Репост из: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазонга 4️⃣0️⃣ кун қолди...
Ражаб ойида экилган уруғлар Рамазонда мева беради. Бу йилги Рамазонни қандай ўтказмоқчисиз?
✅Кунларни рўзадор, тилларингиз зикрда, ўзингиз тоатда, садақаю эҳсонлар биланми?
✅Тунларни Қуръон тиловати ва таҳажжуд намозлари биланми?
У ҳолда ушбу ибодатларга нафсингизни одатлантиришингиз керак. Қай бирида оқсасангиз, шуни кўпайтиринг, бардавом бўлинг. Ахир Ражаб ҳам охирлаб қолди. Фурсатни ғанимат билинг.
Бунинг учун бизга бир дуо ёрдам беради.
Росулуллоҳ ﷺ Муоз ибн Жабални қўлларидан тутиб:
- Эй Муоз, Аллоҳга қасамки мен сизни яхши кўраман,- дедилар.
- Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни яхши кўраман,- дедилар Муоз ибн Жабал ҳам.
- Эй Муоз, ҳар намозни охирида: "Аллоҳим, менга ўзингни зикр қилишликка, шукр қилишликка ҳамда гўзал ибодат қилишликка ёрдам бер", дейишни унутманг,- дедилар Росулуллоҳ ﷺ.
✅ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ
✍️Аллоҳумма аъинни аъла зикрика ва шукрика ва ҳусни иъбаадатик.
Дуонинг ўқилишини бу ердан тинглаб ёдласангиз бўлади👇
https://t.me/sahihduolardan/597
Тезроқ бу дуони ўрганиб, уни намозларда, куну- тунларингизда кўпайтиринг, ахир Рамазонга 40 кун қолди.