Репост из: EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқандда блогер-косметолог аёл бинонинг 8-қаватидан тушиб кетиб вафот этди
12 декабр куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 23 ёшли косметолог-блогер аёл 8-қаватдан тушиб кетиб вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, аёлнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳуманинг ўлими юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Қўшимча қилинишича, текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Шунингдек, текшириш давомида ижтимоий тармоқларда билдирилаётган важлар ҳам ўрганиб чиқилиши маълум қилинди.
Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live