Yuridik Klinika


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️ МУҲИМ

❗️ДЕҲҚОНЧИЛИК УЧУН ЕРЛАР АҲОЛИГА 30 ЙИЛГА ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 10.09.2022 йил кунги ПҚ-373-сон “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган

➖ Қарорга кўра, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2023 — 2025 йилларда 120 минг гектар экин майдонларини аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш белгиланган.

❗️Мазкур экин майдонлари 30 йил муддатга:

🟢 сув таъминоти яхши бўлган ерлардан
– Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;

🟢 кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

❗️“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалиги учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёзлар бир йилга сақлаб қолинади.


Мурожаат учун
:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌АЖРИМ УЧУН БЕРИЛГАН АРИЗА РАД ЭТИЛСА СУДГА ЯНА ҚАЙТА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?

Оила кодексининг 40-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

Мазкур кодекснинг 41-моддасига асосан агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.

❗️Қаранг:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-бандига асосан судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).

Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди.

❗️Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади.

Демак, берилган муддат тугаган бўлса сиз никоҳдан ажратиш бўйича такрорий даъво аризаси билан судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌АЙРИМ КАСАЛЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАР УЧУН БОҒЧА ПУЛИ ТЎЛАНМАЙДИ

⚡️САВОЛ:
Қандай касаллиги бўлган болалар учун боғча пули тўланмайди ?

⚡️ЖАВОБ:
2016 йилдаги "Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга илова қилиб келтирилган рўйхатга кўра,

қуйидаги касаллиги мавжуд бўлган болалар учун боғча пули тўланмайди:

✔️ нутқидаги оғир нуқсонлар;

✔️ эшитишдаги оғир нуқсонлар;

✔️ кўришдаги оғир нуқсонлар;

✔️ Таянч-ҳаракат аппарати бузилиши;

✔️ психик ривожланишдаги нуқсонлар;

✔️ Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар;

✔️ Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌ҲОДИМЛАРГА ОЙЛИК ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ

Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан,

👆Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

📃Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

👉Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида, яъни ўша кундан олдин тўлаб берилиши керак.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌БАНКЛАР КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ ШАРТЛАРИНИ БИР ТАРАФЛАМА ЎЗГАРТИРИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!

📃 ЎРҚ-580-сон "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонуннинг 62-моддасига кўра;

➖ Банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

✏️ Йиллик фоизимиз 60 эди бошқа банкларда 80 экан, ломбардларда 90 экан. Бўлди, шу ойдан бошлаб олган кредитингиз учун Сиз хам 60 эмас 80% дан фоиз тўлайсиз деб ёки шарномамиз муддати 3 йиллик эди вазият ўзгарди. Икки йилда кредитни ёпишингиз керак деб шарт қўйишга ва шундай шартларни бир тарафлама шартномага киритишга банклар ҳақли эмас

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ҲУДУДЛАРНИ ТОЗАЛАШ ИШЛАРИГА КИМЛАР МАСЪУЛ ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2018 йилдаги 787-сон қарорига кўра,

➖ Ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларига қуйидагилар масьул этиб белгиланган:

🟢 ободонлаштириш объектларида шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари;

🟢 кўп квартирали уйлар атрофида – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар;

🟢 якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ерларида – жисмоний ва юридик шахслар;

🟢 автомобиль йўллари ва су
нъий йўл иншоотларида ажратилган ерда – ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;

🟢 темир йўлларда ажратилган ерда – темир йўл т
ашкилотлари;

🟢 бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда – бозорлар маъмурияти;

🟢 жамоат транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида объект эгалари;

🟢 савдо дўконл
ари ёки бошқа савдо нуқталарига, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда – шу соҳадаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


УЙИМНИ СОТИШ УЧУН АЁЛИМНИ РОЗИЛИГИ КЕРАКМИ?

Оила кодексининг 24-моддасига асосан эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.

Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 22-бандига асосан агар оилавий муносабатлар ва умумий хўжалик юритилиши амалда тугагандан сўнг эр-хотин биргаликда мулк орттиришмаган бўлса, суд ОК 27-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, ҳар бир эр ёки хотин томонидан улар алоҳида яшаган даврда топилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан умумий хўжалик юритилиши тўхтатилган вақтга қадар топилган мол-мулкни бўлиши мумкин.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Оила кодексининг 47 моддасига кўра никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилади.

Демак, бу вазиятда хотини эри билан бирга нотриусга бориб розилик хати (мулкни тасарруф этишга қаршилиги йўқлиги ҳақида) ёзиб берса бўлди.

Мурожаат учун
:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️НИКОҲ ТУЗИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР

📄 Оила кодексининг 16-моддасига кўра,

➖ қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:

👉 никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса; (Яъни бошқаси билан қонуний никоҳи узилмаган бўлса)

👉 никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

👉 никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик  сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ФАОЛ АЪЗОЛАРИ БЎЛГАН АЙРИМ ТАЛАБАЛАРНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИНИ 35 ФОИЗИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 ПФ-5106-сон Президент фармонига асосан,

➖ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига фанларни ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контрактининг 35 фоизи тўлаб берилади


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ЕТИМ ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАНДА УЛАРГА 50 ФОИЗ КЎПРОҚ СТИПЕНДИЯ БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 09.08.2021 йил кунги ПҚ-5216-сон қарорига кўра,

➖ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

✅ Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 700 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

✅ Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ИСТЪЕМОЛИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йил кунги 204-сон қарори қабул қилинган.

▪️Қарорга кўра:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи хамда ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар тоифасидаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади ва мазкур эҳтиёжманд оилалар учун иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:

✅ Ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

❗️Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

✅ табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

✅ электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРНИ ЯШИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ!

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддасига кўра,

➖ бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мурожаат учун
:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌ТАЪЛИМ КРЕДИТИ КИМЛАРГА БЕРТЛАДИ ВА ҚАНДАЙ АРИЗА ТОПШИРИЛАДИ?

⚡️Таълим кредитлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон🇺🇿 фуқароси бўлган талабаларга берилади.

🔖Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий veb-saytida эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

✍ариза;
📑тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
📄таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
📜“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар фарзандлари учун тасдиқловчи маълумотнома;
📃биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

👆Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

ТАЛАБАЛАРГА жўнатиб қўямиз...

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️Мактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланади

Мактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланади. Бу ҳақда кеча, 28 август куни  Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуман давомида журналистлар мактабларда ота-оналардан мажбурий ундириладиган фонд пули ҳақида сўраган. Ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев қуйидагича жавоб берди:
“Бюджетдан ташқари маблағ ишлатган мактаблар бор. Ўша элементар хизматни мактабнинг ўзига кўчириб, яъни қўшимча пуллик дарсларни йўлга қўйиб, ўқитувчиларга устама пули тўлаётган мактаблар мавжуд. Маҳаллий бюджет ҳозирда 10 мингдан зиёд мактабларни қоплаяпти десак ёлғон гапирган бўламиз. Синф  ва мактаб фондига пул йиғиш нотўғри. Агарда шундай ҳолат кузатилса, бизнинг ишонч телефонларимизга мурожаат қилишингиз мумкин”, дейди вазир ўринбосари.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ТАЛАБА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛАДИ ?

📄 Ҳукуматнинг 20.06.2017 йил кунги 393-сон қарорига кўра,

✔️ талабалар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлатилади.

➖ ўз хоҳишига биноан;

➖ ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

➖ Ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;

➖ бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

➖ ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

➖ талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

➖ суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда;

➖ вафот этганлиги сабабли


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


🇺🇿Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин!

Тинчлигимизга кўз тегмасин Илоҳим!

Yuridik Klinika


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам салюти

Yuridik Klinika


ПЛАСТИК КАРТАМДАН НОҚОНУНИЙ ПУЛ ЕЧИЛМОҚДА. НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?

картани блокировка қилиш. Бу ҳолатларда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш (қўнғироқ қилиш) тавсия этилади.

   ✅ банкка мурожаат қилиш. Агар йўқолган карта орқали пул маблағлари ечиб олинган бўлса, у ҳолда пул ўтказмасини бекор қилиш ҳақида ариза билан банкка мурожаат қилиш керак. Аризада барча ҳолатларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

    ✅ ҳуқуқни мухофаза қилувчи ораганларга мурожаат қилиш. Иккинчи босқичга параллел равишда, ички ишлар органларига банк картасидан пул маблағларининг ўғирланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилиш тавсия этилади. Аризада барча шароитларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

    ✅ судга даъво аризаси киритиш.
Агар банк ҳисобдан ноқонуний ечиб олинган маблағларни қайтариш талабини рад этган бўлса, судга мурожаат қилинг. Етарли асослар мавжуд бўлганда жабрланувчи ўз маблағларини қайтариши мумкин.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌎Мустақиллик шукуҳи

⭐️“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”

🇺🇿Жонажон ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!


👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ЭР-ХОТИН НИКОҲДАН АЖРАТИЛАЁТГАНИДА СУД ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК ?

📄Оила кодексининг 44-моддасига асосан,

⚡️ Эр-хотин никоҳдан суд тартибида аж
ратилаётганда суд:

▪️никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши;

▪️вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши;

▪️эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши;

▪️эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу таъминот миқдорини белгилаши шарт.

✔️ Мол-мулкни бўлиш учинчи шахсларнинг манфаатига дахлдор бўлган ҳолларда суд мол-мулкни бўлиш талабини алоҳида иш юритиш учун ажратади.

❗️Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika

Показано 20 последних публикаций.