Ҳиндистон хавфсизлик кучлари Чхаттисгарх штатида 30 дан ортиқ маоист қўзғолончиларни йўқ қилди
Хавфсизлик кучлари ва қўзғолончилар ўртасида тўқнашув ўрмон ҳудудларида содир бўлган. Ҳиндистон полицияси маълумотига кўра, жами 31 қўзғолончи ва тўрт нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган. Бу Ҳиндистонда 1967 йилда бошланган маоист қўзғолонидан буён энг қонли ҳодисалардан бири бўлди. Айни вақтда полиция тўқнашув содир бўлган ҳудудни текширишда давом этмоқда.
Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шах ҳукумат 2026 йилга қадар маоистлар қўзғолонини бостиришни режалаштираётганини билдирган. У хавфсизлик кучлари ўтказган амалиётни "катта муваффақият" деб атади.
Маоистлар ўз марксистик ғояларини ҳимоя қилиб келади, улар кейинги йилларда Ҳиндистоннинг 28 штатидан 14 тасида фаоллашиб қолган. Қўзғолончилар асосан ўрмонларда яшириниб, полиция ва ҳукумат вакилларига ҳужум қилишади.