#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (83-сон, 12.02.2025 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, 2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
✅ Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:
▪️аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;
▪️олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалар;
▪️аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;
▪️ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар.
🗓 2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади