#Хорижда
Бенну астероидида ҳаётнинг пайдо бўлиши учун асосий элементлар топилди
OSIRIS-REx зонди томонидан тўпланган намуналар ердан ташқаридаги ҳаёт мавжудлигини исботламайди, бироқ улар зарур шарт-шароитлар ва материаллар эрта қуёш тизимида кенг тарқалганлигини кўрсатади, деди NASA.
Бу кашфиёт бошқа сайёралар ва ойларда ҳаёт топиш эҳтимолини оширади. Беннуда Ердаги оқсилларни яратишда иштирок этадиган 20 та аминокислотадан 14 таси топилган. Шунингдек, улар ДНК ва РНКда мавжуд бўлган барча 5 азотли асосларни топдилар. Топилмалар Қуёшдан узоқда жойлашган космик объектлар ҳаётнинг пайдо бўлиши учун муҳим "хом ашё" манбаи бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Беннудан олинган намунада шўр сувнинг буғланиши пайтида ҳосил бўладиган 11 та минерал топилган. Шунга ўхшаш шўр сувлар бутун қуёш тизимида учрайди.
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/ANDIJAN_TIMES