УКАМДАЙИН КИМ МЕҲРИБОН БЎЛАР МЕНГА!
Ташвишларим гоҳ дунёга тор келади,
Айтсам арзим самоларга зўр келади,
Танҳо унинг юрак бағри эзилади,
Укамдайин ким меҳрибон бўлар менга.
Вақтлар ўтиб, сочларимга тушганда оқ
Хаста бўлсам, дардлар билан чекканда оҳ
Мендан дунё кечар лекин, аммо, бироқ
Укамдайин ким жонфидо бўлар менга.
Қувончимни ўз қувончи дея билган,
Хафа бўлсам- хафа бўлар, кулсам кулган
Опасига тоғ бўларкан, ука деган
Унингдайин ким меҳрибон бўлар менга.
Яратгандан иқболини сўраб турай,
Энг мусаффо дуоларга ўраб турай,
Ўтса ҳамки не, не даврон доим шундай
Укамдайин ким борини берар менга.
Мағрурдирман ўнта марднинг ўрнин босар,
Ўн йигитдан, ўн акадан ўзи афзал
Мудом Тангрим паноҳ бўлсин, қучсин зафар
Укамдайин ким меҳрибон бўлар менга!
©Маъмура Муҳаммад
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
Якинларизга хам улашинг!👇🏻
➥ https://t.me/+m4yFPj_YtVllNTQy
Ташвишларим гоҳ дунёга тор келади,
Айтсам арзим самоларга зўр келади,
Танҳо унинг юрак бағри эзилади,
Укамдайин ким меҳрибон бўлар менга.
Вақтлар ўтиб, сочларимга тушганда оқ
Хаста бўлсам, дардлар билан чекканда оҳ
Мендан дунё кечар лекин, аммо, бироқ
Укамдайин ким жонфидо бўлар менга.
Қувончимни ўз қувончи дея билган,
Хафа бўлсам- хафа бўлар, кулсам кулган
Опасига тоғ бўларкан, ука деган
Унингдайин ким меҳрибон бўлар менга.
Яратгандан иқболини сўраб турай,
Энг мусаффо дуоларга ўраб турай,
Ўтса ҳамки не, не даврон доим шундай
Укамдайин ким борини берар менга.
Мағрурдирман ўнта марднинг ўрнин босар,
Ўн йигитдан, ўн акадан ўзи афзал
Мудом Тангрим паноҳ бўлсин, қучсин зафар
Укамдайин ким меҳрибон бўлар менга!
©Маъмура Муҳаммад
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
Якинларизга хам улашинг!👇🏻
➥ https://t.me/+m4yFPj_YtVllNTQy