S
SHER
Репост из: Jizzax viloyati hokimi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах шаҳрининг Наврўз ва Боғишамол маҳаллаларидаги муаммолар ўрганилди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг топшириғи асосида ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, Жиззах шаҳрида маҳаллий аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Наврўз ва Боғишамол маҳаллаларида мавжуд муаммолар ўрганилди.
Наврўз маҳалласидаги муаммолар
Наврўз маҳалласида аҳоли яшаш жойлари ва ҳудуднинг умумий ҳолати ўрганилганда, бир қатор камчиликлар аниқланди.
Хусусан, ободонлаштириш ишларига эҳтиёж юқори бўлиб, қаровсиз ҳолда қолган бинолар ҳам борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, маҳаллада жойлашган 3-сон Оилавий поликлиникада ҳам бир қанча муаммолар мавжуд эканлиги қайд этилди.
Хусусан, 3—оилавий поликлиникада ҳамшуралар кийим алмаштириш хонаси таъмирталаб, бетартиб ва зах эканлиги танқид қилинди. Чиқиндилар тўпланиб қолгани ва омборхонанинг ҳам бетартиб эканлиги танқид қилинди.
Боғишамол маҳалласидаги ҳолат
Боғишамол маҳалласида ҳам аҳвол таҳлил қилинди. Ушбу ҳудудда чиқиндилар тўпланиб қолгани, санитария ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг таъмирталаб эканлиги аниқланди.
Мутасаддилар мазкур муаммоларни ҳал этиш учун тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган ишлар олиб борилишини маълум қилдилар.
Ҳудудларда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича таклифлар билдирилди.
Шаҳар аҳолиси ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаётгани ва маҳаллаларни обод қилиш бўйича амалий қадамлар ташланиши кутилмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi