Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тасвир_ва_таассурот
18 иштирокчи
Моҳинур Хазратулло қизи
***
Водий тарафларни эсламай бўлмас,
Ишқни қон-қонингга қориб боради.
Қува томонларда мени соғиниб,
Анорлар кўксини ёриб боради.
Силкитар елпиғич япроқларини
Мажнунтоллар кутиб кўзлари толган.
Куз. Қишлоқ. Шаҳардан болам келар деб
Тилла япроқларга беланиб олган.
Укамга ўхшайди суюнчи сўраб
Ҳар бир дарвозага югурган шамол.
Бироқ сезилмади сенга ташрифим
Сендан кетмоқлигим бермасми завол
Тез чиқиб кетаман араз ургандай,
Кўксим чок-чокидан сўкилар эди.
Қол деб оёғимга ҳув дарахтларнинг
Тилла япроқлари тўкилар эди.
Аммо тўкилмади дилингдаги сўз...
Шоҳсанам Нишонова
2016
18 иштирокчи
Моҳинур Хазратулло қизи
***
Водий тарафларни эсламай бўлмас,
Ишқни қон-қонингга қориб боради.
Қува томонларда мени соғиниб,
Анорлар кўксини ёриб боради.
Силкитар елпиғич япроқларини
Мажнунтоллар кутиб кўзлари толган.
Куз. Қишлоқ. Шаҳардан болам келар деб
Тилла япроқларга беланиб олган.
Укамга ўхшайди суюнчи сўраб
Ҳар бир дарвозага югурган шамол.
Бироқ сезилмади сенга ташрифим
Сендан кетмоқлигим бермасми завол
Тез чиқиб кетаман араз ургандай,
Кўксим чок-чокидан сўкилар эди.
Қол деб оёғимга ҳув дарахтларнинг
Тилла япроқлари тўкилар эди.
Аммо тўкилмади дилингдаги сўз...
Шоҳсанам Нишонова
2016