"Яхши қиз" умидида ёмон тарбия бермоқ ҳақида.
Ота-оналар ўз қизларига қилиши мумкин бўлган энг ёмон нарса бу уни "яхши қиз" қилиб тарбиялашларидир!
Мен ҳозир номуслилик, ақллилик ва масъулиятлиликни назарда тутмаяпман. Мен "яхши бўлиш" ҳақида гапиряпман.
"Яхши бўлиш" - бу атрофдагиларнинг фикрига мослашиш, ҳар қандай ярамас инсонни хафа қилишдан қўрқиш, ҳар бир ахлатдан яхшилик излашга интилиш одатидир. "Яхши бўлиш", "қулай бўлиш" кўпчилик умр давомида халос бўлолмаётган оғир юк!
Яхши қизларни жуда яхши кўришади. Катталар, боғчадаги боғча опалар, ота - оналар, бошланғич синф ўқитувчилари...
Яхши қизга овқатини охиригача еб қўй дейилса, томоғидан ўтмай қолса ҳам, катталарни ранжитмаслик учун, албатта еб қўяди. Улғайганда эса, ортиқча вазн ва танага керагидан ортиқ таом ейиш одати қаердан пайдо бўлганини англолмай қийналади. Ўз танасига қулоқ солишни билмайди, у бунга ўргатилмаган. У тарбиячи опани нигоҳларига бўйсунишга ўргатилган!
Яхши қиз катталарга қўрс муомала қилмайди. Катталарга қўпол гапирмайди, ҳаттоки ўзини катталарга тенг ҳам кўрмайди: жилмайиб, хушомадгўйлик билан тинглайди.
Кейин 14 - 15 ёшлигида биронта "амаки" суқланиб, илжайиб, тегажоқлик қилса, жавоб ҳам қайторолмайди - бунга ўргатилмаган.
Дахшат ичида чидаб ўтиради, ҳали кўп чидайди, қатъият ва қаттиқлик билан "йўқ, қўлингни торт" дейиш ўрнига...!!
Яхши қиз фақат беш баҳога ўқийди, тўрт унинг учун фожеа. Ўқиш давомида у шунчалик атрофдагиларни фикрига қарам бўлиб борадики, ҳаётининг қолган қисмини ҳам, одатга кўра, асабий кутиш билан ўтказади: қани бошқалар мени қандай баҳолашаркан? Мен ҳақимда нима деб ўйлашаркан? Мени яхши деб ҳисоблашармикан?
Қизча худди мактабдагидек ҳаётдан ҳам беш баҳо олишга интилади. Лекин катталарнинг дунёси бошқача тузилган, у мақтовларга хасис ва муштларга сахий.
Қизча азоб чекади, тинчлантирувчи дорилар қабул қила бошлайди, ёки ундан ҳам кучлироқ бирор нимани...
Яхши қиз атрофдагилар учун қулай бўлишга уринади, энг қулай, ҳаттоки кийилавериб увадаси чиққан шиппакдан ҳам қулайроқ.
Ўзини қурбон қилиш эвазига ҳаммани кўнглини кўтариб, ғамхўрлик қилади. Фақат бу қурбонликни нафақат қадрига етишмайди, балки кучсизлик белгиси деб ҳам хисоблашади. Ва ундан ҳеч тортинмай фойдаланишади.
Мукаммал қурбонлик орзусидаги қанчадан қанча яхши, номусли, тарбияли қизларга ишёқмас, текинхўр, альфонс эрлар насиб қилади.
Бундай эрлар, хотинларини фақат хўрлайди, уради, истаса памперс едиради, чунки, "яхши қиз" уни ташлаб кетиб уйига бир кун ҳам сиғмаслигини жуда яхши билади!
Яхши қиз сабр қилишга ўргатилган. Ўзининг арзимас муаммолари билан катталарни безовта қилмасликка ўргатилган.
Итоаткорлик билан унга эътибор беришларини кутишга ўргатилган.
У шунчалик сабр қилишга кўникадики, йўқ жойдан азоб - уқубат топиш - унинг иккиламчи хулқ - атворига, ҳаёт тарзига айланади.
Масалан, йиллар давомида ноқулай ўриндан, бўйни-ю бели зирқираб оғриса ҳам, янги ётоқ сотиб олишга жуърати етмайди. Шунчаки, изтироб чекиш ҳаётий эҳтиёжига айланган.
Яхши фарзандга эга бўлиш катталар учун жуда қулай. Яхши фарзандлар териб қўйилган тувакдаги гуллардек кўзни қувонтиради.
Лекин афсуски ҳаётда "яхши" бўлиш жуда ёмон. Кейин "яхшиликдан" узоқ ва қийинчилик билан халос бўлишга тўғри келади.
Шунинг учун, қўйинг майли, улар қулай бўлишмасин.
Бироқ довюрак, ўзи учун туриб бероладиган, ўз хоҳишларини, истакларини ва чегарасини аниқ биладиган бўлишсин!
Ўз баҳосини ўқитувчиси ёки бировнинг нигоҳига қараб эмас, ўзлари белгилайдиган бўлишсин.
Майли, керак бўлса, қўполлик қилиб, ўз ҳақини талаб қилишсин!
Майли, яхши бўлишмасин!
Фақат, фақат бахтли бўлишсин...
Ким билан бўлса ҳам...
Қачон бўлса ҳам...
@PSIXOLOGIYA_369 ✅️