Vodiy24.uz | Расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Vodiy24.uz интернет-сайти
расмий ОАВ, гувоҳнома № 1261
Telegram: t.me/vodiy24official
Facebook: fb.com/vodiy24.uz
Instagram: instagram.com/vodiy24_uz
YouTube: https://www.youtube.com/@Vodiy24uz
Мурожаат учун: @Vodiy24_murojaat_bot @muqtadir_70
976250770

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Андижонда аёлнинг бармоғига икки дона кумуш узуклари устма-уст тушиб сиқилиб қолди

ФВБ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқаронинг бармоғига шикаст етказмасдан узукларни чиқариб олдилар.

Фуқаронинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шифохонадан уйига жавоб бериб юборилган.

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Алимент тўламасдан қочиб юрган эр шаръий никоҳдаги хотинининг ётоқхонасидан топилди

МИБ ходимлари эркакни қидириб унинг уйига боришганида у уйдаги ётоқхонада ухлаб ётган пайтида ушланди.

Батафсил:👉 https://vodiy24.uz/oz/blog/3631

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Транспорт хизмати соҳасида рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Автомобил транспортида ташувларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Транспорт назорати инспекцияси Автомобил транспортида назорат Фарғона вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда қўшма рейд тадбирларини олиб борилмоқда.

Маълумот учун, республиканинг барча ҳудудларида “Биз автомобил йўллари тармоғининг соз ҳолатда сақланиши тарафдоримиз” шиори остида назорат тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

Тўлиқ видео: 👉https://youtu.be/RKuKWLarKdY?si=DUFsE1f22OQmsVXj

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Лавозимга тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонмоқда. У Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган Омонбоева давлат раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Сиздан “дух” олдик”, дегани билан жамоатчилик эътиборига тушганди.

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ветнам давлатида "Йил ўқитувчиси" танлови ғолиби Риштонлик Достонбек Сиддиқовнинг босиб ўтган зиналари билан танишамиз.

Ўзининг иқтидори ва билимлари билан лол қолдирган Риштонлик Достонбек зиёлилар оиласида таваллуд топган. Ёшлигидан китоб мутолаа қилишни хуш кўрган қаҳрамонимиз, бугунги кунда чет эл ўқувчиларига инглиз тилидан сабоқ бериб келмоқда.

Vodiy 24.uz расмий канали


Фаластинлик фотожурналист World Press Photo танловида “Йилнинг энг яхши фотосурати” номинацияси ғолиби бўлди

Танловда ғолиб бўлган сурат 17-октябр куни Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида, Носир касалхонасидаги ўликхонада олинган.

Урушлар, сиёсий ўйинлар халқ бошига ташвиш олиб келаверади. Тинчлик, хотиржамлик - улкан бахт...

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Риштонлик боксчи отасига машина совға қилди

Яқинда Тошкентда бокс бўйича ўтказилган “IBA champions night” оқшомида жанг қилиб, ғалабага эришган Асадхўжа Мўйдинхўжаев отасига машина совға қилди.

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ЙПХ ходими Дамасни тўхтатганда ундан нақд 15 нафар йўловчи тушиб келган

Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалдаги қонунчилик доирасида чора кўрилган.

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Юлдашев!

Фарғона вилояти Учкуприк тумани "Катта қоракўл" МФЙ Катта қоракўл қишлоғида жойлашган ичимлик суви қудуғи химоя ҳудудига қурилган мукаммал қурилиш (девор)ни, туман масъуллари томонидан ноқонуний бўлса ҳам қонуний чора кўришни пайсалга солмоқда.

"Хомий" ноқонуний қурилишни фуқаролар эътирозидан кейин хомийлик асосида қилдим, деб келмоқда.

Туман масъуллари қурилиш мақсади ва эътироз билдираётган фуқароларни мақсадини тўғри баҳоламай келмоқда. Шу сабабли ҳолат тобора жидийлашиб бормоқда.

Фуқаролар ва хомий ўртасидаги низо тегишлича ҳал этилмаётгани учун ҳолат табора оғир жиноятга қараб олиб бормоқда.

Ҳурматли Бош прокурор сиздан илтимос, Учкуприк тумани прокурорининг ҳолатга нисбатан  харакатсизлигига қонуний баҳо беришингизни сўрайман.

Йўлчибой Исмоилов

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Бувайда туманида чумчуқ гўшти пиширилаётгани айтилган ошхона ўрганилди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида жойлашган "Чумчуқ ошхона Додҳо" номи билан фаолият олиб борган ошхона аниқланган бўлиб Миллий гвардия ходимлари ҳамда экология мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу ошхона қишда фаолият юритган бўлиб Instagram тармоғига жойланган хабар 2023 йилда қўйилгани маълум бўлди. Ишчи гуруҳ ходимлари ва экология инспекторлари ошхонани кўздан кечирганида, чумчуқ гўшти йўқлиги, ғоз ва курка гўштлари борлиги аниқланди. Ошхона эгасига табиатга зарар етказишни ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди, дейилади хабарда.

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


"Аёлим фарзандим билан қўлимда жон берди" — Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл анитибиотик инъекция ортидан вафот этди

Бўстонлиқ туманида 29 ёшли аёл ва унинг 7,5 ойлик ҳомиласи анитибиотик инъекция қабули ортидан нобуд бўлгани айтилмоқда. Марҳуманинг эри аёлига рухсат этилмаган аллергия берувчи дори ёзиб берилганини таъкидлади. У «аёлнинг соғлиғига беэътибор бўлганларга» қонуний чора кўришни сўрамоқда.

2024 йилнинг 15 апрель куни Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимида 29 ёшли ҳомиладор аёл ва унинг бўлажак фарзанди вафот этди.

Тошкент вилояти прокурори ёрдамчиси Асатулла Фатҳуллаев ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ишларини бошлаганини маълум қилди. Унинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Millar теледастури марҳуманинг опаси ва турмуш ўртоғи билан уюштирилган видеосуҳбатни эълон қилди.

Тиббиёт дафтарида ёзилганига қарамай, унга аллергия берадиган дорини ёзиб беришган

«2023 йил 24 августда оила қурганмиз. Аёлим ҳомиладор бўлди. Апрелда марказий шифохонага бордик, гинеколог аёлимни кўриб, баданингиз, қўлингизда озгина шиш, сув йиғилиши бор, сизни назоратга оламиз, деб айтди. Мен ўз ишларим билан шаҳарга кетдим… Тиббиёт дафтарида унга аллергия берадиган уколлар мутлақо қилинмаслиги кераклиги ҳақидаги эслатмалар ёзилган. Шунга қарамай, аллергия берадиган дорини аёлимга ёзиб беришган», — деди марҳуманинг эри.

Аёлнинг опаси: «Агар ётмасанг, бола ичингда димиқиб қолади», дейишибди. «Докторлар унга дори ёзиб берган. Рецептни олиб қарасам антибиотик экан. Дорини бериб, бундан аллергиянг бор, деб айтдим. У «проба» (синов) қилишар экан, олмасам бўлмас экан, деди. Ҳеч қаери оғримаётганини айтганди. Менга синглимнинг мазаси йўқлиги, «судороги» тутиб қолганини айтишди. Кирсам, уни жонлантириш бўлимидан олишган, оғзидан кўпик оқиб ётган эди. Синглим бироздан сўнг ўзига келди. «Болам», «турғизинглар, аййй» деб роса бақирди-да, шу билан ўчди. Ичида бола дарров ўлган. Синглимнинг биринчи фарзанди эди, зурриёдсиз қолди", — дейди опа.

Анитибиотик инекцияси беморга оғир аллергик реакция берган

Тиббиёт бирлашмаси реаниматологининг сўзларига (шифохона масъуллари ўзини таништирмаган) кўра, ҳомиладорлар потологи бўлимида беморга анитибиотик инъекцияси қилингандан сўнг, оғир аллергик реакция, анофилактик шок даражасининг хавфли формаси кузатилган. Шу заҳоти бўлимга шифокорлар чақиртирилиб, беморга хонанинг ўзида шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Аҳволи ўта оғирлиги сабабли у жонлантириш бўлимига ўтказилган.

«Реанимацион чора-тадбирлар давом эттирилган, керакли муолажалар қилинган, керакли текширувлар олиб борилган. Шу ўртада беморнинг аҳволи ўта оғирлигича сақланиб қолган. Керакли мутахассислар уни кузатиб, жарроҳлик муолажасини ўша жараёнда ўтказган. Лекин, шунга қарамай, беморда биологик ўлим кузатилган», — деди шифокор.

Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўринбосари бу масала бўйича навбатчи ҳамширага тегишли чора кўрилганини айтди. Шифокор ишдан четлатилди, дея изоҳ берди у.

«Аёлим фарзандим билан қўлимда жон берди»

Аёлнинг эри унга пульс тушгандан сўнг тинчлантирувчи дори қилишганини, бадани кўкариб кетганини айтди. Бундан ташқари, унинг 7,5 ойлик ҳомиласи нобуд бўлганини қўшимча қилди. «Аёлим 2 кундан ортиқ комада ётди. Туш вақти ўғлимни олиб, кўмиб келдим. Кетидан аёлимни ҳам экспертизадан олиб, кечаси кўмиб келдим. Мен аёлимни реанимацион бўлимда ётган пайти далда бериш учун гапларимни айтгандим. Аёлим барибир фарзандим билан қўлимда жон берди», — дейди эркак.

Эркак аёлига нега рухсат этилмаган дори урилганини сўроқ остига олиб, аёлининг соғлиғига беэътибор бўлганларга қонуний чора кўрилишини сўраган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEk31uC53Lsj39k3jA


Ўзбекистоннинг 4 нафар санъаткори "Тожикистон халқ ҳофизи" унвони билан тақдирланди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Муножат Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ ҳофизи унвони билан тақдирланди.

Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун 4 нафар ўзбекистонлик санъаткорга Тожикистон халқ ҳофизи фахрий унвони берилди.

Шунингдек, Ёдгор Саъдиев ҳам “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди.

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Сирдарёда 4 та туманнинг бир ойлик электр энергиясини талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, вилоят ички ишлар бошқармаси, “Ўзэнергоинспекция” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Сирдарё туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият биносида хориждан келтирилган жами 107 дона “INNOSILICON T3”, “Whatsminer M21S” ва “ANTMINER S9 BITMAIN” қурилмаларидан фойдаланиб, криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланилган.

Аниқланишича, ушбу мақсадда 2022 йилнинг апрель ойидан 2024 йилнинг март ойига қадар МЧЖга қарашли электр ҳисоблагичнинг иккиламчи занжирини вақти-вақти билан узиб, ҳақиқатда оқиб ўтаётган қувватни яшириш орқали ҳисоблагич кўрсаткичини сунъий камайтириш йўли билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига 34 млрд. 367 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Агарда МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-торож қилинган 39,3 млн. кВт электр энергиясидан оқилона фойдаланилганида, вилоятнинг Боёвут, Сардоба, Оқолтин ва Гулистон туманлари аҳолисининг бир ойлик эҳтиёжини қоплаш мумкин эди.

Ҳозирда МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Eron prezidenti chorshanba (17-aprel) kuni, Tehronning o’tgan hafta oxiridagi Isroil hududlarida dron va raketalar bilan hujumiga javoban Isroil biror harakat qilishi Eron tomonidan juddiy javoblarga sabab bo’lishini bildirdi.

Afsuski, ayni paytda Isroilga tashrifi davom etayotgan Britaniya tashqi ishlar vaziri Devid Kemeron Isroil davlati Eronga qarshi javob qaytarishga aniq qaror qilganini aytadi.

Esingizda bo’lsa Joe Biden Isroilni Eronga javob qilmaslikka chaqirgan, agar Isroil quloqsizlik qilsa AQSHdan hech qanday qo’llov kutmasligini uqtirgan edi!

https://t.me/joinchat/AAAAAEk31uC53Lsj39k3jA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Судья сотилганми?

Бир ўқитувчини уриб хушидан кетказган, Давлат мулкини талон-тарож қилгани учун жиноятчи деб топилган,  мактаб ўқитувчиларини устидан ёзавериб ўзидан бездирган завуч Ялгашовани, Бахмал судьяси Мақсуд Эрназаров унга жазо тайинлаш ўрнига, уни қайта ишга тикланиши учун суд ҳукмини чиқариб берди.

Яшанг қозибобо, сизга ўхшаган судьяларимиз бор экан, Давлат Раҳбари олиб бораётган таълим сиёсати гуллаб яшнайди. Сизни болаларингизни ҳам шунақа ўқитувчилар ўқитсин. Сизга бошқа гапим йўқ.

https://t.me/joinchat/AAAAAEk31uC53Lsj39k3jA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Mirzo Ulug‘bek tumanidagi 99-maktabda tok urishi oqibatida vafot etgan o‘quvchi ishi bo‘yicha maktab direktori va uning o‘rinbosariga hukm o‘qildi

Hukmga ko‘ra, maktabning xo‘jalik ishlari bo‘yicha direktor o‘rinbosari 2 yil muddatga mansabdorlik va moddiy javobgarlik yuklatilgan lavozimlarda ishlash huquqidan mahrum qilinib, 4 yilga ozodlikdan mahrum qilindi.

Maktab direktoriga esa 4 yil ozodlikni cheklash jazosi tayinlangan. U ham 2 yil mansabdorlik va moddiy javobgarlik yuklatilgan lavozimlarda ishlay olmaydi.

Ma’lumot uchun, holat 27-noyabr kunida sodir bo‘lgan.

https://t.me/joinchat/AAAAAEk31uC53Lsj39k3jA


"Завуч" ўқитувчини уриб ҳушидан кетказди

Жиззах шаҳридаги 16-мактабнинг 167, 2 ва 228, б моддалари билан жиноятчи деб топилиб, ишдан четлаштирилган "завучи" Нодира Ялгашова мактабга келиб жанжал чиқарган ва бир ўқитувчини уриб ҳушидан кетказган. Ўқитувчига тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ИИБ ходимлари ҳолат бўйича иш олиб бораяпти.

Мазкур завуч, мактабга келмай Мисрда ўқиб юрган мактаб ўқувчиларини кундаликда қайд этиб келган ва ўқувчиларнинг дафтарларини макулатурага сотиб пул ишлагани билан ҳам машҳур.

Шунингдек, ушбу завуч, мактаб директорини ва ўзи билан ишлаб келган 10 ларча ўқитувчиларнинг устидан жуда кўп бора турли идораларга ёзиб жамоа муҳитини бузиб келган. Ҳозирда зўравонлик билан ўз иш жойига қайтиш илинжида юрган ўта зиддиятли инсон.

Бизнинг таълим тизимимизда эса, бундайлар жуда кўп.

Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Шаҳарсозлик кодекси талаблари бажарилишини ким назорат қилади?

Водий24 таҳририятига Фарғона шаҳрининг Баҳор маҳалласида яшовчи фуқаролардан келган мурожаатда айтилишича, шаҳарнинг Саноат кўчаси 36-уйнинг ўрнига қурилаётган беш қаватли бино уларнинг хотиржамлигини бузмоқда. Сабаби улар атрофи зич ҳовлилар билан ўралган ҳудудга бундай баланд қаватли бинонинг қурилишидан норози. Аҳоли ўз эътирозларини тегишли ташкилотларга йўллаган бўлсада, қурилиш ҳамон давом этмоқда.

Фарғона вилояти Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан мазкур лойиҳа муҳокамаси ўтказилган пайтда қўшнилар билан келишув далолатномаси тузилганлиги айтилган бўлсада, лекин аслида чегарадош қўшнилар билан беш қаватли бино қуриш бўйича ҳеч қандай келишув бўлмаганлигини айтилмоқда.

Шаҳарсозлик кодексининг 11-моддасига асосан Атрофдаги турар ва нотурар объект эгаларига ноқулайликлар етказмаслик ҳамда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши ҳамда атрофдаги турар ва нотурар объект эгалари билан келишилиши белгиланган бўлсада, ҳозирда чегарадош қўшниларнинг бирортаси ҳам мазкур бинонинг қурилишидан рози эмасликларини айтишмоқда.

Қурилиш бошқармаси томонидан Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг талаблари бажарилмаганлигини инобатга олган ҳолда ушбу объектнинг қурилиш монтаж ишларини зудлик билан тўхтатиш бўйича Ҳудудий назорат инспекциясига хат юборилганлиги маълум қилинган, лекин айни пайтда ҳам қурилиш тўхтатилмаган.

Тўлиқ видео: 👉https://youtu.be/MVghnD43_WQ?si=uMgR2sc7xi7FsUff


Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @Vodiy24uz' rel='nofollow'>Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олтиариқ туманида спортнинг мини-футбол ва футбол турлари бўйича “ДХХ Кубоги" мусобақалари бошлангани хақида хабар берган эдик.

Бугун 2-сектор 1-ўйин Кўлбўйи хамда Чинортаги мини-футбол жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Қизғин курашларга бой ўтган ўйинда Чинортаги жамоаси Кўлбўйи жамоаси устидан 3-2 хисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз мусобақа жорий йил 25 майга қадар давом этиши белгиланган мусобақалар якунида ғолиблар ва фаол иштирокчиларга Давлат хавфсизлик хизмати кубоги, тегишли даражадаги диплом, медаллар ва эсдалик совғалари топширилади.

Махсус мухбир Хайрулло Абдуқаюм

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEk31uC53Lsj39k3jA


Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон тарихида мактаблар учун 100 минг китоб берган 1-ҳоким бўлди!
Шу пулларга фестиваль қилиб юбориши ҳам мумкин эди...
Раҳмат сизга ҳоким бобо!

Сиз Давлат Раҳбари тарафидан тўғри танлов ва тайинлов бўлган экансиз...
Фақат Сариосиёлик директоримизни хафа қилмасангиз бўлди.

Ғаламислар, нигативчилар билан мени ишим йўқ, мени таълим қизиқтиради ўртоқлар. Шу учун ҳокимга респект!
Чунки арзийдиган иш қилган раҳбар.

Аммо таълим масаласида хато қилсангиз барибир танқид қиламан брат!😊

Улуғбек Қосимов, сизни шундай ишларни қилишда Парвардигори Оламнинг Ўзи асрасин, шундай ишлардан кўпроқ қилинг!


https://t.me/joinchat/AAAAAEk31uC53Lsj39k3jA

Показано 20 последних публикаций.