ДМ
Дильфуза Миразизова (dentist)
Репост из: Врачи Узбекистана
Аччиқ юмор...
ТТА (Тошкент Тиббиёт академияси) кафедрасида ишлайдиган бир ходим сочини олаётган сартарош сўрабди:
- Нега тиббиётда таълим тизимимиз борган сари ёмонлашиб кетмоқда?
Кафедрада ишлайдиган ходим озгина ўйланиб жавоб берибди:
- Тасаввур қилинг, соч олиш учун ишлатадиган ҳар бир инструментингизни қўлланилишини ёзма шаклда исботлашингиз ва тушунтиришингиз керак, хар бир одамнинг сочини олиш бўйича кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик, 3 йиллик, 5 йиллик режалар ва истиқбол режаларингизни тузишингиз лозим, сочни ювиш тартибини, шампунь ва бошқа соч учун косметик моддаларни изохлаб ёзма ҳисобот тайёрлашингиз керак. Бу ишлардан ташқари сизнинг статусингизни белгилаш “Бош ювиш ва сочга эътибор” каби мавзуларда маъруза қилиш ҳамда “Соч олдириш ахборот технологиялари шароитида тарихий урф” мавзусидаги семинар ва конференциялардаги чиқишларингизга мижозларингизнинг фикр-мулоҳазалари, тақризлари асосида белгиланади. Юқоридагиларнинг қарори асосида ўткир тиғли қайчидан фойдаланиш таъқиқланади.
Ҳар ойда бир неча марта назоратга миссия келади. Ҳар бир мижоз билан “аввалги ва кейинги ҳолат” ҳақида сельфи қилиб, расм чиқариб, уни хисоботга қўшиб тикиб, комиссияга топширасиз ва бу ҳақиқат эканлигини оғзаки суҳбат ўзингиз ёки салон раҳбари билан бирга исботлаб беришингиз керак. Даврий равишда хар бир мижозингиз ва қўшниларингизнинг коммунал тўловларини тўлашаётганлиги ҳақида маълумотномаларини тўплаб, топшириб боришингиз керак.
Яна баъзида мижозларингизнинг уйига бориб, уларнинг сочлари яхши ўсаётганлигини, муаммолари йўқлигини, ҳеч қандай психологик ёрдам керакмаслигини сўрашингиз керак.
Яна ойда бир неча марта ихтиёрий равишда кўча супуришга, йўл четларини ва дарахтларни оқлашга чиқишингиз керак. Йилда бир марта металолом ва пахта йиғиш мавсумида иштирок этишингиз керак.
Ундан кейин ишдан бўш вақтингизда яна .....
- ТЎХТАНГ, ЕТАДИ! Сочни қачон оламан? - дебди😆
Манба: канал аъзолари томонидан юборилди.
Врачи Узбекистана