Yuridik Klinika


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


📄Иш ҳақидан қанча миқдорда ушлаб қолишга йўл қўйилади?

🟣Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг эллик фоизидан ошиши мумкин эмас.

🟣Алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо тайинланганда ходимнинг иш ҳақидан етмиш фоизигача ушлаб қолишга йўл қўйилади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


⚡️Тадбиркорларни хурсанд қиладиган Президент фармони имзоланди

“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

➖жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

🗓Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

❌2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:

➖фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
➖давоми....бор



Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ПЕДАГОГЛАР ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ ТАҚИҚЛАНАДИ

📃 "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги ЎРҚ-901-сон Қонуннинг 5-моддасига асосан,

➖ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️КИМЛАР СУДЛАНГАН ХИСОБЛАНАДИ ?

📃 Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра,

➖Судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.

❗️Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.

➖ Судланганлик мазкур Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва шахс янги жиноят содир этгандагина ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади.

➖ Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.

❗️Жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят деб ҳисобланмайдиган тақдирда, шунингдек содир қилинган жиноят учун тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб

✅ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 1 ОЙЛИК АРМИЯ ПУЛИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📄 1 ойлик армия тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 15-илова қилиб келтирилган схемага кўра субсидия шаклида тўланади.

❗️Ҳош, бу имкониятдан фойдаланаман деган талабгор нима қилиши керак ?

1) ➖ Бунинг учун талабгор, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мудофаа ишлари бўлими билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

2) ➖ Васийлик кенгаши 3 иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3) ➖ Маҳалладаги ёшлар етакчиси 5 иш куни ичида талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида тавсияномани ёки уни рад этиш ҳақида асослантирилган ҳабарномани Васийлик кенгашига юборади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси армия тўлови учун субсидия бериш ёки рад этиш ҳақида Васийлик кенгашига хабар бермаса ёки бундай субсидия беришни асоссиз рад этиб юборса Васийлик кенгашининг ўзи талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида қарор чиқаради ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

4) ➖ Ҳокимлик томонидан Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори асосида талабгорнинг 1 ойлик армия тўлови туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ЯНГИ ИШ БОШЛАГАН ШИФОКОРЛАРГА 1 000 000 СЎМГАЧА УСТАМА БЕРИЛАДИ

📄 16.01.2023 йил кунги 3416-сон Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган

❗️ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

1) ✅ 75
фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

2) ✅ 25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.

❗️Биринчи тоифада кўрсатилган 75 фоизлик улушдан янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар берилади


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️АДОЛАТСИЗ ХУКМ ЧИҚАРГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР

📄 Жиноят кодексининг 231-моддасига кўра,

➖ олдиндан била туриб, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш ➖ 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ПЕНСИЯМДАН ҚИРҚИБ ТАШЛАДИ..

⚡️САВОЛ:
Мен бундан икки йил олдин пенсияга чиққанман. Пенсиям 900 минг сўмдан ошиқроқ. Яқинда Пенсия жамғармаси ҳодимлари мени чақириб Сизга ортиқча пенсия тўлаб юборилган, энди пенсиянгиздан қирқамиз деб қўлимга битта қарор берди. Улар шунга ҳақлими, ўзи қандай ҳолатда пенсиядан қирқиш мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 65-моддасига кўра, пенсиялардан чегирмалар:

➖ суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;

➖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан — пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин деб кўрсатилган.

✏️ Юқорида кўрсатилган асос ва сабаблар билан пенсия олувчиларнинг пенсияларидан ҳар ойда 50 фоизгача миқдорда чегириб қолиниши мумкин. Сиз Сизни қўлингизга қарорни берган ҳодимдан қарорни изоҳлаб беришини хам талаб қилинг! Қачон ортиқча тўланган, қанча ортиқча тўланган, ростдан хам ортиқча тўланганми ўзи деган масалаларга ойдинлик киритиб бериши керак у. Агар ўша қарордан шубҳангиз ёки қарорга эътирозингиз бўлса прокуратура органларига ёки бевосита судга мурожаат қилинг!


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН АҲОЛИГА БИЗНЕС ТАШАББУСЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 02.04.2024 йил кунги ПҚ-149-сон Президент Қарори қабул қилинган

➖Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган, бироқ асосий иш жойига эга бўлмаган шахсларга қуйидагича ажратилиши белгиланган:

✅ 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

✅ ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

✅ 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Қандай ҳолларда таълим муассасаси ҳодимларига моддий ёрдам берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига асосан,

➖ умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши: (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)

1) ➖ вафот этганда;

2)
оғир касалликка чалинганда;

3)
ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.


Мурожаат учун
:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


⚡️АБДУЛЛА АРИПОВ ЯНА БОШ ВАЗИР БЎЛДИ

➖ Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

⚡️Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

✅ Президент Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

✏️ Тўғри, депутатлар номзодни рад қилиши хам мумкин лекин, жуда катта эҳтимол билан ундай бўлмайди..

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ УЧУН ДАРОМАД АНИҚЛАНАЁТГАНИДА ОИЛА ТАРКИБИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;

Болалар нафақасига ариза берган оилани даромадини аниқлашда оила таркибига қайнота қайнона хам киритиладими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар, ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

✏️ Соддароқ айтганда, болалар нафақаси тайинланиши учун даромад аниқланаётган вақтда оила таркибига ота-она ва болалар киритилади бўлди. Қайнота, қайнона, бирга яшайдиган овсин хамда қайноға, Ойсара опани қизи Жумагул ва бошқалар даромад аниқланаётган вақтда оила таркибига киритилмаслиги керак..


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРЛАРИ

📃 Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан,

ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимни ишлаб келаётган жойидаги иш стажига боғлиқ бўлиб, қуйидаги миқдорлардан:

✅ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

✅ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

✅ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

✅ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

✅ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ БЕЛГИЛАНГАН

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

➖ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга, яъни бирйўла ундирувчига тўлаб беришга йўналтирилади.

✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

✏️ Айтайлик алимент тўловчи алимент қарзини тўламай юрипти хамда у алиментни тўламаганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан жиноий жавобгарлик белгиланди. Манашундай ҳолатда алимент тўловчининг алиментдан қанча қарзи бўладиган бўлса ўша қарзларнинг хаммаси юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига бирданига тўлаб берилиши керак. Кейинчалик алиментчининг ўзидан ундириладиган алиментлар ушбу жамғарманинг хисобига тушаверади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️Эндиликда мулътирадарлар қайд этган ҳуқуқбузарликлар 48 соат ичида ваколатли органга юборилмаса маъмурий иш юритилмайди

📃 28.10.2024 йил кунги ЎРҚ-985-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилган

➖ Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланган.

✏️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмайди дегани нима дегани ?

➖ Бу дегани махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар манашу 48 соат ичида жарима солиш тўғрисида қарор чиқарадиган органга юборилмаса содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима қўлланилмайди деган гап.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ГАЗ ХИСОБЛАГИЧНИ ПЛОМБАСИНИ БУЗГАН ШАХСГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ ?

⚡️Савол;
Мен хўжалигимдаги газни қайта ёқаман деб газ хисоблагични пломбасини бузиб қўйдим. Бунинг учун менга қанча жарима қўлланилиши мумкин ?

⚡️Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига кўра,

➖ Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Агар Сизни қилмишингиз юқоридаги каби ноқонуний ҳаракатни амалга ошириш учун қастдан пломбани бузишга қаратилган деб топилса, Сизга БХМнинг 10 дан 15 бараваригача жарима қўлланилиши мумкин.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 750 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,

➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️БИРОВНИНГ МУЛКИГА ЗАРАР ЕТКАЗИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТИ

⚡️САВОЛ;
Менинг мулкимга бошқа бир шахс томонидан атайлаб зарар етказилди. Энди ўша шахсга қонун бўйича қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61 прим 2-моддасига кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (3 750 000 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (11 250 000 сўм)гача бўлган миқдор,

👉 Кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз баравари (37 500 000 сўм) гача бўлган миқдор тушунилади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙДА 15 ЙИЛ УЗЛУКСИЗ ЯШАГАН ШАХС ЎША УЙГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,


➖мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika

Показано 20 последних публикаций.