан лоссиналар кийиб олган эканман, терлаб-пишиб ўлай дедим. Ҳаво илиқ, +4-5 ҳароратдан кам эмас, қуёш кун бўйи нур сочиб турди.
Сафаримиз илмий-амалий бўлгани учун вақтимиз тиғиз эди. Дастлаб адлия вазирлиги ташаббуси билан бутун республика бўйлаб ташкил этилган мактаблардаги ҳуқуқ синфлари билан танишдик. Бизни маҳаллий адлия идоралари масъуллари кутиб олишди. Қарасам ҳаммаси бир пайтлар ўқитган ўзимизнинг юрист шогирдлар, бегонаси йўқ.
Ҳуқуқ синфлари ўз йўлига, мени ҳайрон қолдиргани ҳамма мактабларда отопление ишлаб турибди. Ҳатто энг чекка ҳудудда ҳам мактаб хоналари нормал ҳароратда, трубалари иссиқ. Қойил.
Авваллари қиш фаслида вилоятма-вилоят, туманма-туман командировкада юрганимизда бунақа иссиқ синф хоналарни учратмас эдик. Минг ремонти чиройли бўлгани билан хоналар ўта совуқ бўлар, хонадаги ўқувчилар қув-қув йўталиб, шилқиллатиб бурнини тортиб ўтирар эди.
Домласининг ҳам бир қўлида китоб, иккинчи қўлида рўмолча бўлар эди. Ҳозир бўлса ўқувчилар уст-бошини ечиб қўйиб бемалол ўтиришибди. Энг муҳими шу эмасми?
Сафаримиз давомида Нукус шаҳар юридик техникумида ҳам бўлдик. Ҳайҳотдек каттагина бино экан. Лекин ўқувчилари сони жудам камлиги мени ҳайрон қолдирди. Атиги 88 та ўқувчиси бор экан, ҳатто 100 та ҳам эмас. Бутун бир бошли пойтахтдаги ягона юридик техникумда бунақа озчилик чиндан ҳам ҳайрон қоларли. Оддий мактаб ёки боғчада бундан кўп бола бор.
Нукус кўчалари бўйлаб мошинада кетар эканмиз, мамлакатнинг деярли барча маъмурий бинолар битта марказий кўча бўйлаб жойлашганига гувоҳ бўлдим. Жўқорғи Кенгес, Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Олий суди, миллий хавфсизлик хизмати бинолари кетма-кет жойлашган. Ундан сал қуйироқда Қорақалпоқ миллий киностудия биноси келади. Мен яхши кўрадиган «Танка» филми шу ерда олинган бўлса керак.
Самолётдалик чоғимизда миллий гвардияда бирга ишлаган офицер ҳамкасбимни учратиб қолдим, командировкага кетаётган экан. Бир пас гаплашиб кетдик. Гап орасида мен ва ҳамроҳларимга қарата «мабодо имкон топсангиз, қорақалпоқ миллий таомларидан бўлган «қарма»ни бир татиб кўринглар, балиқдан тайёрланади, зўр таом», деб мақтаб қўйди. Бунақа таомни кўриш у ёқда турсин, номини ҳам энди эшитиб турибман.
Қорақалпоққа бориб балиқ емай бўладими? Қовурилган балиқ билан бирга ўша мақталган «қарма»дан ҳам озгина буюртма қилдик. Лаганда олиб келишди, ёнида косада бульон-шўрваси ҳам бор. Кўринишидан худди манний каша, ширгуруч, овсянка бўтқасига ўхшайди, ранги оппоқда чунки. Таъми ҳам каша, лекин балиқ таъмли каша.
Балиқ гўшти ҳамма қилтаноқдан эринмай тозаланиб, гўшт худди қиймалагичдан ўтказилгандек майдаланиб озгина ун қўшиб токи каша шаклига келмагунича аралаштирилиб пиширилар экан. Мени тушунишимча, бу худди ўзимизнинг ҳалим таомга ўхшайди, фақат бу ҳалим мол гўштидан эмас, балиқ гўштидан тайёрланади. Хуллас, тушундингиз...
Йўл бўйидаги знаклар орасида лотин ҳарфлар билан ёзилган «HAQ JOL» сўзига кўзим тушди. Лекин бу ўзимизнинг «Оқ йўл»нинг айнан ўзи эмас. Дастлаб мен ҳам бу иккаласи бир хил деб ўйладим. Лекин диққат билан мулоҳаза қилиб бу иккаласи тамомила бошқа сўзлар эканини англаб етдим.
давоми 👇