Репост из: ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
У миқ этмади. Вақт ўтиб, барча кийимларини ўзи олиб кетганини, тилла узук ва “брослет”ларидан ҳам ажраганини билдим. Айтмаслигини билиб сўрамадим ҳам.
— Ажрашаман, ойи, — деди у.
Ўзим ҳам бу балолардан тезроқ қутилишни ўйлаб, рози бўлдим. Ариза беришга келган келинимни танимасам денг: қимматбаҳо ва ўта замонавий кийимда, машинада...
Оддий оиланинг қизи бўлса, буларни ким олиб берган бўлиши мумкин? Ҳаммасини англагандек бўлдим. Музладим. Наҳот, у юзини “ёруғ”, йўлини “очиқ” қилиб олиш учун ўғлимдан фойдаланди?
Гумон — иймондан айиради. Бирдан ёмон хаёлга бормай, дея бир танишимнинг ўғлидан илтимос қилдим:
— Сиз ҳужжатлар билан ишлайсиз-ку. Илтимос, келинимни суриштириб беринг.
Суриштирув кўпга бормади.
— Келинингиз тўйларидан ўн кун аввал ўз номига уй олган. Унинг номида уй ва машина бор. Менимча, унга хуштори олиб берган... — деди у дилимни тилкалаб.
Ўша кундан буён ўзимга кела олмайман. Менинг, ўғлимнинг гуноҳи нима эди? Нега бизнинг бошимизга бу савдолар тушди? Не-не орзу-ниятларда келин қилгандим. Бу дардни ортиқ ичимга ютолмайман. Юрагимда сақлаб юролмайман. Азизлар, фарзандингизнинг бошини боғлашдан аввал яхшилаб суриштиринг. Ота-боболаримиз бекорга етти пуштини суриштирмаган экан. Менга ўхшаб куйиб қолманг...
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
КАЙНОНАЛАР МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag